Юридик бўлим бошлиги лавозимига олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар. Юридик бўлим бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.Юридик бўлимга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Юридик бўлим бошлиғи бўлмаган такдирда унинг функциясини бош юрисконсульт бажаради.
Юридик бўлим бошлиғи:
-Юридик бўлимга умумий раҳбарликни амалга оширади, бўлим ишларини ташкил этади ва назорат қилади; -бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради; -ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди; -ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек рағбатлантириш ёки уларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади; Юридик бўлим ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар уч йилда камида бир марта малакасини оширади ҳамда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтадилар. Ҳар йили вазирлик фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликка риоя этилиши аҳволи тўғрисидаги юридик хизматнинг ҳисоботи эшитилади. Юридик бўлим ходимлари мансабдор шахс ҳисобланмайди.
4. Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг юридик хизмати Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ҳуқуқий ишларни амалга ошириш учун юридик хизмат ташкил қилинади.
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда тузилмасини такомиллаштириш, уларга юкланган функцияларнинг бажарилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, ҳудудий бошқарув органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилинди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг фаолияти асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда қонунийликни таъминлаш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судда ва бошқа органларда ҳимоя қилишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф–1791-сон фармойиши билан тузилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 апрелдаги 177-сонли Қарори билан маҳаллий ҳокимият органларининг ишини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида юрист лавозими жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишиш тартибини белгилайди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасидаги юрисконсультларни лавозимига тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида ”ги 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 177-сонли қарори билан белгилаб қўйилган. Унга кўра туман ва шаҳар ҳокимлари аппарати тузилмасидаги юрисконсультлар лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тегишли ҳокимлар томонидан тайинланади. Бироқ мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатда туман ва шаҳар ҳокимлари аппарати тузилмасидаги юрисконсультларни лавозимдан озод этиш тартиби белгилаб қўйилмаган.
Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари малакасини ошириш юриспруденция соҳасидаги назорат ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлигининг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Амалдаги қонунчиликка давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимиятлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида камида беш кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади.
Аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса — ҳудудий адлия органи раҳбари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими томонидан лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ташкилотлар билан келишишдан олдин маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати ходими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Агар лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, шунингдек грамматика, пунктуация, орфография ва стилистика қоидаларига мувофиқ бўлса, юридик хизмат ходими томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир бети орқа тарафига имзо қўйиш билан амалга оширилади. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқ бўлса ёки унда ички қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган тақдирда, юридик хизмат ходими лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун ишлаб чиқувчига қайтаради.
Юридик хизмат ходими лойиҳани имзолаш билан бир вақтда ушбу лойиҳа бўйича маълумотнома тайёрлайди. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:
лойиҳа асосланган ёки унинг ижросини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар (қонун ҳужжатининг номи, қабул қилинган санаси, рақами, расмий эълон қилинган манбаси); тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари (маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинадиган масалани ечиш ваколати); лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги; лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар; (лойиҳа қабул қилинган тақдирда ушбу маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш зарурати ҳақидаги маълумотлар. Маълумотнома юридик хизмат ходими томонидан имзоланади.
Юридик хизмат ходими меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда, маълумотнома лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предметига тааллуқли масалани тартибга солиш учун масъул бўлган таркибий бўлинма (мансабдор шахс) томонидан тайёрланади ва мазкур таркибий бўлинма раҳбари (мансабдор шахс) ёки ҳоким ўринбосарларидан бири томонидан имзоланади.
Хўжалик бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг лавозимларини эгаллаш тартиби уларнинг ички ҳужжатлари билан ўрнатилади. Улар ўзларининг ички ҳужжатларини ишлаб чиқишда “Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналардаги юридик хизмат тўғрисида”ги Низомдан намуна сифатида фойдаланишлари мумкин.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари юридик хизматининг ҳуқуқий мақомини тартибга солувчи махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Ҳозирги пайтда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг ҳуқуқий мақоми шу органларнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади. Мазкур ҳужжатларга ҳокимликнинг юридик бўлими тўғрисидаги низом ёки юридик хизмат ходимининг мансаб йўриқномаси киради.