16- маъруза: Маълумотлар ва ахборотларни тикланиши ва барқарорлиги


Захира нусхаловчи воситаларини танлаш



Download 374,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana22.02.2022
Hajmi374,57 Kb.
#92360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16 -маъруза

Захира нусхаловчи воситаларини танлаш 
Ташкилотларда захира нусхаларни сақловчиларни танлаш умумий 
муаммолардан бири ҳисобланади. Мос бўлмаган захира сақловчи воситани 
танлиниши маълумотлари чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Захира 
нусхалар сақланувчи воситаларни танлаш сақлунвчи захира маълумотнинг 
турига боғлиқ бўлади.
Захира нусхаларни сақловчи воситаларни танлаш қуйидаги омилларга 
асосланади: 

Нарх: ҳар бир ташкилот ўзининг бюджетига мос бўлган захира 
нусхалаш воситасига эга бўлиши шарт. Сақланувчи маълумот ҳажмидан 


катта ҳажмдаги воситаларга эга бўлиш ортиқча сарф харажатни 
келтириб чиқаради. 

Ишончлилик: ташкилотлар ўз маълумотлари бузилишсиз ишлайдиган 
маълумотларни захира сақлаш воситаларида сақланишига эга 
бўлишлари керак. Ташкилотлар бу ўринда юқори ишончлилик, 
бузилмайдиган маълумотларни сақлаш воситасини танлаши шарт 
бўлади. 

Тезлик: ташкилотлар захира нусхалаш жараёнида инсон аралашувини 
имкони борича кам талаб этадиган сақлаш воситаларини танлаши керак. 
Агар машина ишламайдиган вақтда захира нусхалаш жараёни 
тугалланмаса, бу ҳолда тезлик муаммо бўлади. 

Фойдаланувчанлик: маълумот йўқолгандан ёки зарарлангандан сўнг 
захира нусхалаш воситасидан фойдаланиш вақтида муаммолар бўлиши 
мумкин. Шунинг учун ташкилотлар захира нусхалаш воситаларини ҳар 
доим фойдаланишга яроқли бўлишига эътибор қаратиши керак. 

Қулайлик: ташкилот фойдаланиш учун осо бўлган захира нусхалаш 
воситасини танлаши шарт. Бу эса ўз навбатида захира нусхалаш 
жараёнида мослашувчанликни таъминлашда муҳим ҳисобланади. 
Захира нусхаларни сақловчи воситалар 
Ҳозирда маълумотларни захира нусхаларини сақлашда қуйидаги 
воситалардан фойдаланилмоқда: 
Оптик дисклар (DVD, Blu-ray). DVD дисклар ўзида 8.55 ГБайтгача 
маълумотни сақлаш имкониятига эга бўлиб, фақат ўқиш имкониятига эга 
бўлинади. Ҳозирда ушбу маълумот сақловчилар амалда кенг 
қўлланиомаётганининг асосий сабаби улардан катта ҳажмдаги маълумотларни 
сақлаш воситаларининг мавжудлиги билан характерланади. Ушбу маълумот 
сақловчиларнинг афзаллиги уларнинг кам нархлиги ва фойдаланишдаги 
қулайлиги билан асосланса, катта ҳажмдаги маълумотларни сақлай олмаслиги 
унинг камчилиги ҳисобланади. 


Кўчма қаттиқ дисклар/ USB хотиралар. Кўчма қаттиқ дисклар DVD, 
Blu-ray 
дискларга қараганда захира маълумотларини сақлаш учун яхши восита 
ҳисобланади. Ушбу сақловчиларнинг хотира ҳажми катта бўлиб, кичикроқ 
захира нусхалаш талаб этилган вақтларда фойдаланилиши мумкин. Флеш 
дисклар турли ўлчамли бўлиб, катта ҳажмдаги маълумотларни ҳам сақлаш 
имкониятига эга ҳисобланади. Қаттиқ дисклардан фойдаланишнинг яна бир 
танлови бу – RAID ҳисобланади. У икки ёки ундан ортиқ қаттиқ дисклардан 
иборат бўлади. Иккинчи диск биринчи дискдаги маълумотлардан нусхани 
сақлаш учун фойдаланилади. Асосий дискдаги ихтиёрий ўзгариш қолган 
дискларга ҳам акслантирилади. Ушбу маълумот сақловчиларнинг афзаллиги 
уларнинг юқори сақлаш имконияти ва юқори тезлиги ҳисобланса, нархининг 
қимматлиги ва катта захира маълумотлари учун кам тавсия этилиши унинг 
камчилиги ҳисобланади. 
Лентали дисклар. Лентали дисклар маълумотларни захира сақлаш учун 
энг мос сақловчилар бўлиб, ташкилот сатҳида маълумотни захира насхалашни 
амалга оширади. Ушбу сақловчилар маълумот ва программаларни сақлаш 
учун фойдаланилади. Ушбу захира сақлаш усули сақлаш ва олиб юриш учун 
қулай бўлиб, фойдаланувчи иштирокини талаб этмайди ва тўлиқ 
автоматлашган тартибда амалга оширилади. Унинг асосий камчилиги эса 
оддий фойдаланувчилар учун қимматлиги ва оддий компьютерлар улардан 
фойдаланиш учун қўшимча аппарат ва дастурий воситани талаб қилиши 
ҳисобланади. 

Download 374,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish