-бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш; -хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш. Хўжалик шартномасининг тарафлари қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Қонунининг 7-моддасида хўжалик шартномаси тарафларнинг мажбуриятлари белгилаб ўтилган:
-хўжалик шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя етишлари; -қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик шартномаларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш; -тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Хўжалик шартномаси тарафлари қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.