Бу ерда: рх – ҳимоя зонаси радиуси, м;
ҳ – яшин қайтарғич баландлиги, м;
ҳх – ҳимояланувчи бинонинг ер юзасидан баландлиги, м.
Яшин қайтарғичлар алохида ўрнатилган, ҳимоя қилиш иншоотга ўрнатиладиган, ёки яшин қайтарғичлар ихоталанган ёки иншоатдан ихоталанмаган бўлиши мумкин.
Яшин қайтарғичлар бир марта, икки марта фойдаланиш учун ўрнатилади.
Стерженли яшин қайтарғичлар бир, икки марта фойдаланиши учун ўрнатилади.
Стерженли яшин қайтарғичлар бир, икки ёки ундан ортиқ вертикаль стерженлардан иборат бўлиб, ҳимоя қилинаётган иншоатга ёки унга яқин жойга ўрнатилади.
Ишлаб чиқаришдаги кўплаб технологик жараёнларда , масалан, материалларни майдалаш парчалаш, диэлектрик суюқликларни бир идишдан бошқасига қуйиш каби ишларда статик электр пайдо бўлади. Бу-диэлектрикларнинг сиртида ҳосил бўладиган электр зарядлари бўлиб, улар узоқ вақт сақланиб туради. ГОСТ 12.1.018.79 “ССБТ” “Статическая электричество. Искробезопасност. Общие требования ” ҳужжатига мувофиқ электростатик учқунларидан сақланиш чоралари статик электр зарядларини йўқотиши лозим.
АТКларда статик зарядлар тасмали узатмаси бор станоклар ва машиналарда, бензинни ташиш, қуйиш ва тўкишда ҳосил бўлади.
Электр зарядларнинг потенстиали нисбатан катта бўлса, портлаш ва ёнғинга олиб келиши мумкин. Темир йўл цестернасидан бензинни тўкишда қувур ичидаги бензин оқимида, металл қувурда электр зарядлари ҳосил бўлади.
Юриб турган автомобилнинг цистернасида зарядлар ҳосил бўлиши бензин цистерна деворларига муттасил ишқаланиши билан ва шиналар асфалбетон устида сирпаниши билан боғлиқ.
Диэлектриклар электрланишидан потенстиаллар айирмаси жуда катта қийматларга етиши мумкин: автомобил бетон йўлдан юрганда-3000 В, тоза бензин пўлат қувур ичида оқиб ўтганда-3600 В, бўёқлар пуркалганда-10000 В, транспортёрнинг резина лентаси ҳаракатланганда-45000 В ва ҳ.к.
АТКларда статик электр портлашларга, ёнғинларга, ёнувчи моддалар алангаланиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Статик электрдан ҳимояланиш қоидаларига мувофиқ қуйидаги тадбирларни қўллаш керак:
-бензинни темир йўл цистерналаридан тўкишдан олдин металл қувурни ерга улаб қўйиш ва бензинга антистатик қўшилмалар: хром ва кобалт олеати ва нафтелати аралаштириш;
-автоцистерналарда бензин ташишдан олдин ерга судралиб юрадиган занжир цистернага ковшарлаб қўйиш;
-бензинни бошқа идишга тор оқим билан эмас, тўлиқ чўктирилган оқим билан тўкиш;
-ҳавонинг нисбий намлигини 85% га етказиш ёки электрланадиган моддани намлаб туришларини қайд этиш ва техник кўрувдан ўтказиш қандай бажарилади.
Таянч иборалар:
Статик электр, электрастатик заряд, диэлектрик, чизиқсимон яшин, шар- симон яшин, яшин қайтарғич, электрланиш, юза хажим зичлиги, ком‑пютерлар, компютерли кўриш синдроми, микрошикастлар, дисплей операторининг стресс синдроми, билак канали синдроми, аналитик фалажлик, жисмоний, кимёвий, биологик, психофизиологик хавфли ва зарарли омиллар (электролитик, ионловчи, лазерли, ултрабинафша ва инфрақизил нурланишлар, ёритилганлик, шовқин, титрашлар, микроиқлим).
Do'stlaringiz bilan baham: |