ва бошқарув тизими
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги эълон қилин–ганидан сўнг илмий–тадқиқот ишларининг ташкилий таркиби қайта кўриб чиқилиб, зарурий ислоҳотлар ўтказилди. Бизнинг мамлакатимизда илмий–тадқиқот ишларининг олиб берилишида қуйидаги таркибий тизимлар иштирок этадилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фан ва техноло–гиялар Маркази.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва унинг бўлимлари.
Тармоқлар бўйича ихтисослашган илмий–тадқиқот институтлари.
Олий ўқув юртлари.
Илмий тадқиқот ишлари олиб бориладиган алоҳида таркибий тузилмалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация Комиссияси.
Юқорида кўрсатиб ўтилган таркибий тузилмаларнинг ҳар бири олдига аниқ белгиланган вазифалар қўйилган бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фан ва технологиялар маркази мамлакатимизда олиб бориладиган тадқиқотларнинг барча асосий ташкилий молиявий ишларини бошкариб боради, фаннинг истиқболли йўналишларини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва давлат бюджетидан маблағ билан таъминланишини ташкил этади ва бажарилишини назорат этиб боради. Бундан ташқари, зарур ҳолларда фан ва техникага оид конунлар бўйича Олий Мажлисга, муҳим қарорлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига керакли таклифлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси (1.1–расм) мамлакати–мизда фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишида олиб бориладиган илмий изланишларни мувофиқлаштириб боради, уларнинг амалиётга жорий этилишига кўмаклашади, илмий жамоалар ўртасидаги алоқаларни ташкил этади, халқаро илмий алоқаларни ўрнатади ва шунга ўхшаш вазифаларни амалга оширади. Фанлар Академиясининг бўлимлари ва тармоқлар бўйича ихтисослашган институтлари фан(лар)нинг конкрет соҳалари ва йўналишлари бўйича комплекс илмий–тадқиқотлар олиб борадилар, уларнинг ишлаб–чиқаришга тадбиқ этилишида иштирок этадилар, илмий кадрлар тайёрлайдилар, турли илмий анжуманлар ташкил этадилар ва ўтказадилар; мустақил равишда ўз йўналишларидага тадқиқотлар учун инвестицияларни давлат бюджетидан ташқари манбаалардан жалб этиш бўйича ишларни амалга оширадилар. Олий ўқув юртларида биринчи даражадаги вазифа юқори малакали бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш бўлса, кейинги ўриндагиси илмий–тадқиқот ишларини амалга оширишдир. Олий ўқув юртларнинг кўп сонли ва юқори малакали олимлари фан ва техниканинг барча устивор йўналишларида самарали илмий изланишлар олиб борадилар.
Хайъат йиғилиши
1.1–расм. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг таркибий
тузилиши
Илмий тадқиқот ишлари олиб бориладиган алоҳида тузилмалар қаторига турли таянч станциялари, участкалар, махсус шароитларда тадқиқот ишлари олиб борувчи кўчма экспедициялар ва шу кабилар киради; бундай тузилмалар ўзига хос шароитларда ишлайди, баъзан махсус топшириқлар асосида изланишлар, текширишлар ва кузатувлар олиб борилади.
Олий Аттестация Комиссияси фаннинг таснифланган йўналишлари бўйича илмий ишлар натижалари асосида ҳимоя қилинувчи диссертациялар ҳимоя қилинишини, шу жумладан, ихтисослаштирилган Илмий Кенгашларнинг таркибини ташкил этади, тасдиқлайди, уларнинг ишни назорат этади, илмий даражалар ва унвонлар беради ва бошқа ташкилий ишларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |