16-mavzu. Estetikaning predmeti, maqsadi va vazifalari. Reja “Estetika” fanining obekti va falsafiy mohiyati


Қадимги юнон мутафаккирларининг эстетик қарашлари (Суқрот, Афлотун, Арасту)



Download 221 Kb.
bet4/14
Sana22.02.2022
Hajmi221 Kb.
#115954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Қадимги юнон мутафаккирларининг эстетик қарашлари (Суқрот, Афлотун, Арасту)
Қадимги юнон мумтоз фалсафаси ҳақида гап кетганда кўпгина адабиётларда уни гўё Юнонистонда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган ақлий юксаклик, яъни, юнонларнинг (оврўпаликларнинг) бошқа ирқларга нисбатан буюклигидан далолат берувчи ҳодиса сифатида талқин этилади. Лекин, аслида қадимги Юнонистон фани ва маданияти Эрон, Бобилон, қадимги Миср ва қадимги Ҳиндистон сингари Шарқ мамлакатлари эришган ютуқлардан фойдаланиб, шу даражага кўтарилди. Қадимги Шарқ юнонлар учун улкан мактаб вазифасини ўтади. Чунончи, Фалес, Пифагор, Демокрит, Ҳераклит, Суқрот, Афлотун сингари алломалар ана шу мактаб таълимотидан баҳраманд бўлиб, буюкликка эришганлар. Бунинг исботини деярли барча қадимги манбаларда, хусусан, юнонлардан қолган фалсафий, адабий, ва тарихий манбаларда кўриш мумкин.
Қадимги юнон мумтоз эстетикаси деганда биз, асосан, уч буюк сиймони назарда тутамиз. Булар - Суқрот, Афлотун ва Арасту.
Суқрот (милоддан аввалги 469-399 йиллар) жаҳон фалсафасида биринчи бўлиб антропологик ёндошувга асос солган мутафаккир, унгача фалсафага фақат космологик ёндошув ҳукмрон эди. У диққатни космос-фазога эмас, балки инсонга қаратди, инсонни амалий хатти-ҳаракати, ахлоқийлиги нуқтаи назаридан ўрганишга киришди. Суқрот ахлоқшунослик ва эстетиканинг, ахлоқ ва гўзалликнинг узвий алоқасини таъкидлаб кўрсатади. Унинг идеали-маънан ва жисман гўзал инсон. У инсонни санъатнинг асосий обьекти сифатида олиб қарайди, санъатнинг эстетик ва ахлоқий меъзонлари масаласини ўртага ташлайди ҳамда шулар орқали ижодий жараённи очиб беришга уринади.
Санъат, Суқротнинг фикрига кўра, тақлид орқали ҳаётни инъикос эттиришдир. Лекин бундай тақлид асло нусха кўчириш эмас. Ҳайкалтарош Пиррасий билан суҳбатида мутафаккир, санъаткор инсонни, табиатни, воқеликни умумлаштириш орқали қайтадан жонлантиради. Ҳайкал ҳам, яъни, тош ҳам, бошқа санъат турларидаги каби «қалбнинг ҳолатини», инсоннинг руҳий-маънавий қиёфасини акс эттириши керак. Ахлоқий идеаларгина инъикос этилишга лойиқ.
Қадимги юнон эстетикасида Афлотуннинг (милодгача 427-347) қарашлари диққатга сазовордир. Унинг эстетика борасидаги фикр-мулоҳазалари асосан «Ион», «Федр», «Базм», «Қонунлар», «Давлат» сингари асарларида ўз ифодасини топган.
Афлотун Суқротдан фарқли ўлароқ, ғоялар муаммосини ўртага ташлайди. Унинг наздида асл борлиқ ана шу ғоялардан иборат. Умумий тушунчалар қанча бўлса, ғоялар ҳам шунча. Ғояларнинг ўрни нарсаларга нисбатан бирламчи; аввало ғоялар, ундан кейин нарсалар. Атроф-теваракдаги ҳис этилувчи нарсалар ҳиссиётдан юксак турувчи ғояларнинг инъикосидир. Афлотуннинг фикрига кўра, асл гўзаллик ҳис этилгувчи нарсалар дунёсида бўлмайди, у ғоялар оламига тааллуқли. «Давлат» асарида файласуф Суқрот ва Глаукон суҳбати асносида ғор ҳақидаги машҳур масал-афсонани келтирар экан, бизга кўриниб турган, биз яшаётган дунё бор-йўғи соялар ўйини, ҳақиқий дунёни кўриш учун эса инсон ожизлик қилади. Инсон ғор деворига кишанбанд қилинган тутқунга ўхшайди, у фақат ҳақиқий борлиқнинг соясини кузата олади, холос, ҳақиқий борлиқ эса ана шу соя ортида кўринмай қолаверади. Гўзаллик ҳам ҳақиқий борлиққа тааллуқли. Унга ҳиссиётлар ёрдамида етишиш мумкин эмас, фақат ақл орқалигина уни англаш мумкин; у-ўзгармас, замон ва макондан ташқарида. Бу ўринда Афлотуннинг ҳақиқий гўзаллик сифатида Худони назарда тутаётганини илғаш қийин эмас.
Қадимги юнон эстетикасининг юксак чўққиси Арасту (милодгача 384-322) ижодидир. Унинг асосан «Хитоба» («Риторика»), «Сиёсат», айниқса «Шеърият санъати» («Поэтика») асарларида эстетика муаммолари ўртага ташланган.
Арасту гўзаллик масаласини ўз тадқиқотлари марказига қўяди. У гўзалликни тартиб, мутаносиблик ва аниқликда кўради. Гўзалликнинг нисбатан юксак ифодаси эса, тирик жонзотларда, айниқса, инсонда намоён бўлади. Гўзалликнинг яна бир белгиси, Арасту фикрига кўра, миқдорнинг чекланганлиги. «Жонсиз нарсалар каби жонли мавжудотлар ҳам ҳажман осон илғаб олинадиган бўлишлари керак, дейди файласуф- Шунга ўхшаш фабула ҳам осон эсда қоладиган чўзиқликка эга бўлиши шарт». Гўзалликнинг энг муҳим белгисини эса, Арасту узвий яхлитлик деб атайди. Унинг талқинига кўра, яхлитлик ибтидо, марказ ва интиҳодан иборат бўлади. Арастугача гўзаллик ва эзгулик айнанлаштирилар эди. Арасту эса биринчи бўлиб уларни фарқлайди; эзгулик фақат ҳаракат орқали, гўзаллик ҳаракатсиз ҳам воқе бўлади, деган фикрни ўртага ташлайди.
Арастунинг санъат ҳақидаги фикрлари устози Афлотун қарашларидан жиддий фарқ қилади. Унинг фикрига кўра, санъат асари, табиат асари сингари шакл ва материя (модда) бирлигидан иборат. Санъаткор онгида Оламий Ақлда мавжуд нарсалардан бошқа бирор нарсанинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Зеро табиат ва инсон фаолиятининг манбаи Оламий Ақлдаги ғоялар йиғиндисидир. Улар ё «табиатдаги» жараён, ёки «санъат» орқали ўзлигини намоён қилади. Санъат табиат ўз мақсадини амалга оширадиган шакллардан бири, холос лекин энг етук, мукаммал шакли. Санъат табиат охирига етказа олмаган нарсани охирига етказади.
Санъат табиатга тақлид қилади деганида, Арасту, санъат табиатнинг фаолият усулини инъикос эттиришини назарда тутади. Санъат ана шу тақлид натижасида, табиатга ўхшаб организм яратади. Мазкур организм яратган санъаткор фаолияти санъат қонун-қоидаларига бўйсунади, у ҳақиқий ақл-идрокка эътиқод қилгувчи «ижодий одатдир». Умуман олиб қараганда, санъатнинг тақлид обьекти одамларнинг хатти-ҳаракати, хатти-ҳаракат бўлганда ҳам, шунчаки эмас, балки уларнинг ахлоқий табиати акс этадиган қилмишларидир. Қисқача қилиб айтганда, нафис санъатнинг вазифаси инсоний табиатни ифодалаш, яъни унга тақлид қилиш. Лекин бу тақлид, бу инъикос воқеликдан шунчаки нусха кўчириш эмас, балки ижодий ёндошув асосидаги инъикосдир. Шу муносабат билан Арасту шеърият ва тарихни солиштириб, шундай дейди; «Шоирнинг вазифаси ҳақиқатан бўлиб ўтган воқеа ҳақида эмас, балки эҳтимол ёки зарурият юзасидан рўй бериши мумкин бўлган воқеа ҳақида сўзлашдир».

Download 221 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish