1.5. Ўзбекистоннинг ҳалқаро илмий–техник алоқалари
Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг кўплаб давлатлари билан илмий–техник алоқалар ўрнатган. Бу давлатлар сарасига АҚШ, Япония, Ҳитой, Россия, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Голландия, Украина, Бельгия, Ҳиндистон, Шарқий Европа давлатлари, МДҲга кирувчи давлатларни кўрсатиш мумкин. Мамлакатимиз олимлари ўзларининг чет эллик ҳамкасблари билан фан ва техниканинг кўплаб устивор соҳа ва йўналишларида самрали ИТИ олиб бормоқдалар. Чет эллар билан йўлга қўйилган халқаро илмий–техник алоқаларнинг асосий шакллари қуйидаги кўринишларда амалга оширилмоқда:
а) Икки томонлама ва кўп томонлама халқаро ИТИни бажариш;
б) Чет эл концернлари ва фирмаларининг буюртмалари асосида ИТИ ни бажариш;
в) Халқаро танловларда лойиҳалар ва ишланмалар билан иштирок этиш;
г) Ўзбекистонда ва чет эллар ўтказиладиган халқаро илмий–техникавий ажуманларда (конференция, симпозиум, семинарлар ва ш.к.) қатнашиш;
д) Тажриба алмашиш мақсадида ўтказиладиган махсус визитлар ташкил этиш;
е) Кадрлар тайёрлаш йўналишида (қисқа ва узоқ муддатли стажировка–лар, бакалавриат, магистратура, аспирантура, докторантура ва ш.к. шакл–ларда).
Ўзбекистоннинг халқаро илмий–техник алоқалари йилдан–йилга кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда, чет эллик мутахассислар ўзбек олимлари–нинг фаннинг кўплаб йўналишларида эришган ютуқларини эътироф этмоқдалар, бу эса мамлакатимизнинг жаҳон миқёсида фан–техника соҳасида ҳам ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига, юртимизнинг яқин келажакда ривожланган давлатлар қаторига киришига, халқимизнинг эртанги фаровон турмуши учун хизмат қилади.
Назорат саволлари:
Фан инсон фаолиятида қандай ўрин тутади, унинг таркиби нимадан иборат ва у нима учун хизмат қилади?
“Илмий тадқиқот семинари” фанининг магистратурада ўқитили–шининг мақсад ва вазифалари нимадан иборат?
Фан ва ижодиёт мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ҳаётида, унинг ривожланишида қандай ўрин тутади?
Ўзбекистон Республикасида фаннинг ташкилий таркиби ва бошқарув тизими қандай тузилган?
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг таркибий тузилиши қандай ташкил этилган?
Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида фан ва техника йўналишларида қандай ишлар амалга оширилади?
ИТИни молиялаштиришнинг қандай шакл ва усуллари мавжуд?
Фундаментал илмий–тадқиқотлар қандай манбаадан маблағ билан таъминланади?
ИТИни молиялаштиришнинг бюджетидан ташқари манбааларини намалар ташкил этади?
Ўзбекистонда халқаро илмий техник алоқалар қандай йўлга қўйилган ва уларнинг қандай шакллари мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: |