134. Мустақил Ўзбекистонда уч босқичли спорт мусобақаларининг ташкил этилиши ва унинг аҳамияти.
Shu o’rinda davlatimiz raxbari tashabbusi bilan tashkil etilgan uch bosqichli uzluksiz spor tizimi-“Umid nihollari”,”Barkamol avlod”,Universiada sport musobaqalari berayotgan yuksak samaralar,bolalar sportini rivojlantirish yo’lida amalga oshirilayotgan keng ko’lamli ishlarni alohida ta’kidlash joiz.Yurtimizda ko’plab zamonaviy sport majmualari suv sporti saroylari,stadionlar barpo etilib,sport anjomlari va jihozlari bilan ta’minlanmoqda.Yoshlarimizning sport bilan muntazam shug’ullanishiga xizmat qilayotgan bunday zamonaviy inshoatlar ommaviy sport rivojida muhim ahamiyat kasb etmoqda.Bir tomondan,bolalarimiz zamonaviy sharoitdan unumli foydalangan holda jismonan chiniqayotgan bo’lsa,boshqa tomondan,xalqaro maydonlarda yurtimiz bayrog’ini baland ko’tarishga qodir yosh sportchilarning yangi avlodlari yetishib chiqmoqda.
136. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий, маънавий ва маданий тараққиёти.
Давлат мустакиллигининг кулга киритилиши Узбекистонда бозор муносабатларига утиш учун кулай шароит ва кенг имкониятлар яратди. Бизнинг диёримизда бозор муносабатлари янгилик эмас. Минг йиллар давомида аждодларимиз хунармандлар ишлаб чикарган ажойиб махсулотларини, табиий бойликларини дунёнинг турт томонига чикариб савдогарлик килган, мол алмашган.
Узбекистоннинг бой имкониятлари, геополитик шароитидан фойдаланиб, узимизнинг ижтимоий-иктисодий тараккиёт йулимизни белгилаш дастлабки кунларнинг энг мухим вазифаси булиб колди. Узбекистон танлаган ислохот йули ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодини шакллантиришга каратилди.
Бозор муносабатларига асосланган демократик жамият куришнинг асосий йуналишлари Президент И.А. Каримов томонидан ишлаб чикилиб, дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг йирик мутахассислари, давлат арбоблари томонидан тан олинди ва узининг хаётийлигини намойиш этмокда. Янги иктисодий муносабатларга утиш тамойиллари асосида коят масъулиятли ва мураккаб вазифа-иктисодий ислохотлар стратегияси ишлаб чикилди. Иктисодий стратегиянинг бошланкич нуктаси ижтимоий-иктисодий узгаришларнинг пировард максадини белгилаб олишдан иборатдир. Бу вазифа марказлаштирилган, маъмурий буйрукбозликка асосланган иктисодиётдан бозор муносабатларига, бир сифат холатидан иккинчи сифат холатига утишдан иборатдир. Бозор муносабати бу жихатдан классик капиталистик ва социалистик иктисодий тизимдан фарк килади.
Бозор муносабатларига утишнинг асосий шартларидан бири мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш амалга оширилди. Бу билан давлат монополияси тугатилиб, маъмурий буйрукбозлик тизими бузилди ва бозор иктисодиётига асос солинди, хусусий мулкдорларнинг кенг катлами шакллантирилди ва хорижий сармоядан фойдаланиб, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш оркали ахолининг турмуш даражаси яхшилана бошлади.
Мулкни хусусийлаштириш ва куп укладли иктисодни шакллантириш Узбекистонда узига хос йул билан биринчи боскичда 1992-1993 йиллари амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |