Науслар. Оқтепадан жануб ва жануби-шарқда Тошкент канали ўзинигача чўзилган.ХХ асрнинг 70-йилларида 100 дан ортиқ баландлиги 2 метрдан 2,метргача диаметри 6 метрли бўлган тепаликлар ҳисобга олинган. Наусларнинг бир нечтаси 1963 йили очилган. Улар пахса блоклари ва лойдан ясалган бир камерали оссуарий қўйилган гумбазли ер тўлалар эканлиги аниқланди (Буряков, 1968).
Пскент қўрғон қабристони 2. Некропол Пскентдан 2-3 км шимолда жойлашган. Ҳозирги вақтда уни Пскент-Қайрат магистрал йўли билан кесиб ўтилган ва асосий қисми шудгорланган. 80-йилларнинг ўрталарида бу ерда бир неча юз қурғонлар мавжуд бўлиб, йўл бўйлаб 1,5-2 км масофага чўзилган. Афтидан некропол қўрғон қабрлар ва ертўланауслардан иборат бўлган. Бугунги кунгача йигирмага яқин науслар сақланиб қолган.
|
29-расм. Пскент қабр қўрғони II
|
Улар баландлиги 2 метдан 4 метргача, диаметри 6-10 метрли конуссимон тепаликлардир. Қазишма ишлари олиб борилмаган, фақат аллақачон вайрон қилинган ёдгорликлар кўздан кечирилган. Аммо, бошқа Пскент науслари сингари улар пахса ва тўртбурчакли катта формали лойдан қилинган битта камерали гумбазли иншоотлар эди. Лойдан қилинган тор аркасимон қисқа кириш эшиги жануби-шарқдан унча катта бўлмаган хонага олиб борган (таҳминан 2х2 метр). Кўринишидан, науснинг асосий қисми.
|
30-расм. VI-VII асрларда вайрон ыилинган Наус (кириш).
|
Пскент атрофидаги ва ундан шарқда жойлашган, унинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёдгорликлар гуруҳига киритиш мумкин. Уларнинг ичида энг аҳамиятлиси Кеаучи, Катта-қўрғон номи билан машхур ҳисобланади. Қалъа Оҳангарон дарёси чап соҳилидаги бир номдаги қишлоқнинг ғарбий чеккасида Пскентдан 12 км шарқда ва Олмалиқдан деярли ҳудди шунча масофада жойлашган. Террасанинг қиялигида жойлашган шимоли-ғарбдан жануби-ғарбий томонга чўзилган тўртбурчаклар шаклидаги қалъадан иборат. Тор қисқа ғарбий томонда учта минора қирраси жойлашган. Бундан ташқари жанубий минора (бурж)да ХХ асрнинг 30-йилларида йирик қалъалар учун хос бўлган шинак (джазаир ёки салишкан)лар сақланиб қолган. Қалъанинг умумий ўлчами 460х575 м. М.Е. Массон қайд этганидек, деворлар баланд бўйли бўлиб, аста-секин юқорига қараб қалинлиги қисқариб борган. Асос қалинлиги 3 м, юқори қисмида эса 60 см атрофида бўлган (Массон, 1953. С. 67). Қалъанинг иккита дарвозаси бўлган. Шимолдан, яъни энг хавфли йўналиш сифатида Тошкент томонидан қўшимча зовур қазилган (тўғри, ХХ асрнинг 30-йилларида М.Е. Массон таъкидлаганидек бу ерда яна иккита тўсиқ бўлган).
Эҳтимол, Кераучи катта бўлмаган, аммо Тошкент-Пскент-Ангрен-Фарғона йўлини назорат қилувчи муҳим стратегик нуқта бўлиб, Қурама туманининг маъмурий маркази бўлган ва у ерда тинчлик даврида хар доим битта тўп билан 100-150 кишидан иборат Қўқон гарнизони бўлган. Тўйтепа ва бошқа қишлоқларга кўчманчиларнинг кичик гуруҳлари (қозоқ кўчманчилари-рус вариантида волницы яъни крепостнойликдан қочган кишилар) тез-тез ҳужумларини ҳисобга олинса, бу жиддий куч эди. Афтидан шарқий қалъалар, Кераучи ёки Магал қишлоғи савдо йўли бўйлаб жойлашган ва катта қалъа бўлмаган.
М.Е. Массон 1829 йили Қўқонга борган рус элчисига ҳамроҳлик қилган казак офицери Н.И. Потаниннинг элчихона карвонининг бир кечага Крейучи (Кераучи) шаҳрида қолгани ҳақидаги қизиқарли маълумотларини келтиради. Унинг сўзларига кўра, шаҳар катта бўлмаган булоқнинг ёнида жойлашган эди ва лой пахса девор билан ўралган иккита дарвозадан иборат бўлган. Унда 200 та уй ва битта масжид бўлган. Эркак аҳолиси 600 киши эди (аёллар ва болалар ҳисобга олинмаган), улардан 200 нафари ҳарбий хизматчилар бўлган. Н.И. Потаниннинг қайд этишича Кераучи Қурама тумани маркази бўлган ва уни бошида1000 эркакли ўтроқ аҳолини бошқарадиган додхоҳ турган (Массон, 1953. С. 67).
Маҳаллий анъанавий афсоналарда Кераучи қалъаси унинг қалъабони(комендант – бу ўринда мувофиқ сўзни ўйлаб кўриш керак) бўлган Ёқуббек Бадавлат номи билан боғлиқ. Дарҳақиқат, унинг ҳарбий фаолияти бошланиш ёшлик йиллари Кеаучи билан боғлиқ бўлган. Бироқ, 1865 йили қалъа подшо қўшинлари томонидан эгалланганда унинг сўнги қалъабони (комендант) Рустамбек бўлган.
Ёдгорлик илк бора 1934 йилда М.Е. Массон томонидан қайд этилган. 1962 йилда Чотқол-Қурама археологик гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилди. Аммо, ҳалигача унинг устида қазиш ишлари олиб борилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |