17 §. Вақтни ўлчаш


 §. Юлиан ва Григориан календарлари



Download 394,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana06.04.2022
Hajmi394,15 Kb.
#531805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ

 
22 §. Юлиан ва Григориан календарлари 
 


Узоқ муддатларни ҳисоблаш системасига календар дейилади. Энг қадим 
замонлардаёқ узоқ муддатларни ҳисоблашда йил фаслларининг алмашиш 
даври – тропик йил асос қилиб олинган. Ҳозирги пайтга келиб, бир тропик 
йилнинг 365,2422 ўртача Қуёш суткаси эканлигини биламиз. Аммо қадимги 
инсонлар бир тропик йилни ҳозирги аниқликда билишмаган. Милоддан 
олдинги учинчи асрларда Миср ва Хитойликлар бир тропик йилни 365,2500 
ўртача Қуёш суткасига тенг деб ўйлашган. Милоддан олдинги 46 йилда Рим 
императори Юлий Цезарнинг мисрлик астроном Созиген иштирокида 
ўтказган реформасида ҳам бир тропик йил 365,2500 ўртача қуёш суткаси деб 
қабул қилинган. Шунинг учун ҳам Юлий Цезарь календари бўйича ҳисоб олиб 
борилганда уч йил, йиллик календарда 365 кун ва тўртинчи йили 366 кунлик 
каландарь тузилган. 366 кунлик йилни “Кабиса” йили дейилган ва февраль ойи 
29 кун ҳисобланган. Умумий йилларнинг ҳисобини олиб боришда йиллар 
ҳисоби 4 га қолдиқсиз бўлинган йиллар кабиса йили ҳисобланган. 
Йиллар ҳисобининг боши қилиб римликлар Рим шаҳри қурилган йилни 
қабул қилганлар. Христианлар римликларнинг Юлиан календарини йилларни 
ҳисоблаш бошини ўзгартириб қабул қилганлар: римлик монах Дионисий рим 
қурилганидан бошлаб ўтган 753 йилни афсонавий “Христос туғилиши” нинг 
532 йили деб ҳисоблашни таклиф этди. Аслида бу сон Христос (Исо) 
туғилишига ҳеч қандай алоқаси бўлмай, 7х4х19=532 сонидан олинган 7-
ҳафтадаги кунлар сони, 4 кабиса йили қайтариладиган сон ва 19 сони Митон 
цикли қайтариладиган сондир. Дионисий 532 сонини танлаш билан Христиан 
ҳисоблаш системасини черков ҳисоблашларига мослаб олган эди. Христиан 
ҳисоблаш системаси 532 дан сўнг 533, 534, ва ҳоказо 2009 йил бўлиб, бундан 
кейин ҳам давом этаверади. Юлиан календаридаги Юлиан йили тропик йилдан 
365, 2500-365, 2422=0,0078 ўртача қуёш суткасига ортиқ бўлиб, бу II минут 14 
секундка тенг. Йиллар ўтиши билан бу миқдор ортиб бориб тахминан ҳар 400 
йилда 3 суткадан ошади. Аниқроғи II
m
14
s
х400=4493
m
= 3
d
02
h
53
m
; Шунинг учун 
йил боши ҳисобланган тенг кунлик нуқтасида қуёшнинг бўлиши, ҳар 400 
йилда 3 кундан ортиқроқ вақтга илгари келади. Милоднинг XVI асрига келиб, 
юлиан календарининг хатоси 10 кунга етди. 1576 йили Рим папаси Григорий 
XIII италиялик врач Лилио ёрдамида юлиан календарига реформа киритишга 
қарор қилди. Бу реформа 1582 йили 1 мартдаги фармонга мувофиқ амалга 
оширилди. 
Реформа қуйидагича бўлган: 
1) 1582 йил 4 октябрдан кейин 5 октябрь демай, бирданига 15 октябрь 
дейишга буйруқ берилди. Шу билан юлиан каландари натижасида келиб 
чиққан хато тузатилди ва баҳорнинг бошланиши яна 21 мартга тўғри келди. 
2) Келажакда хатолар яна йиғилмаслиги учун ҳар 400 йилда, Юлиан 
календари билан қуёш ҳаракати орасида йиғилиб қоладиган уч кунни 


ҳисобдан чиқариб ташлаш киритилди. Бунинг учун кабиса йилларнинг 
такрорланиш қоидаси озгина ўзгартирилди ва унга бундай шарҳ берилди: йил 
ҳисобидаги юз йилликларни ифодаловчи сонлар 4 га қолдиқсиз бўлинса, фақат 
шу юз йилликлар кабиса йили ҳисоблансин. Масалан, 1600 йилнинг 16 сони 
ва 2000 йилнинг 20 сонлари 4 га қолдиқсиз бўлинганлиги учун шу йил кабиса 
йили бўлиб, 1700, 1800, 1900 ва 2100 йилнинг юлиан календарида кабиса йили 
бўлсада, Григориан календарида оддий йил ҳисобланади. Григориан 
календари бўйича бир тропик йил 365,2425 ўртача қуёш суткасига тенг. 
Григориан тропик йили билан ҳақиқий тропик йил ўртасида 365, 2425-365, 
2422=0
d
,0003 ўртача қуёш суткаси фарқи бор. Бу фарқ 3333 йилда бир сутка 
хатолик беради, аммо уни кундалик хаёт учун етарли дейиш мумкин.
Юлиан ва Григориан календарлари қуёш календарларига асосланган 
бўлса, мусулмон давлатларида ой календарига асосланишади. Ой календарида 
асос қилиб Ойнинг Ер атрофида қуёшга нисбатан айланиш даври олинади. Бу 
давр 29

I2

44
m
29
s
ёки 29, 53I ўртача қуёш суткасига тенг бўлиб, Ой ойи ёки 
синодек ой дейилади. Тропик йил ўртача қуёш суткасига нисбатда 
бўлмаганидек, Ой ойи билан ҳам нисбатда бўлмаганидек, Ой ойи билан ҳам 
нисбатда бўлмайди, яъни қолдиқсиз бўлинмайди, чунки, бу бирликлар бир 
бирига боғлиқ эмас, қайсики уларнинг ҳар бири Ер ва Ой ҳаракатига боғлиқ 
бўлган табиий ҳодисаларнинг даврини белгилайди.
Ой йили – 12 та Ой ойидан ташкил топган бўлиб, у 354 ёки 355 ўртача 
қуёш суткасига тенгдир. 30 йил давомида 19 марта 354 ва II марта 355 кунлик 
бўлган Ой йилларидан ўртача Ой йилини топиш мумкин (354 х 19 = 355хII) : 
30 =354, 3667 ўртача қуёш суткасига тенг. 
Ой ойи билан олиб бориладиган календарлар халқ хўжалигида бир оз 
ўнғайсизлик туғдиради.
Яҳудийлар календари мусулмонлар календаридан кўра анча 
ўнғайсизроқ календардир. Чунки бу календаръ ҳам Ой, ҳам Қуёш 
ҳаракатларига асосланган календаръ бўлиб, ой йили гоҳ 12 ой (354 кун), гоҳ 
13 ой (384 кун) бўлади.

Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish