I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дастгоҳларнинг электромагнит юритмалари микросилжишларини ишлаб чиқиш ва тадқиқот қилиш», 05.02.05–Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т1142.
Илмий раҳбар: Аликулов Джавлон Ергешевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc. 28.02.2018.Т.03.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Шоир Ахралович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машина деталларига механик ишлов бериш аниқлигини ошириш учун дастгоҳлар узеллари микросилжишларининг электромагнит юритмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастгоҳлар узеллари микросилжишлари қурилмасининг электромагнит бажарувчи конструкцияси ишлаб чиқилган;
токарлик дастгоҳларида кесувчи асбобни берилган ўлчамга прецизион созлаш қурилмасининг конструкцияси ишлаб чиқилган;
юритманинг дастгоҳ узелининг берилган қонун бўйича ҳаракатини таъминлайдиган бошқариш усули ишлаб чиқилган;
юритманинг куч характеристикаларини унинг геометрик ва электромагнит параметрларига боғлиқлик даражаси ишлаб чиқилган;
микросилжиш электромагнит юритмасили дастгоҳ узелини лойиҳалаш алгоритмида юритма электромеханик тизимидаги динамик жараёнларнинг ўзаро боғлиқликлари ўрнатилган ва динамик жараёнларни ифодаловчи математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дастгоҳларда деталларга механик ишлов бериш аниқлигини оширишга қаратилган дастгоҳ узеллари микросилжишларини амалга оширувчи электромагнит қурилмани ишлаб чиқиш тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
деталларга тоза ишлов бериш аниқлигини ошириш учун микро силжишларни бажарувчи қурилма конструкцияси НКМК ДК НМЗ ИЧБда жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2019 йил 30 майдаги 02-06-07/6925-сон маълумотномаси). Натижада деталларга тоза ишлов бериш аниқлигини 1–2 квалитетга ошириш имконини берган;
токарлик станогида кескични ўлчамга созлаш аниқлигини ошириш учун кескични ўлчамга созлаш прецизион микросилжишлар қурилмаси конструкцияси НКМК ДК НМЗ ИЧБда жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2019 йил 30 майдаги 02-06-07/6925-сон маълумотномаси). Натижада кескични ўлчамга созлаш аниқлигини 1–2 мкм гача ошириш имконини берган;
токарлик станогида деталларнинг цилиндрик юзаларида микроқирқишни амалга ошириш учун юритмани дастгоҳ узелининг берилган қонун бўйича ҳаракатини таъминлайдиган бошқариш усули НКМК ДК НМЗ ИЧБда жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2019 йил 30 майдаги 02-06-07/6925-сон маълумотномаси). Натижада браклар сонини 10–15% га камайтириш, аниқликни ошириш ва ғадир-будирликни камайтириш ҳисобига ишлов берилган деталларнинг сифатини ошириш имконини берган.
197. Хусанов Юнусали Юлдашалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |