17 §. Вақтни ўлчаш



Download 394,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana06.04.2022
Hajmi394,15 Kb.
#531805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ

 
24 §. Вақт хизмати 
 
Аниқ вақтни белгилаш, уни сақлаш ва радио орқали халққа эшиттириб 
туриш жуда кўп мамлакатларда мавжуд бўлган аниқ вақт хизмати 
вазифасидир. 
Аниқ вақт сигналларини денгиз ва ҳаво флотининг штурманлари ва аниқ 
вақтни билиш зарур бўлган жуда кўп илмий ҳамда ишлаб чиқариш 
ташкилотлари радио орқали қабул қилади. Аниқ вақтни билиш хусусан, турли 
жойларнинг географик узунликларини ҳамда табиат бойликларини аниқлашда 
жуда муҳимдир. 
Вақт хизмати бўлимини ташкил этишда Москва университети 
ихтиёридаги, Штерберг номли Давлат астрономия институти (ГАИШ) катта 
хизмат кўрсатди. Ҳозирги пайтда ҳар бир катта расадхонада вақт хизмати 
бўлими бор бўлиб, Ўзбекистон ФА ихтиёридаги Астрономия институтида ҳам 
Вақт хизмати бўлими мавжуддир. Бу бўлим Тошкент астрономия расадхонаси 
ташкил қилинган йилдан (I872 й.) бошлаб, аҳолини аниқ вақт сигналлари 
билан таъминлаш, хронометрларни текшириш, астрономик пунктларнинг 
географик узоқлигини аниқлаш, аниқ вақтни сақлаш ва бошқа мақсадларда 
ишлаб келмоқда. 1874 йили бўлимга иккита Ховю (Hohwu) соати олиб 
келинди ва унинг бири ўртача қуёш вақтига ва иккинчиси юлдуз вақтига 
мослаштирилди.
1925 йилларда Ўрта Осиё республикаларида хўжалик ишларининг 
ривожланиши расадхонанинг вақт хизмати бўлими олдига катта вазифалар 
қўйди. 1928 йил 4 апрелдан бошлаб, бу бўлимда RAU радиостанция орқали 
(3500 м. тўлқин узунликларда) ритмик сигналлар тарқатила бошлади. Бўлим 
1930 йилда 515 номерли рифлер соати ва 8595 I номерли Бамберг пассаж 
инструменти билан таъминланди. Энди бўлим зиммасига бир қанча хизматлар 
қаторида соат тузилмасини топиш вазифаси юклатилди. Пассаж инструменти 
ёрдамида Марс, Юпитер, Сатурин, Уран, Нептун каби катта сайёраларнинг ва 
Церера, Веста каби майда сайёраларнинг тўғри чиқиши 

аниқланди. 
Улуғ Ватан уруши йилларида Пулкова, Харьков шаҳарларидаги вақт 
хизмати бўлими ишламай турган пайтлари, Иттифоқ халқини аниқ вақт 
сигнали билан шу бўлим таъминлаб турди ва бу билан мудофаа қудратини 
оширишга ўз ҳиссасини қўшди. 
Ҳозирги пайтга келиб, вақт хизмати бўлими маятникли соатлар ўрнида 
кварц соатлари ва фотоэлектрик пассаж инструментлари Аскания Верке № 
100306 билан таъминланган. Бўлимда дифференциал ҳамда абсолют 


жадваллар билан бир қаторда, атом соатларидан берилаётган аниқ вақт 
сигналларини қабул қилиш соат тузатмасини топиш, “Қитъалар силжишини” 
аниқлаш ва сайёраларнинг тўғри чиқишини аниқлаш каби ишлар 
бажарилмоқда. 

Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish