-солиқлар, божхона тўловларини йиғиш, давлат даромадларини тақсимлаш йўли билан хазинага оид вазифаларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2003 йил 22 декабрдаги “Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 3366-сонли Фармонига мувофиқ қуйидаги асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этиладиган хўжалик бирлашмалари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади:
- таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари; - муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар. Уюшмалар, компаниялар ва бошқалар хўжалик бошқаруви органлари бўлиб ҳисобланади. Буларга “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Ўзбек ипаги” уюшмаси, “Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси ва бошқалар мисол бўла олади.
Хўжалик бошқаруви органларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:
-тармоқ ва иқтисодиёт соҳаларини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш; -маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни (ишлар, хизматларни) ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришига кўмаклашиш; -корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда ёрдам бериш; -улар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш; -кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш. Хўжалик бошқаруви органларига давлат бошқаруви органларининг ваколатлари берилмаган. Шунингдек хўжалик бошқарув органлари ўзларининг таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига маъмурий тартибда аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида мазкур органларнинг ташкилий тузилмасида юридик хизмат фаолияти ташкил этилади. Масалан. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги “Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисда”ги ПҚ-3052-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик бўлими вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмати ўз фаолиятини икки йўналишда амалга оширади. Биринчиси – юридик хизмат вазифаларини бевосита бошқарув органининг марказий (ижроия, ишчи) аппаратида амалга ошириш, иккинчиси – бошқарув органига бўйсунувчи ёки таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматига раҳбарлик қилиш. Давлат бошқаруви органлари юридик хизматининг мақомини белгилаб берувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Низомбўлса, хўжалик бошқаруви органлари юридик хизмати учун намунавий низом бўлиб ҳисобланади. Бунга сабаб ҳозирги пайтгача хўжалик бошқаруви органлари юридик хизматини тартибга солувчи махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган эмас. Шунинг учун ҳам хўжалик бошқаруви органлари юридик хизматининг ҳуқуқий мақоми ана шу органларнинг ички ҳужжатлари билан белгилаб берилади.
Республика бошқарув органлари юридик хизматининг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик бўлими вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги мисолида кўриб чиқамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги “Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисда”ги ПҚ-3052-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Юридик бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва мазкур Низомга амал қилади.
Юридик бўлимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш; -вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш; -вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш; -вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини о ширит, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;