2- мавзу: Ўзбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши



Download 54,42 Kb.
bet4/10
Sana22.07.2022
Hajmi54,42 Kb.
#837084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5303284415755981971

Юридик хизмат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва унинг тизимига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқий тарбия ишида фаол иштирок этади ҳамда унинг ташкилотчиси бўлиб ҳисобланади. Мансабдор шахслар ва ходимларни ҳуқуқий тарбия хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонунийликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Юридик адабиётларда ҳуқуқий тарбиянинг қуйидаги асосий шакллари фарқланади:
-ҳуқуқий таълим (ўқитиш ёки ўқиш);
-ҳуқуқий тарғибот (оғзаки ва оммавий ахборот воситалари орқали);
-қонунлар ва юридик амалиётнинг тарбиявий таъсири;
-ҳуқуқий ташвиқот;
-ҳуқуқий ахборот бериш;
-шахсий ҳуқуқий тарбиявий иш.
Юридик хизматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва юридик амалиёт бўйича маълумотнома ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини ташкил қилиш;
б) таркибий бўлинмаларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матни билан таъминлаш;
в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни белгилаб бориш, бекор қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фойдаланишдан чиқариш ва бу ҳақда таркибий бўлинмаларни хабардор қилиш;
г) суд амалиёти материалларини йиғиш;
Хулоса қилиб айтганда юридик хизматнинг республика ва маҳаллий давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш борасида олиб борадиган ишлари - қонун устунлигини – яъни давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўришларини таъминлашга хизмат қилади.
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмати
Республика давлат бошқаруви органларига вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари киради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси ва шу кабилар давлат бошқаруви органларини ташкил этади.
Республика давлат бошқаруви органларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:
-Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда рўёбга чиқарилишини, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат амалга оширилишини таъминлаш;
-ташқи ва ички сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг ташқи ва ички хавфсизлигини таъминлаш;
-мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишни ташкил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
-инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг таълим, тиббий хизмат, ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий соҳада умумдавлат бошқарув тизими фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш;
-тегишли ҳуқуқий муҳитни яратиш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш;

Download 54,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish