Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 387-модда; 2009 й., 14-сон, 156-модда; 2013 й., 15-сон, 198-модда; 2014 й., 3-сон, 33-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадио каналларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ–3678-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (бундан буён матнда — Ўзбекистон МТРК)ни қайта ташкил этиш ва замон талабларига жавоб берадиган телерадиоэшиттириш (кўрсатув)ларни яратишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон МТРК, телерадиоканаллар ижодий-ишлаб чиқариш жамоалари, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси (ДУП) ва компания корхоналарининг уларнинг ташкилий таркиби ва ходимлар сони ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон МТРК ходимлар сонини оптималлаштириш натижасида тежаб қолинадиган 791,3 миллион сўм миқдордаги бюджет маблағлари Ўзбекистон МТРК ижодий ва ишлаб чиқариш ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш учун йўналтирилади; ходимлар сонини оптималлаштириш телерадиоканалларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмининг камайишига олиб келмайди.
2. «O’zbekiston» телерадиоканали, «Sport» телерадиоканали, «Toshkent» телерадиоканали, «Respublika teleradiomarkazi», «O’zbektelefilm» давлат унитар корхоналарининг хамда Ўзбекистон МТРКнинг ташкилий таркиби 1—6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон МТРК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги тартиб бўйича Ўзбекистон МТРК ҳудудий бўлинмаларининг ходимлар сонини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг раисига, зарур ҳолларда, таркибий бўлинмаларнинг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон МТРК тизимининг умумий штат бирлиги доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин. (2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 апрелдаги ПФ-4532-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 198-модда)
3. «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг ташкилий таркиби 7-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон МТРК ва бошқа давлат, жамоат ташкилотларининг «Yoshlar» телерадиоканали ёпиқ акционерлик жамияти (ЁАЖ)нинг устав жамғармасини қуйидаги тартибда:
давлат улуши — 51%;
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати — 19%;
«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси — 15%;
«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси — 15% ;
миқдорида тақсимлаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон МТРКнинг телерадиодастурлар тайёрлаш учун зарур техника воситалари, идора жиҳозлари, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа мулклари амалдаги тартиб бўйича қайта баҳолаш амалга оширилгандан сўнг «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг устав жамғармасидаги давлат улуши сифатида тақдим этилади.
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий тадбирлар Дастури, шунингдек, Ўзбекистон МТРКни ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 8-9-иловаларга* биноан тасдиқлансин.
* 8–9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ишчи гуруҳ 2006 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон МТРКни қайта ташкил этиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни якунлаш ва мустақил телерадиоканаллар ҳамда бошқа таркибий бўлинмаларнинг фаолият кўрсата бошлашини таъминласин.
5. Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари ва ҳудудий бўлинмаларининг бир кеча-кундузлик ўртача эшиттиришлар (кўрсатувлар) ҳажми, давлат бюджети маблағлари ҳисобига телефильмлар ишлаб чиқариш йиллик ҳажми 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон МТРК Раисига телерадиоканалларнинг бир кеча-кундузлик ўртача эшиттиришлари (кўрсатувлари) ҳажмига мазкур қарорда тасдиқланган параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
6. Ўзбекистон МТРК республика Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари ва «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖ фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва кўрсатадиган хизматлари учун тариф — баҳоларни шакллантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари фаолиятини, шунингдек «Yoshlar» телерадиоканали» ЁАЖ ҳузуридаги «Bolajon» телеканали фаолиятини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаш тасдиқланадиган телерадиоэшиттириш (кўрсатувлар) ҳажмлари асосида амалга оширилади; (6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 январдаги ПҚ-2112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 3-сон, 33-модда) телерадиоканаллар ва «O’zbektelefilm» меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси конкрет (муайян) телекўрсатув, радиоэшиттириш ва фильмларни тайёрлаш учун ижодий ходимларни муддатли шартномалар бўйича жалб этишга йўналтириладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар учун давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган хорижий кредитлар ҳисобига олинган асосий воситаларнинг амортизация тўловлари (харажатлари) давлат унитар корхоналари кўрсатган хизмат учун тарифлар таркибига киритилмайди.
7. Ўзбекистон МТРК ва «O’zbekiston» телерадиоканали, «Sport» телерадиоканали, «Toshkent» телерадиоканали давлат унитар корхоналари ва «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг телерадиокўрсатув ва эшиттиришларнинг юқори сифатини таъминлаган, янги, юксак бадиий-ғоявий телерадиодастурлар ва фильмлар тайёрлаш, телерадио кўрсатув ва эшиттиришларда замонавий ахборот, компьютер ва медиожараёнларни жорий қилишни таъминлаган ижодий жамоалар, студиялар ва алоҳида ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида улар ҳузурида рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Жамғармалар қуйидаги манбалардан шаклланиши белгилансин:
тежаб қолинган бюджет маблағлари, шу жумладан, ходимлар сонини оптималлаштириш эвазига эришилган маблағ;
реклама фаолияти, пуллик хизмат кўрсатиш, шартномалар бўйича бажарилган ишлардан тушган даромаднинг 25% гача бўлган қисми;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар.
Телерадиоканалларнинг рағбатлантириш жамғармаси ҳақидаги умумий низом 11-иловага* биноан тасдиқлансин.
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
8. Ўзбекистон МТРК:
бир ой муддат ичида Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон МТРКнинг ишлаб турган таркибларида мавжуд техника ва ишлаб чиқариш қувватларини инвентаризация қилишни якунласин. Шаклланаётган телерадиотаркибларнинг эшиттириш ва кўрсатувлари ҳажми ҳамда уларнинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда «Respublika teleradiomarkazi» билан телерадиоканаллар ўртасидаги топшириш далолатномалари (ҳужжатлари) ва ажратиш балансларини тайёрласин;
уч ой муддат ичида мамлакат бадиий телерадиомаҳсулотлари (телевизион, ҳужжатли, мультипликацион фильмлар ва бошқалар) ҳажми босқичма-босқич ошиб бориши назарда тутилган ҳолда, аҳолининг билим ва маданий савиясини кўтариш, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни сақлаб қолиш, фуқаролар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ёшларни ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадларига йўналтирилган «Миллий сериал» ижодий-ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
янги ташкил этилаётган телерадиоканаллар ва таркибларни юқори малакали ижодий-ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин.
9. Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон МТРК билан биргаликда:
икки ой муддат ичида «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш, таъсис мажлисини ўтказиш, унинг низомини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;
уч ой муддат ичида «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг активларни баҳолаш ва таъсис ҳужжатларини, шунингдек, кейин чиқариладиган акциялар асосида устав жамғармасини шакллантиришни таъминласин;
«Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖ акцияларни чиқариш лойиҳасини рўйхатдан ўтказганлиги учун давлат бюджетига тўловлардан озод қилинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги икки ой муддат ичида вазирлик таркибида Ўзбекистон МТРКдан ўтказиладиган бадиий жамоалар Ижодий бирлашмасини ташкил этсин;
Маданият ва спорт ишлари вазирлигида ташкил этилаётган Ижодий бирлашма билан Ўзбекистон МТРК ўртасидаги ҳамкорликнинг узоқ муддатга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқишни таъминласин, унинг асосида Ижодий бирлашма бадиий жамоаларининг Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари кўрсатувлари ва эшиттиришларида қатнашуви ҳақида шартномалар тузсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддат ичида амалдаги тартиб бўйича Ўзбекистон МТРКдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўтказиладиган бадиий жамоаларни жойлаштириш учун бинолар ажратиб, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратиш бўйича тадбирларни амалга оширсинлар.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 декабрь,
ПҚ–245-сон
Начало формы
ПОСТАНОВЛЕНИЕ
ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
О МЕРАХ ПО ОРГАНИЗАЦИИ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ НАЦИОНАЛЬНОЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИИ УЗБЕКИСТАНА
(Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2005 г., № 52, ст. 387; 2009 г., № 14, ст. 156; 2013 г., № 15, ст. 198; 2014 г., № 3, ст. 33, № 29, ст. 356)
В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан от 8 ноября 2005 г. № УП-3678 «О мерах по реформированию и развитию независимых каналов телерадиовещания», в целях эффективной реализации мер, направленных на реорганизацию Национальной Телерадиокомпании Узбекистана (далее — НТРК Узбекистана) и создание телерадиовещания, отвечающего современным требованиям:
1. Согласиться с предложениями НТРК Узбекистана, творческо-производственных коллективов телерадиоканалов, ГУП «O’zbektelefilm» и предприятий компании об оптимизации их организационной структуры и штатной численности.
Установить, что:
высвобождаемые в результате оптимизации штатной численности НТРК Узбекистана бюджетные средства в размере 791,3 млн. сум. направляются на стимулирование и поощрение творческого и производственного персонала НТРК Узбекистана;
оптимизация штатной численности не влечет уменьшение объемов выделяемых телерадиоканалам бюджетных средств.
2. Утвердить организационную структуру государственных унитарных предприятий «Телерадиоканал «O’zbekiston», «Телерадиоканал «Sport», «Телерадиоканал «Toshkent», «Respublika Teleradiomarkazi», «O’zbektelefilm» и НТРК Узбекистана согласно приложениям №№ 1—6.
НТРК Узбекистана совместно с Министерством финансов Республики Узбекистан в месячный срок в установленном порядке разработать и внести в Кабинет Министров предложения по оптимизации штатной численности территориальных подразделений НТРК Узбекистана.
См. предыдущую редакцию.
Предоставить право председателю Национальной телерадиокомпании Узбекистана вносить, при необходимости, изменения в организационную структуру подведомственных организаций в пределах общей штатной численности системы НТРК Узбекистана.
(абзац третий пункта 2 в редакции Указа Президента Республики Узбекистан от 8 апреля 2013 года № УП-4532 — СЗ РУ, 2013 г., № 15, ст. 198)
3. Одобрить организационную структуру ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar» согласно приложению № 7.
Согласиться с предложением Госкомимущества, Министерства экономики и НТРК Узбекистана, других государственных и общественных организаций о распределении уставного фонда Закрытого акционерного общества (ЗАО) «Телерадиоканал «Yoshlar» в следующем порядке: доля государства — 51%; Общественного движения молодежи «Камолот» — 19%; Национальной холдинговой компании «Узбекнефтегаз» — 15%; Акционерной компании «Узбектелеком» — 15%.
Определить, что в собственность ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar» в качестве государственной доли в уставном фонде предоставляется оргтехника, офисное оборудование, объекты интеллектуальной собственности и другое имущество НТРК Узбекистана, необходимое для подготовки телерадиопрограмм, после проведения переоценки указанного имущества в установленном порядке.
4. Утвердить Программу организационных мероприятий по реформированию Национальной телерадиокомпании Узбекистана, а также состав рабочей комиссии по реорганизации НТРК Узбекистана согласно приложениям №№ 8-9.
Рабочей комиссии до 1 апреля 2006 года обеспечить завершение организационно-технических мероприятий по реорганизации и началу деятельности независимых телерадиоканалов и других структурных подразделений НТРК Узбекистана.
5. Установить среднесуточные объемы вещания телерадиоканалов, территориальных подразделений НТРК Узбекистана и годовой объем производства телефильмов, финансируемых за счет средств государственного бюджета, согласно приложению № 10.
Разрешить Председателю НТРК Узбекистана вносить изменения в среднесуточные объемы вещания телерадиоканалов в пределах параметров, утверждаемых настоящим постановлением.
6. НТРК Узбекистана совместно с Министерством финансов Республики Узбекистан в двухнедельный срок разработать и утвердить порядок финансирования деятельности и формирования тарифов за услуги государственных унитарных предприятий, входящих в состав НТРК Узбекистана, и ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar».
Определить, что:
См. предыдущую редакцию.
финансирование деятельности государственных унитарных предприятий, входящих в состав НТРК Узбекистана, а также телеканала «Bolajon» при ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar», за счет средств государственного бюджета осуществляется на основе утверждаемых объемов телерадиовещания;
(абзац третий пункта 6 в редакции постановления Президента Республики Узбекистан от 14 января 2014 года № ПП-2112 — СЗ РУ, 2014 г., № 3, ст. 33)
фонд оплаты труда телерадиоканалов и «O’zbektelefilm» определяется с учетом расходов, направляемых на привлечение творческих работников по срочным договорам найма для подготовки конкретных телерадиопередач и фильмов;
для предприятий и организаций, входящих в состав НТРК Узбекистана, сумма начисленной амортизации на основные средства, полученные за счет погашаемых из государственного бюджета иностранных кредитов, не включается в состав тарифов за услуги государственных унитарных предприятий.
7. Одобрить предложения НТРК Узбекистана и государственных унитарных предприятий «Телерадиоканал «O’zbekiston», «Телерадиоканал «Sport», «Телерадиоканал «Toshkent», «O’zbektelefilm» и ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar» об образовании при них фондов стимулирования и поощрения, создаваемых в целях материального стимулирования творческих коллективов, студий и отдельных работников, обеспечивающих высокое качество телерадиопередач, подготовку новых высокохудожественных телерадиопрограмм и фильмов, внедрение современных информационных, компьютерных и медиатехнологий в телерадиовещание.
Определить, что источниками формирования фондов являются:
сэкономленные бюджетные средства, в том числе полученные за счет оптимизации численности работников;
до 25% доходов, полученных от рекламной деятельности, за оказание платных услуг, выполнение работ по заключаемым договорам;
другие источники, предусмотренные законодательством.
Утвердить типовое Положение о фонде стимулирования и поощрения телерадиоканалов согласно приложению № 11.
8. НТРК Узбекистана:
в месячный срок совместно с Госкомимуществом завершить инвентаризацию имеющихся технических и производственных мощностей существующих структур НТРК Узбекистана, подготовить передаточные акты и разделительные балансы между «Respublika Teleradiomarkazi» и телерадиоканалами, исходя из объемов вещания и задач, поставленных перед формируемыми телерадиоструктурами;
в трехмесячный срок разработать и внести на утверждение в Кабинет Министров Республики Узбекистан комплексную творческо-производственную Программу «Национальный сериал», предусматривающую поэтапное увеличение объема художественной телерадиопродукции отечественного производства (телевизионные, документальные, мультипликационные фильмы и др.), направленной на повышение образовательного и культурного уровня населения, сохранение национальных традиций, исторического и духовного наследия, формирование демократических ценностей в сознании граждан, воспитание молодежи и подрастающего поколения в духе патриотизма, любви к Родине и уважения к общечеловеческим ценностям;
обеспечить укомплектование вновь созданных телерадиоканалов и структур высококвалифицированным творческо-производственным персоналом.
9. Государственному комитету по управлению государственным имуществом совместно с НТРК Узбекистана:
в двухмесячный срок обеспечить разработку учредительных документов, проведение учредительного собрания ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar», утверждение устава и его государственную регистрацию в установленном порядке;
в трехмесячный срок обеспечить формирование уставного фонда ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar» на основании оценки активов и учредительных документов, а также последующего выпуска акций.
См. предыдущую редакцию.
Освободить ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar» от взимания сбора в республиканский бюджет Республики Узбекистан за регистрацию проспекта эмиссии акций.
(абзац четвертый пункта 9 в редакции Указа Президента Республики Узбекистан от 8 июля 2014 года № УП-4631 — СЗ РУ, 2014 г., № 29, ст. 356)
10. Министерству по делам культуры и спорта Республики Узбекистан в двухмесячный срок образовать в структуре министерства Творческое объединение художественных коллективов, передаваемых из НТРК Узбекистана, обеспечить разработку долгосрочных программ сотрудничества между создаваемым Творческим объединением Министерства по делами культуры и спорта и НТРК Узбекистана, заключение на их основе договоров на 2006 год об участии художественных коллективов Творческого объединения в передачах телерадиоканалов НТРК Узбекистана.
11. Совету Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятам Хорезмской области и города Ташкента в двухмесячный срок в установленном порядке обеспечить выделение помещений для размещения художественных коллективов, переданных Национальной телерадиокомпанией Узбекистана Министерству по делам культуры и спорта Республики Узбекистан, реализовать меры по созданию условий для их эффективной работы.
12. Контроль за выполнением настоящего постановления возложить на заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан А. Арипова.
Президент Республики Узбекистан И. КАРИМОВ
г. Ташкент,
27 декабря 2005 г.,
№ ПП-245
ПРИЛОЖЕНИЕ № 1
к постановлению Президента
Республики Узбекистан от 27
декабря 2005 года № ПП-245
Организационная структура Государственного унитарного предприятия «Телерадиоканал ««O’zbekiston»
ПРИЛОЖЕНИЕ № 2
к постановлению Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2005 года № ПП-245
Организационная структура Государственного унитарного предприятия «Телерадиоканал «Sport»
ПРИЛОЖЕНИЕ № 3
к постановлению Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2005 года № ПП-245
Организационная структура Государственного унитарного предприятия «Телерадиоканал «Тoshkent»
ПРИЛОЖЕНИЕ № 4
к постановлению Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2005 года № ПП-245
Организационная структура Государственного унитарного предприятия «Respublika teleradiomarkazi»
ПРИЛОЖЕНИЕ № 5
к постановлению Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2005 года № ПП-245
Организационная структура Государственного унитарного предприятия «O’zbektelefilm»
См. предыдущую редакцию.
(приложение № 6 утратило силу в соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан от 1 апреля 2009 г. № ПП-1088 — СЗ РУ, 2009 г., № 14, ст. 156)
ПРИЛОЖЕНИЕ № 7
к постановлению Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2005 года № ПП-245
См. предыдущую редакцию.
Организационная структура ЗАО «Телерадиоканал «Yoshlar»
Общая предельная численность — 438 единиц, в том числе АУП — 7 единиц.
(текст приложения № 7 в редакции постановления Президента Республики Узбекистан от 14 января 2014 года № ПП-2112 — СЗ РУ, 2014 г., № 3, ст. 33)
ПРИЛОЖЕНИЕ № 8
к постановлению Президента Республики Узбекистан от 27 декабря 2005 г. № ПП-245
ПРОГРАММА
организационных мероприятий по реформированию Национальной телерадиокомпании Узбекистана
Do'stlaringiz bilan baham: |