1Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган давлат университети


Ўзбек миллий либосларини яратиш ва тарғиб этиш



Download 144,32 Kb.
bet20/21
Sana29.05.2022
Hajmi144,32 Kb.
#617907
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
loyiha yangi

Ўзбек миллий либосларини яратиш ва тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тайёрлайди ва унга қуйидагилар акс этади:

  • Ёшлар орасида машҳур бўлган, интернет тармоқларида кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган, янги либос коллекцияларини яратибгина қолмай, уларни ёшлар орасида кенг тарғиб қила оладиган дизайнерлар рўйхатини шакллантириш;

  • халқ орасида машҳур бўлган, исломий либосларни маъқул кўрадиган, бежирим либослари ва имиджини ёшлар орасида тарғиб қиладиган шоу бизнес вакиллари, актрисалар, хонандалар, дизайнерлар рўйхатини шакллантириш;

  • вилоятлар бўйича ўз худудида машҳур бўлган дизайнерлар, мода ательелари, ёшлар етакчилари, маҳаллалар фаоллари билан мунтазам тарғиб этиш;

  • мода индустрияси вакиллари, дизайнерлар, олий ҳамда ўрта махсус таълим ўқув юртларида мода, дизайн йўналиши бўйича тахсил олаётган иқтидорли талабалар ўртасида кўрик танлов эълон қилиш;

  • миллий қадриятларимизни ва аёллар либосларидаги замонавий мода йўналишларни бирлаштириб, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳисобга олган ҳолда “Ўзбек миллий модаси”ни яратиш ва уни намойишини кенг йўлга қўйиш графигини ишлаб чиқиш;

  • Интернет тармоқларида “Ўзбек миллий модаси”, “Замонавий ўзбек аёли”, “Миллий либослар” номларида гуруҳ ва каналлар очиб, унга мунтазам маълумот жойлаб боришларни ҳисобга олинади.

  1. Миллий либослар кўргазмасини ОАВда мунтазам намойишини ташкил этиб борилади.

2021 йил

Ҳар ойда бир марта



“Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси,



Аҳоли ўртасида ўзбек миллий модаси тарғиботи кучаяди. Оммалашади. Миллий либосларга қизиқиш ортади.


Миллий қиёфа”ни тиклаш мақсадида, миллий урф-одатлар ҳамда ўзбекона қадриятларимизга хос бўлган кийиниш маданиятини тарғиб этиш

  1. Замонавий ўзбек аёли имиджини тарғиб қилишга қаратилган медиа режа ишлаб чиқади. Унда қуйидагилар акс этиши зарур:

  • кўрсатув, ахборот дастарларида бошловчи ва иштирокчиларни миллий кийиниши тартибини жорий қилиш;

  • миллий либосни тарғиб этувчи ижтимоий роликларни барча телеканалларда мунтазам қўйилишини таъминлаш;

  • миллий қадрият ва урф-одатларимиз акс этган миллий сериаллар ҳамда фильмлар намойишини мунтазам ташкил этиш;

  • кийиниш маданиятига бағишланган “Ўзбек миллий модаси” номли туркум кўрсатувлар ташкил этиб бориш.

  1. Медиа режани ижроси бўйича ҳар ойнинг 25 санасига қадар маълумот тақдим этиб борилади.

2021 йил
1 ноябрь

Ҳар ойнинг 25 санаси



Миллий телерадио-компанияси (МТРК)



Халқимиз орасида миллий либос ҳақида тассуроти шаклланади.


Аҳоли, айниқса ёшларни миллий кийиниш маданиятига муносабати ҳамда қизиқишларини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровномалар ўтказиш.

  1. Ижтимоий сўровномалар ишлаб чиқиш учун соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳи рўйхатини тузиш.

  2. Сўровнома саволларини тайёрлаш ва ўтказиш.

  3. Сўровномалар таҳлилини ахборот сифатида тегишли ташкилотга тақдим этиш.

  4. Ўтказилган сўровнома юзасидан ОАВда чиқишлар қилиш.

2021 йил
ноябрь

декабрь

декабрь

2022 йил
январь



Матбуот ва ахборот агентлиги,
Ижтимоий фикр маркази,



Аҳолини миллий кийиниш ҳақидаги фикри аниқланади.


Аҳоли ўртасида миллий қадриятларимиз хос кийиниш маданияти шаклланади.

  1. Миллий кийиниш маданиятини тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар график режасини ишлаб чиқади. Унда қуйидагилар белгиланиши зарур:

  • ҳудудни ижтимоий яшаш муҳити ҳамда кийиниш маданиятидан келиб чиқиши ҳисобга олиниши;

  • вилоятлар бўйича ўз худудида машҳур бўлган дизайнерлар, мода ательелари, ёшлар етакчилари, маҳаллалар фаоллари билан мунтазам тарғиб этилиши;

  • аёлларни миллий либоси ҳақида тасаввурини уйғотишга қаратилган “Ўзбек аёллари учун миллий модани шакллантириш ва кийиниш маданияти” номли туркум мавзуларида давра суҳбати, учрашувлар ташкил этиш;

  • ҳар бир маҳаллади ёш келинлар ўртасида “Миллий либос – миллий қадрият” номли кўрик-танловлари ўтказиш;

  1. Режани бажарилиши юзасидан ОАВда чиқишлар ташкил этиб бориш.

  2. Миллий лобослар ҳақида мунтазам маҳаллаларда тарғиботини йўлга қўйиш.

2022 йил

Мунтазам

Мунтазам


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлар вазирлиги,



Маҳаллаларда аёллар ўртасида миллий либослар кийиб юриш оммалашади. Аҳолини кийиниш маданияти атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабати шаклланади.


Оилаларда миллий урф-одат ҳамда қадриятларга хос кийиниш маданиятини шакллантириш мақсадида жума маърузаларида тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш

  1. Жума маърузалари учун асрлар давомида аждодларимиздан авлодларга мерос сифатида етиб келган урф-одатларимиз, қадриятларимиз, анъаналаримиз ҳам миллийлигимиз рамзи бўлиб, бетакрор ва барқарор қадрга, умрбоқийликка эга бўлган аёлларнинг кийиниш маданияти ҳақида тезислар тайёрлаш.

  2. Ойда бир марта ҳар бир масжид жума маърузаларида кенг жамоатчиликка тушунча бериш ишларини ташкил этиши.

2022 йил
Ҳар ойда бир марта



Ўзбекистон Мусулмонлар идораси,



Оиладаги ота, акалар томонидан уйдаги аёл, қизларга миллий либос кийишига даъват кучаяди.


Қадимий урф-одатларимиз, миллий қадриятларимизда ўзбек аёлларини кийиниш маданияти ҳақида адабиётлар яратиш мақсадида оммабоп, бадиий, илмий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш.

  1. Миллий кийиниш маданиятига бағишланган нашрлар тайёрлаш учун муаллифлар жамоасини шакллантириш.

  2. Нашр учун тарихий манба ва адабиётлар йиғиш.

  3. Ўзбек миллий кийиниш маданиятига бағишланган “Ўзбек аёли”, “Миллий кийиниш маданияти”, “Ўзбек миллий либослари” каби оммабоп, бадиий ҳам илмий нашрлар тайёрлаш ва нашр этиш.

  4. Нашрдан чиққан китобларни ОАВ орқали тарғиботини ташкил этиш ҳамда тарғиботчиларга тарқатиш.

2022 йил

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,



Нашр яратилади. Кенг оммага тақдим этилади. Аҳоли учун кийиниш маданият ҳақида фойдаланиш учун манба бўлиб хизмат қилади.


Ёшлар ўртасида миллий қадрият ва қарашларимизга бегона бўлган, аммо шиддат билан ҳаётимизга кириб келаётган ўзга миллат қиёфаси ва ўзлигини тарғиб қилувчи “кўринишлар”, “қиёфалар” ҳамда “оммавий маданият” вирусига қарши қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш

  1. Тарғибот ишларини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

  2. Тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.

  3. Тарғибот ва ташвиқот ишларини мунтазам ташкил этиш.

  4. Ўтказиладиган тарғибот ишларини ОАВ орқали ёритиб бориш.

2022 йил
Хар ойда икки марта

Ўтказилган вақтда



Ёшлар ишлари агентлиги,



Ёшлар онгида ўзбек аёли миллий либосда юриши зарурлигини шаклланади.


Болалар онгида ўзбек миллий кийиниш маданияти ҳақида илк тушунчаларини сингдириш, кўникма шакллантириш мақсадида миллий либолар ҳақида расмлар чиздириш, кўргазмали чиқиш ва танлов ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этиш.

  1. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун миллий либослар ҳақида тезислар тайёрлаш ва тарқатиш.

  2. Мактабгача таълим муассасаларида миллий либослар кўргазмаларини ташкил этиш.

  3. Тарбияланувчи қизлар ўртасида ўзбек миллий либосига оид расмлар чиздириш.

  4. Миллий матойимиз бўлган атлас ва адрасларда “Мен атлас кияман” танловини ўтказиш.

  5. Болаларда миллий кийинишга қизиқтириш бўйича ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил



Мактабгача таълим вазирлиги

Тарбияланувчи қизларда миллий қадриятларимизга хос бўлган кийиниш маданияти ҳақида тасаввури шаклланади.


Ўқувчи-ёшлар онгига либос кишининг диди, дунёқараши ҳамда хулқ-атворидан дарак бериши ва кийим инсон маънавий дунёсининг бир қисми эканини сингдириш мақсадида миллий либосларга қаратилган туркум тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

  1. Миллий кийиниш маданиятини кенг тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва унда таълим муассасаларида қуйидагиларни инобатга олиниши зарур:

  • ҳафтада бир кунни миллийлигимиз акс этган ҳолда қизларни таълимга келишини ташкил этиш;

  • “Замонавий ўзбек қизи” номли ойда бир марта модалар кўргазмасини ташкил этиб бориш;

  • Ўқитувчи ва мураббийлар миллий кийиниш маданияти борасида тушунчалари бўлиши зарурлиги;

  • Ўқувчи қизларга миллий либосларни “меҳнат таълими” дарсларида доимий тикишни ўргатиб бориш.

  • таълим муассасаларида миллий либослар расмлари танловини ўтказиш;

  • ўқувчи қизлар ўртасида “Ўзбек миллий либослари” номли танловини ўтказиш.

  1. Чора-тадбирлар режасини бажарилиши юзасидан хар ойнинг 25 санасида тегишли ташкилотга маълумот тақдим этиб бориш.

  2. Ўқувчи-қизлар ўртасида кийиниш маданияти борасида давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этиш.

  3. Ташкил этилган ҳар тадбирни ОАВ орқали кенг ёритиш.

2022 йил

Халқ таълим вазирлиги

Ўқувчи-қизларда миллий қадриятларимизга мос кийиниш маданияти, ўзбек миллий либослар ҳақида тасаввури шаклланади.


Талаба ёшларда кийиниш этикаси қоидаларининг асосий мақсади – ёшларнинг кийиниш маданияти, ташқи кўриниши, юриш-туришини одоб-ахлоқ қонун-қоидаларига мос келтириш орқали уларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш мақсадида миллий қадриятлар, урф-одатлар, миллий кийиниш маданияти юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш.

  1. Тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагилар ҳисобга олишини шарт:

  • профессор-ўқитувчилар миллий либос ҳақида маълум бир тушунчага эга бўлиши;

  • ҳар бир таълим муассасасида талаба-қизлар ўртасида “Ўзбек миллий либослари” номли кўргазмани ташкил этиш;

  • таълим муассасасида ташкил этилаётган ҳар бир маънавий-маърифий тадбирларда замонавий ўзбек қизи қиёфасида миллий либосда чиқишини ташкил этиш;

  • мода индустрияси вакиллари, дизайнерлар, олий ҳамда ўрта махсус таълим ўқув юртларида мода, дизайн йўналиши бўйича тахсил олаётган иқтидорли талабалар ўртасида кўрик-танловлари ўтказиб бориш;

  • таълим муассасасида таниқли дизайнер ва тикувчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;

  1. Ҳар бир ўтказилган тадбирларни ОАВда кенг ёритишни ташкил этиш.




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,



Талабла ёшлар онгида қадимий урф-одат ва миллий қадриятларга мос кийиниш услуби шаклланади.


Замонавий ўзбек аёли” образи шаклланган миллий либосдаги кийиниш услуби ҳақида фильм ишлаш ва намойиш этиш.

  1. Янги ишланаётган фильм, сериалларда “Миллий либос”, “Замонавий ўзбек аёли” тимсолини яратиш юзасидан танлов ташкил этиш.

  2. Ўқувчи, талаба қизлар ўртасида фильм тақдимотини ташкил этиш.

  3. Барча телеканалларда мазкур фильм, сериалларни қўйлишига эришиш.

2021-2022 йиллар

Ўзбеккино миллий агентлиги

Аҳоли ўртасида миллий либослар ҳақида тушунча шаклланади ва миллий либос кийиш авж олади. Тақлид қилиш юзага келади.


Аҳоли, айниқса ёшларда миллий либослар кийишни кенг оммалаштириш мақсадида, барча санъаткор ва хонандаларни ОАВда ҳамда концерт дастурларида миллий либосда чишишларини ташкил этиш.

  1. ОАВ орқали чиқаётган аёл санъаткор хонандалар концерт дастурларини намойиш этишда миллий қадриятларга хос кийиниш маданияти тарғиб этишга қаратилган миллий либосларда чиқишини мунтазам ташкил этиш.

  2. Миллий либослар бўйича клипларни кўпайтириш ва тарғиб этиш.

2021-2022 йиллар давомида

“OʻZBEKKONSERT” давлат муассасаси

Аёллар ўртасида миллий либос кийиш тақлиди ошади ва миллий кийиниш маданияти оммалашади.




Download 144,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish