5. Газбаллон автомобилларга ТХ ва Т ишларида қўшимча талаблар.
Суюлтирилган газларда ишлайдиган газбалонли автомобиллар қатор талабларга жавоб бериши керак. Хайдовчи кабинасига ўрнатилган асбоблар, найчалар ва вентилларнинг ҳаммаси жипс ишланган бўлиши керак, тизимдан озгина бўлса ҳам газ чиқиши мумкин эмас. Автомобилга ўрнатилган баллонлар қизил рангга бўялган бўлиши, “Давсаноаттехназорат” белгилаб берган кўрсаткичлар – тамға, қайд рақами, ўтказилган ва келаси синов саналари, ёзилган жадвал бўлиши “Пропан – бутан” (ёки бошқа, газ номи) ва “Ёнғиндан хавфли” сўзлари ёзилган бўлиши керак.
Ўз вақтида синовдан ўтган баллонларгина эксплуатацияга рухсат этилади. Редуктор корпуси, йиғилган редуктор, вентиллар ва сақлагич клапанлар ҳам синов қилинади.автомобилларга газ ёнилғиси газ тўлдириш станстияларида ёки махсус газ тўлдирувчилар томонидан қуйилади. Суюқ газ баллон хажмининг кўпи билан 90% га қуйилади. қуйиш пайтида двигател ўчирилган бўлиши керак. Бундай пайтда шахсий эхтиёткорлик чораларини кўриш, ўта диққат билан қуйиш керак, акс холда суюқ газ баданга текканда шиддат билан буғланиш туфайли музлатиб қўйиши мумкин.
Ўт олиш тизимини ишлатиш, двигателни ишга тушириш ёки ёритиш асбобларини улашдан олдин бир мунча вақт капотни очиб қўйиб, шамоллатиш керак, шундан кейин газ аппаратлари, найчалар (қувурчалар) ва бирикмаларнинг соз ишлаши текширилади.
Газбаллонли автомобилларга техник хизмат кўрстиш ва уларни таъмирлаш ишлари карбюраторли ва дизелли автомобиллардан алохида, бошқа жойларда бажарилади.
Газ аппаратларининг жипслиги ҳар куни, автомобилларни йўлга чиқаришдаги ва гаражга қайтишдаги назорат жойида кўздан кечирилади ва текширилади. Носозликлар газ аппаратларини таъмирлаш ва ростлаш цехида бартараф этилади. Газ аппаратлари носоз ва бирор еридан газ чиқиб турган газбаллон автомобилларни эксплуатация қилиш тақиқланади ва бундай автомобиллар бино ичига кириши ҳам тақиқланади.
Газбаллон автомобилни турар жойга ёки техник хизмат постига қўйишдан олдин баллондаги вентил беркитилади, тизим ичида қолган газ двигателни ишлатиб йўқотилади, сўнг ўт олдириш ўчирилади.
Газ қувурларидаги ва баллонлардаги вентилларни беркитмасдан автомобилни турар жойга узоқ вақтга сақлаб қўйиш мумкин эмас. Газбаллон автомобилни капитал таъмирга топширилаётганда тизимда қолган газни ишлатиб тугатиш, баллонларни эчиб, сақлаш жойига топшириш керак.
Газ аппаратларга техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмир ва диагностикалаш ишларининг ҳаммаси (кундалик хизмат ишларидан ташқари) махсус жиҳозланган бино ичида бажарилиши лозим. Газбаллон автомобиллар умумий постларга, қаторларга кириб – чиқишда, улар орасида кўчиб юрганида фақат бензин билан ишлаши керак, бу вақтда газ ёнилғидан фойдаланиш тақиқланади.
Газбаллон автомлобилда ёнғин чиққанда қуйидагича ҳаракат қилиш керак: двигател ишлаб турган автомобилнинг магистрал ва баллон вентилларини беркитиш; тирсакли валнинг айланишлар сонини тизим ичидаги газ хисобига кўпайтириб, қолдиқ газларни (вентилдан тортиб карбюраторгача) ёқиб тугатиш; ёнғинни углекислотали ва кукунли ўтўчиргичлар, қум ёки майда пуркаладиган сув билан ўчириш; газли баллонга кўп сув сепиш.
Газобаллонли автомобиллар бензин (ёки дизел ёнилғиси) га ўтиб ишлай бошлагандан кейингина техник хизмат ва таъмир постларига кириши мумкин. Киришдан олдин махсус постда газ таъминот системасининг жипслиги текширилади. Жипслик бўлмаса хона (бино) ичига кириш тақиқланади. Двигателни бензинга ўтказишда вентиллар беркилади, двигателни тизими ичида қолган бензин билан узатиш вентили очилади. Сарфловчи вентилларни оралиқ ҳолатда қолдириш мумкин эмас, улар ё тўла очилади, ё тўла беркилади. Техник хизмат ва таъмир постида ўт олдириш албатта ўчирилиб, капот кўтарилади . Автомобилда пайвандлаш , бўяш ва газ таъминоти тизими носоғлиғини йўқотиш ёки тизимни ечиб олиш билан боғлиқ ишлар бажариладиган бўлса, баллондаги газ махсус постда тўлиқ тўкиб (чиқариб) ташланади ва баллон ичи сиқилган ҳаво, азот ёки инерт газ билан пуфлаб шамоллатилади.
Газ таъминоти тизимини автомобилнинг ўзида ростлаш ишларини махсус жиҳозланган хона ичида бажарилади, бу хона бошқаларидан тўсиқ билан ажратилган бўлиши керак. Техник хизмат ва таъмир ишларини бажаришда қуйидагиларга риоя қилиш лозим;
газ аппаратларини ечиш, ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари махсус мосламалар, асбоблар ва ускуналар ёрдамида бажарилади;
-газ таъминот тизимининг жипслигини сарф вентиллари беркитилган ва магистрал вентил очиқ ҳолатида сиқилган ҳаво, азот ёки инерт газлар билан текширилади;
магистрал ва сарф вентилларни очиб- ёпишда қандайдир ричаг воситаларидан фойдаланиш тақиқланади;
газ ускуналарини кирланиш ва механик шикастлардан сақлаш керак;
газ аппратлари агрегатларини улар совигандан кейингина (600Cдан ортиқ бўлмаган ҳолатда ) ечиб олиш рухсат этилади;
шланг учидаги штустерлар хомут билан махкамланади, сим ёки бошқа воситалар билан боғлаб қўйиш тақиқланади;
шланг ва найча қувурчаларни бураш, пачоқлаш , букиш, мой босган шланглардан фойдаланиш тақиқланади.
Юқори ва паст босимли редукторлар, электромагнитли беркитиш клапанининг ҳар қандай носозлигида сарф ва магистрал вентилларни беркитиш керак. Носоз қисмларни автомобилдан эчиб олиб, махсус устахонага (участкага) текшириш учун юборилади.
Юқори ва паст босимли редукторларни ювиш учун аввал эчиб олинади, кейин ихтисослашган жойга юборилади. Газобаллон автомобилларни капитал таъмирга топширишдан олдин баллонлар газдан тўла бўшатилиши ва газ қолдиқларидан тозаланиши керак. Зарурат бўлса, баллонлар ва газ аппаратларни ечиб, сақлаш учун омборга топшириш керак. Суюлтирилган нефт газида ишлайдиган газ аппаратларининг техник хизмати, таъмирида ва унга газ қуйишда газ балалнинг очиқ жойларига тегишини олдини олиш керак. Газбаллон автомобилларнинг электр жиҳозларини текшириш (ростлашдан) олдин газ тизимининг жипслиги яхшилаб текширилади ва капот ости шамоллатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |