1.Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий – методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Мустақиллик дунёқарашини шакллантиришда миллий ўзликни англаш



Download 1,79 Mb.
bet96/124
Sana29.04.2022
Hajmi1,79 Mb.
#593426
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   124
Bog'liq
тарих янги

137. Мустақиллик дунёқарашини шакллантиришда миллий ўзликни англаш.
Республикамизда бизгача етиб келган бой меросларни урганиш, миллий узликни англаш, маънавий кадриятларни ривожлантиришга катта эътибор берилмокда ва уларга нисбатан халкимизнинг чукур хурмат ва эхтироми курсатилмокда. Сунгги йилларда ташкил этилган «Олтин мерос» жамгармаси, Абдулла Кодирий номидаги «Мерос» нашриётлари кенг микёсда маънавий-маърифий ишларни олиб бормокда.
Ислом оламининг алломалари Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Махмуд аз Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Куброниннг 850 йиллиги, Боховуддин Накшбандийнинг 675 йиллиги кенг куламда нишонланди. Уларнинг бой асарлари нашрдан чикарилди.
Барча вилоятлар ва шахарларда хар йили Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огахийларга бакишланиб кечалар утказилди, Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик таваллудига, «Алпомиш» достонини яратилишининг 1000 йиллигига бакишланган турли кечалар, бахслар ташкил этилди.
Маънавий хаётни такомиллаштириш борасида 1994 йил Узбекистон Республикаси Президенти томонидан маънавий кадриятларни урганиш ва уни такомиллаштириш борасида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини тузиш хакида фармон эълон килинди. Марказ томонидан Имом аль Бухорийнинг юбилейига бакишлаб, Куръони каримдан кейин иккинчи уринда турадиган «Аль-Жомеъ, ас-Сахийх» (Ишонарли туплам), «Ал-адаб, ас-муфрад» (Адаб дурдоналари) узбек тилига таржима килиниб, нашрдан чикарилди.


138. Иқтисодиётда юз берган тарихий ўзгаришлар, бозор инфраtuzилмасининг шаклланиши.
Мустакилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мамлакатда кичик бизнесни ривожлантириш давлат секторининг устувор йуналишларидан бири этиб куйилган. Утган йиллар давомида шу сохага тегишли хукукий асос яратилди, зарур меъёрий хужжатлар кабул килинди, бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолияти йулга куйилди. Натижада 1999 йил бошида мамлакатда карийиб 190 000 та кичик ва хусусий корхоналар фаолият юритмокда. Унинг салкам 15.000таси 1998 йили ишга тушган булса, 1999 йили уларнинг сони 16.579 тага купайди.
Иктисодий усиш иктисодиётнинг барча сохаларида ишлаб чикариш хажми ошгани билан ифодаланди. Бу курсаткич 1990 йил билан киёслаганда саноатда 106,5, кишлок хужалигида 105,8, курилишда 102,6, савдода 112,7, ахолига пуллик хизмат курсатиш сохаси 121,3 фоизини ташкил этди. Халк истеъмол молларини ишлаб чикариш бир йилда 112 фоизга купайди. Бундай усишга, энг аввало, иктисодиётда узлаштирилган капитал маблак хажмининг ошгани (17 фоиз), замонавий технология билан жихозланган янги саноат объектлари курилиши ва ишга туширилгани туфайли эришилди.
1998 й. айрим ривожланган мамлакатлардаги молиявий кризис, жахон бозорида Узбекистоннинг мухим экспорт махсулотлари-пахта толаси, рангли металларнинг нархини тушиб кетиши мамлакатимизнинг иктисодий ва молиявий ахволига таъсир килмай колмади. Шунга карамасдан, Узбекистонда макроиктисодий баркарорлик давом этди. Хусусан, 1998 йили ички ялпи махсулот ишлаб чикариш хажми 4,4 фоиз, шу жумладан, саноат ишлаб чикариши 5,8 фоизга ортди. Истеъмол молларини ишлаб чикариш 7,2 фоиз купайди. Аввалги йиллардаги каби катъий молия-кредит сиёсати амалга оширилди. Натижада инфляция даражасининг пасайишига олиб келди.
Узбекистонда нефт ва газ конденсатини ишлаб чикариш 1990 йили 2,8 млн. тоннани ташкил килган булса, 1997 йили бу курсатгич 7,9 млн. тоннага етди ва четга нефт махсулотларини сотиш кобилиятига эга булди. Жумладан, 1997 йили 250 минг тонна бензин, 600 минг тонна дизел ёкилкиси, 450 минг тонна мазут, 100 минг тонна авиация керосини экспорт килинди. Табиий газ ишлаб чикариш 1990 йилги 40,8 млрд.кубометрдан 1998 йил салкам 54 млрд. кубометрга купайди. Ахолини табиий газ билан таъминлаш юзасидан катта ютукларга эришилди. Хусусан, мустакиллик арафасида шахар ахолисининг 43 фоизи, кишлокларда эса 17 фоиз ахоли табиий газ билан таъминланган булса, бу курсатгич 1997 йили 64 ва 48 фоизини ташкил килди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish