17 §. Вақтни ўлчаш



Download 394,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana06.04.2022
Hajmi394,15 Kb.
#531805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3-МАВЗУ

20 §. Вақт тенгламаси 
Ҳақиқий Қуёш ва ўртача Қуёшлар осмон сферасида эклиптика ва олам 
экватори бўйлаб бир хилда ҳаракатланмайди. Ер Қуёш атрофида нотекис 
ҳаракатланганлигидан, ҳақиқий Қуёш ҳам нотекис ҳаракатда бўлади. Ўртача 
Қуёш эса тушунча бўлиб, у ҳисоблаш натижасида топилади. Ҳақиқий ва 
ўртача Қуёш баҳорги ва кузги тенг кунликлар нуқтасида баҳор ва куз ойларида 
учрашади. 
Бошқа вақтларда улардан олинган вақтлар бир биридан фарқ қилади. 
Агар ҳақиқий қуёш вақти соат бурчагини t
o
ва ўртача қуёш вақти соат 
бурчагини t
m
билан белгиласак вақт тенгламаси η = t
m
- t
o
формула билан 
топилади. Бу фарқ иккита синусоида шаклида олинган графикдан келиб 
чиқади. У йил давомида +15 минутдан -17 минутгача фарқланади (11-расмда
натижавий вақт тенгламаси графиги берилган). 
Вертикал қуёш соатларида бу графикдан фойдаланиб қуёш соатлари 
кўрсатадиган вақтга қўшиб ёки айириб аниқ вақтни билиш мумкин. 
11-расм. 
 
 
21-§. Маҳаллий, дунё, пояс, ёз вақти ва декрет вақти.
Число ўзгариш чизиғи 
Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон бир суткада бир мартадан 
айланганлиги учун, бизга қуёш ҳар соатда 15
0
дан шарқдан ғарбга томон 


айлангандик туюлади. Демак ер сиртидаги давлатларга бирин-кетин нур соча 
бошлайди.
Кузатувчи меридианига қуёш келган пайтда ўша жой учун қуёш вақти 
туш вақтини билдириб, соат 12 бўлганлигини билдиради. Англия давлатидаги 
Гринвич расадхонасининг маҳаллий вақти дунё вақти дейилади. Бутун дунёда 
денгиз ва океанларда шу вақтдан фойдаланилади. Ҳар бир давлат дунё 
вақтидан ғарб ва шарқда жойлашганлигига қараб, географик узоқлигига 
боғлиқ ҳолда маҳаллий вақтлари фарқланади. Ўзбекистон Республикасида 
Тошкент астрономия инситутининг жойлашган жойини маҳаллий вақти 
Республика маҳаллий вақти дейилади. Канадалик инженер Флемингнинг 
1879-йилда берган таклифига биноан ер шарини 24 поясга бўлиниб, пояс вақти 
тушунчаси киритилди. Ер айланаси 360
0
бўлиб ер 24 соатда ўз ўқи атрофида 
айланади. Шунинг учун 360
о
=24
h
60
/
=4

60
//
=4
s
15
о
=1

15
/
=1
m
15
//
=1
s
15
о
=60
m
15
/
=60

1
о
=4

1
/
=4
s
Демак ёй градиуси ва соат миллари орасида юқорида кўрсатилган 
пропорционаллик бор экан. Пояс вақти ер шарининг шарқ томонига қараб ҳар 
15
0
да 1 соатдан ортиб боради.
Ёз фаслида кундузи 18 соатгача чўзилганлиги ва тонг вақтли отиши 
туфайли ғарбий мамлакатларда ёз фаслида соат милини бир соатга орқага 
суриб қўйилади, бу вақт ёз вақти дейилади. Кузга бориб соат миллари яна 
аслига қайтарилади. Ёз вақти асосан электр энергиясини иқтисод қилиш 
мақсадида киритилган бўлиб, собиқ Иттифоқ даврида 1930 йили И.В. 
Сталиннинг махсус декрети билан ёз вақти учун соат миллари бир соатга 
орқага сурилган эди. Кузга бориб шу вақт асл ҳолатига қайтарилмади. Бу 
вақтни астрономияда декрет вақти дейилади. Республикамизда ёз вақтидан 
ҳам декрет вақтидан ҳам фойдаланилмайди. 
Гринич расадхонасидан 180
0
қарама-қарши томонда жойлашган 
меридианни число ўзгариш чизиғи дийилади. Бу чизиқ одам яшамайдиган 
сувликдан ўтган бўлиб чизиқнинг шарқ томони ғарб томондан бир кунга фарқ 
қилади. Масалан, кема шу чизиқни ғарбга кесиб ўтса, ўз числосига бир кун 
қўшади. Тескари ҳолатда эса ўз числосидан бир числони айиради.

Download 394,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish