3. Қайд этиш ва техник гувохнома бериш.
Босим остида ишлайдиган идишларга хавфсиз хизмат кўрсатиш, уларни ишга яроқли холда сақлаш ва ишончли ишлашини таъминлаш учун АТК бўйича буйруқ чиқарилиб, идишларни назорат қилиб турадиган мухандис-техник ишчилардан бир шахс ва идишларнинг яроқли ҳолатини, хавфсиз ишлашини таъминлаб турадиган бир шахс тайинланади. Улар мазкур сохада ўқиб , имтихон топширган бўлиши лозим. Бундай идишларга хизмат кўрсатадиган одам 18 ёшга тўлган, ишлаб чиқариш ўқишини бажарган малака комиссиясида аттестастиядан ўтиб, хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома олган ва комиссия раиси имзолаган гувохнома олган бўлиши керак. Ҳар 12 ойда АТК бўйича чиқариладиган буйруқ асосида янги комиссия таркиби белгиланиб, идишларга хизмат кўрсатадиган ходимлар билими текширилади, натижалар баённома билан расмийлаштирилади. Иш ўринларида идишнинг иш режими ва унга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома илиб қўйилади. Унга хизмат кўрсатувчи ходим имзо чеккан бўлиши керак. Йўриқномада кўрсатилган қуйидаги ҳолатларда идиш эксплуатациядан тўхтатилади:
-босим рухсат этилганидан ошиб кетганда;
-сақлагич клапанлар носоз бўлса;
-идишнинг асосий қисмларида дарзлар. Бўртиқлар, деворнинг қалинлашуви, пайванд чоклар терлаши ёки ичкаридан бир нима ўтказиб юбориши, болтли ва парчинмихли бирикмалардан оқиб чиқиш, қистирмалар ёрилиши;
-ёнғин чиққанда;
-манометр носоз бўлса;
-суюқлик сатхи пасайса ва сатх кўрсаткич носоз бўлса.
Даврий текширув муддати ўтган бўлса, керакли тамғалари йўқ бўлса, вентиллар носоз, корпус шикастланган, бўёқ белгилари ва ёзувлари талабга жавоб бермаса, баллонни эксплуатация қилиш тақиқланади.
4. Компрессор қурилмаларига талаблар.
Компрессор қурилмалари ва ускуналари ГОСТ 12.2.016.81.нинг талабларига жавоб бериши керак.
Компрессор қурилмалар алохида хонага ўрнатилади, маиший, идоравий каби хоналар тагига ўрнатиш мумкин эмас. Бу қурилма хонанинг эшик ва деразалари ташқарига очилиши лозим. Ҳаво чиқариб ташлайдиган ва киритадиган механик вентилястияси бўлиши зарур.
Компрессор қурилмалар қуйидаги назорат ўлчов, сигнал берувчи ва сақловчи воситаларга эга бўлиши керак:
-компрессорлар , совитгичлар ва ҳаво йиғгичларда монометрлар ва сақлагич клапанлар. Босим ЗО МПа ва ундан ортиқ бўлганда сиқишнинг охириги поғонасида иккита монометр қўйилади;
- компрессорнинг ҳар бир поғонасида сиқилган ҳаво ҳароратини кўрсатадиган термометр ва термопара;
- сиқилган ҳаво босими ва ҳарорати рухсат этилган чегарадан ошиб кетганда ва совитадиган сув келмай қолганда сигнал берадиган ва автомат тарзда ўчириб қўядиган контакт асбоблар ва иссиқлик релеси;
-мойнинг босими ва ҳароратини ўлчаш учун монометрлар ва термометрлар.
Компрессорнинг ҳаво сўриб олувчи қисми (ҳаво сўргич) хонадан ташқарига чиқарилган ва е сатхидан 2-3 м кам бўлмаган баландликда туриши керак. Ҳаво тоза, бегона газлар ва чангдан холи, филтрдан ўтказилган бўлиши керак. Компрессор хавфсиз ишлаши учун тўғри мойлаб турилиши керак. Компрессорлар ва унинг қувурлари ерга уланиши керак.
Компрессор қурилмаларига хизмат кўрсатадиган шахс 18 ёшдан кичик бўлмаслиги, компрессорларни эксплуатация қилиш хуқуқига эга бўлиши ва хавфсизлик техникасидан йўриқнома олган бўлиши керак. Ходимларнинг билимларини маъмурият текширади: ишчилар ками билан йилда бир марта, мухандис-техник ходимлар бўлса-3 йилда 1 марта (ками билан) . Текширув натижалари махсус журналда қайд этилади. АТК бўйича буйруқ билан компрессор қурилмаси тўғри ва хавфсиз ишлатилишига маъсул шахс тайинланади. Компрессор ўрнатилган хонада, кўзга кўриниб турадиган жойга АТК маъмурияти компрессорга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома илиб қўйилиши керак.
Компрессорни 10 кундан ортиқ ўтказмасдан бир марта кўздан кечириб туриш керак. Режавий кўрик ва ревизия АТК бош мухандис томонидан тасдиқлаган жадвал бўйича бажарилади.
Буғли вулканизастия аппаратлари ўзининг конструкцияси ва ишлаши билан ортиқча босим билан ишлайдиган буғ қозонларига ўхшайди, шунинг учун улар ҳам хавфли. Улар ҳам манометр (циферблатда чегаравий жоиз босимни кўрсатувчи қизил чизиғи бўлиши керак) ва муҳофаза клапани бўлиши керак. Манометр бир йилдан ўтказмай бир марта текширилади, ҳар иш сменасида назорат клапанини ечиб пуфлаб тозаланади. Назорат –ростловчи асбоблари носоз, буғ босими меъёрдан ошиб кетадиган, сув насоси носоз вулканизастия аппаратларини ишлатиш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |