II. Тадқиқотнинг мақсади: мажмуавий назарий-тажрибавий тадқиқотлар асосида ва замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган, самарадор, пахтани йигириш ишлаб чиқаришида маҳсулот сифатининг оширилишини таъминловчи такомиллаштирилган самарадор чўзувчи қурилмалар конструкциясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатининг чўзувчи қурилмалар тасмали жуфтликларидаги кучларга боғлиқлигини математик моделлари олинган;
чўзувчи қурилма устки ва остки тасмаларининг ҳаракатларини аниқловчи ифодалар таҳлили натижасида бу шартларни белгиловчи асосий омил тасмаларнинг сирпаниб ишқаланиш коэффициенти эканлиги аниқланган;
чўзувчи қурилмалар тасмаларининг ишлаш муддатларини унда пайдо бўладиган дарзлар ва ейилишига боғлиқлигини белгиловчи математик моделлар олинган;
чўзувчи жуфтликлардаги чўзиш жараёнининг ишқаланиш кучлари майдони аналитик таҳлил қилинган ва бундаги кучланишларни аниқлаш учун янги услуб, ўлчаш ва ростлаш қурилмалари ишлаб чиқилган;
чўзувчи қурилма остки тасмасининг кучланиш ҳолатига магнитли босишни таъсирини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган ҳамда ишқаланиш кучлари майдонининг даврий ўзгаришида шаклдор калава олиш имконияти асосланган;
йигириш жараёнидаги яширин чўзилишни камайтириш учун қўзғалмас вьюрокни динамикаси назарий таҳлил этилган ва самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш учун чўзувчи қурилмаларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштириб ишлаб чиқилган ҳалқали йигирув машинаси чўзувчи қурилмаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасаруфидаги МЧЖ «Ургенч Бахмал» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 7 октябрдаги 07/10-3241-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида калаванинг нотекислигини 2,34% (абс.) га, унинг узилишини эса 15% га камайтиришга ҳамда чўзувчи қурилма тасмаларининг ишлаш муддатини 1,5 мартага оширишга эришилган;
махсус босувчи ғўлача конструкцияси такомиллаштирилиб «ENVER» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 7 октябрдаги 07/10-3241-сон маълумотномаси). Натижада, ишқаланиш кучлари майдонининг даврий ўзгаришига эришилган.
191. Мажидов Абдували Турғунпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |