Упанишадларга кўра, ҳар бир инсон ўзидаги илоҳий дхармаларга мувофиқ яшайди. Агар инсон бу дунёдаги ҳаётида покиза, эзгу ниятлар билан яшаса, қайтадан дунёга келишда яна инсон бўлиб келади. Аксинча бўлса, одам тубан, ҳайвоний ишлар қилса, кейинги келишида жони ҳайвонга кўчади. Беруний «Ҳиндистон» асарида ёзишича: шу табақалар (браҳманлар, кшатрий-ҳарбийлар, вайшья—деҳқонлар, чорвадорлар, шудра—қуйи табақа вакиллари)дан кимнинг халос бўлишга тайёр ва лойиқ экани ҳақида ҳиндларнинг фикри турличадир. Баъзи ведашунослар браҳманлар ва кшатрийдан бошқалар қутулиш (нажот)га қобил эмас, чунки Ведани ўрганишга фақат улар ҳақли холос, дейдилар. Эътиборингиз учун раҳмат !
Do'stlaringiz bilan baham: |