W = 0,5 С В2 (2)
Бу ерда: W- энергия, Дж.
С – сиғим, Ф.
В – потенциал фарқи, вольт.
Агар ҳосил бўладиган энергия миқдори ёнувчи аралашманинг алангалашиши қуйи энергиясидан кам бўлса, учқун разрядлари хавфсиз ҳисобланади, яъни
Wг> αWмин (3)
Бу ерда: Wмин – 0,5 га тенг.
Баъзи портловчи моддалар қуйи энергияди ҳам хавфли ҳисобланади. Масалан, олтингугурт углероди 0.009 мДж да, водород 0.019, бензин 0.2, ацетон 0.6, метанол 0.95 да ҳам хавфли ҳисобланади. Шунингдек, чанг ҳаво аралашмалари юқори энергияда, фенол смоласи 10 мДж да, полиметилметакрилат 17, резина 30, полиэтилен 80, полистирол 120 мДж да алангаланади.
Киши ток ўтмайдиган резинали оёқ кийим ва сунъий тола (нейлон, капрон ва ҳ.к.), шерсть, шойидан тайёрланган устки кийимдан фойдаланиб диэлектрик моддалар билан турли ишларни бажарганларида хавфли статик электр зарядлари ҳосил бўлади. Разрядланиш вақтида одам танасидан 2,5 дан 7.5 мДж энергия ажралиб чиқиб, кўп моддаларнинг ёнишига олиб келади.
Технологик жараёнда синтетик толалар ўзаро ва машина қисимларига ишқаланиши натижасида статик электр зарядлари тўпланиб, улар разрядланганда учқун пайдо бўлади ва ёнгин чиқиш хавфини туғдиради.
Кишига узоқ вақт электростатик зарядларининг таъсир қилиши оғир касалликларга олиб келиши мумкин. Булардан ташқари электра статик зарядлар махсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнларида қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Яшиндан ҳимояланиш.
Атмосфера электри яшинлар, электростатик индукция ва яшин разрядини электро магинит индукцияси кўринишида намаён бўлади.
Яшин ва момомақолдироқ вақтида кучли электр зарядлари ҳосил бўлиб, уларнинг кучланиши 2 В дан 8 млн В гача, ток кучи эса 200000 А гача етиши ва бундай зарядлар биноларга, инсонларга ва хайвонларга катта зарар етказиши билан бирга турлий хил даражадаги ёнғинларни келтириб чиқаради.
Атмосферадаги ҳаво оқимининг ўзгариши натижасида юзага келадиган яшин ахолини жароҳатланишига, ёнғин, портлаш каби бахтсиз ҳодисаларни вужудга келтириб чиқаради. Статистик маълумотлар бўйича 7 % га яқин ёнғин яшин уришидан юзага келади.
Кучли момақалдироқ разрядларидан, ихоталанган металл буюмларида электрамагинит ва электро индукциялари натижасида юқори электр босимлари ҳосил бўлади. Электр оқимлари электр симлари ер усти ва ер ости метал қувурларига ўтади. Бундай электр оқимлари занжирининг узилиши билан, чуғ чиқиш, ёниш хавфи тугилади.
Яшин нинг таъсири икки хил бўлади. Биринчи тўғри уриш иккинчи электростатик ва электромагинит индукцияси кўринишида бўлиши мумкин.
Яшин уришида ахолининг хавфсизлигини таъминлаш бино, объект, дастғох ва турлий хил материалларни портлашдан ёнишдан, бузилишидан сақлаш чора тадбирлари белгиланган кўрсаткичлар (инструкциялар) асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |