|
|
bet | 39/59 | Sana | 22.02.2022 | Hajmi | 72,67 Kb. | | #92483 | Turi | Диссертация |
| Bog'liq 169-335
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Майда донадор аралашмалардан тайёрланадиган керамик маҳсулотларга шакл беришда штампларнинг ишчи юза қатламини ейилишга чидамлилигини ошириш», 05.02.05 – Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.3.PhD/T596.
Илмий раҳбар: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Аликулов Джавлан Ергешович техника фанлари доктори, профессор; Кушимов Бахтиёр Алишович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида абразив заррачалари бўлган керамик материаллардан буюм шакллантиришда штамп пластиналари юзасини ейилишга чидамлилигини, ҳизмат қилиш давомийлигини ошириш мақсадида пластина юза қатламига диффузияланувчи кукунсимон борлаш усулидан фойдаланишнинг илмий асосини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диффузияли борлаш усули асосида пўлат пластиналар юза қатламининг ейилишга чидамлилиги оширилган ва уни назарий асосланган;
абразив заррачалари мавжуд аралашмаларнинг пресслаш жараёнида ҳосил бўладиган зўриқиш ҳолатини ва пластиналарни ейилишга учрайдиган қисмлардаги босими аниқланган;
борланган пластиналарни мустаҳкамланган қатламининг чуқурлиги ва микроқаттиқлилиги аниқланган;
штамп пластиналарини ейилишга чидамлигини аниқлаш мақсадида пластиналар юза қатлами топографиясини қурилган;
абразив ейилиш шароитида ишлайдиган пластиналарни ейилишга чидамлилигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Майда донадор аралашмалардан тайёрланадиган керамик маҳсулотларга шакл беришда штампларнинг ишчи юза қатламини ейилишга чидамлилигини ошириш учун олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида абразив сақловчи керамик маҳсулотларга шакл беришда қўлланиладиган пресс қолипларнинг тез алмашинувчи пластиналарига кукунсимон бор таркибли аралашма асосида ёпиқ контейнерларда термик ишлов бериш технологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи МЧЖ “Фарғона механика заводи” корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 21 ноябрдаги 2592-сон маълумотномаси). Натижада борланган қатламли пластиналарининг ишчи юзасининг ейилишбардошлик чегаравий қаршилиги 20-25%га ортишига эришилган;
керамик махсулотларга шакл берувчи штамп қолипларини ишлаб чиқариш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи МЧЖ “Фарғона механика заводи” корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 21 ноябрдаги 2592-сон маълумотномаси). Натижада керамик маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги унумдорлик 8-12% га ортган;
штампларнинг тез алмашинувчи пластиналарига термик ишлов бериш технологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи МЧЖ “Фарғона механика заводи” корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 21 ноябрдаги 2592-сон маълумотномаси). Натижада нобоп маҳсулотларнинг миқдори 8-10% камайиши таъминланган;
штамп қолиплари пластиналарини ейилган қисмларини олмосли жилвирлаш технологияси асосида қайта тиклаш технологияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига кирувчи МЧЖ “Фарғона механика заводи” корхонасида жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 21 ноябрдаги 2592-сон маълумотномаси). Натижада пластиналарнинг ейилган юза қатламини тиклашга сарфланган вақт 14-18% га камайган.
199. Бобоев Ғайбулла Ғафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|