Беруний «Ҳиндистон» асарида ёзишича, инсон бўла туриб, илмлари сабабли фаришталардан афзал ва ортиқ бўлган ҳикматшунослар ришилар, деб аталганлар. Шунинг учун фаришталар ришилардан фойдаландилар, чунки ришилар билим эгасидирлар. Ришилардан юксакда фақат Бароҳим туради. «Ригведа» китобида қадимги дунё фалсафий тафаккурининг ўзига хос бадиий ифодаси кўринади. Унда қадимги ҳиндлар олам сирлари ҳақида фикр юритади. Macалан, ҳеч нарсага таянмаган ва ёпиштирилмаган Қуёш нега қулаб тушмайди? Кечаси Қуёш қаёққа кетади, у қаерда? Шамол қаерда туғилиб, қаерга боради? Оламнинг асосини нима (ёки нималар) ташкил этади? Ведада бу ва бошқа кўплаб бундай муаммолар кўтарилган. Беруний «Ҳиндистон» асарида ёзишича, инсон бўла туриб, илмлари сабабли фаришталардан афзал ва ортиқ бўлган ҳикматшунослар ришилар, деб аталганлар. Шунинг учун фаришталар ришилардан фойдаландилар, чунки ришилар билим эгасидирлар. Ришилардан юксакда фақат Бароҳим туради. «Ригведа» китобида қадимги дунё фалсафий тафаккурининг ўзига хос бадиий ифодаси кўринади. Унда қадимги ҳиндлар олам сирлари ҳақида фикр юритади. Macалан, ҳеч нарсага таянмаган ва ёпиштирилмаган Қуёш нега қулаб тушмайди? Кечаси Қуёш қаёққа кетади, у қаерда? Шамол қаерда туғилиб, қаерга боради? Оламнинг асосини нима (ёки нималар) ташкил этади? Ведада бу ва бошқа кўплаб бундай муаммолар кўтарилган. Шарқ файласуфлари тўрт унсур — сув, олов, ҳаво, тупроқни барча мавжудотларнинг асоси деб билганлар. Бу жиҳатдан Веда фалсафаси Арасту замонидаги, кейинроқ Форобий замонидаги фалсафий тафаккурга таъсир этган. Веда адабиёти Ведадан ташқари браҳманлар, аранйакалар ва упанишадлардан иборат. Қадимги Ҳиндистонда варна (каста)чилик жамияти вужудга келганида браҳманлар адабиёти ривожланган. Браҳманларда самҳиталардаги коҳинларнинг диний маросимлари шарҳлаб берилади. «Аранйакалар» (айнан «Ўрмон китоби») жамиятдаги жабр-зулмдан, ғаразли, тубан, мол-дунёга ўч одамлардан ўрмонларга қочиб, ёлғизликда яшаганларга бағишланган. Шарқ файласуфлари тўрт унсур — сув, олов, ҳаво, тупроқни барча мавжудотларнинг асоси деб билганлар. Бу жиҳатдан Веда фалсафаси Арасту замонидаги, кейинроқ Форобий замонидаги фалсафий тафаккурга таъсир этган. Веда адабиёти Ведадан ташқари браҳманлар, аранйакалар ва упанишадлардан иборат. Қадимги Ҳиндистонда варна (каста)чилик жамияти вужудга келганида браҳманлар адабиёти ривожланган. Браҳманларда самҳиталардаги коҳинларнинг диний маросимлари шарҳлаб берилади. «Аранйакалар» (айнан «Ўрмон китоби») жамиятдаги жабр-зулмдан, ғаразли, тубан, мол-дунёга ўч одамлардан ўрмонларга қочиб, ёлғизликда яшаганларга бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |