16- маъруза: Маълумотлар ва ахборотларни тикланиши ва барқарорлиги


RAID  технологиясининг афзаллиги ва камчилиги



Download 374,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana22.02.2022
Hajmi374,57 Kb.
#92360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16 -маъруза

RAID 
технологиясининг афзаллиги ва камчилиги 
RAID 
технологияси тақдим этилишидан олдин, ташкилотларда 
маълумотлар ягона қаттиқ дискда сақланган. RAID технологияси амалга 
оширилган сатҳига боғлиқ ҳолда ўзига хос афзаллик ва камчиликларга эга. 


RAID 
тизимларининг афзаллиги: 
Унумдорлик ва ишончлилик: RAID технологияси дискларда маълумотни 
ўқиш ва ёзиш унудорлигини оширади. Жараёнлар тезлиги ягона дискда 
маълумотни сақлашга қараганда юқори. Ушбу технология IO жараёнини 
тақсимлаш орқали унумдорликни яхшилайди. RAID контроллер RAID 
тизимида ягона дискда ортиқча юкланишни ҳосил қилмаслик учун бир қанча 
дисклар бўйлаб маълумотни тақсимлашни амалга оширади. Ҳаттоки диск 
бузулишга учраса ҳам маълумотни ишончлигини RAID тизими сақлаб қолади. 
Тизимни ўчирилмасдан RAID тизимида бузилган компонентлар 
алмаштирилади. Ушбу хусусият “Қайноқ алмаштириш” (Hot-Swapping) деб 
аталади. Алмаштириш жараёни қолган дисклар вазифасига ва тармоққа таъсир 
қилмайди. 
Хатоликни назоратлаш: хатоликни назоратлаш жараёнида бузилган 
тизимда сақланган маълумотни қолган дискдаги маълумотлар билан 
таққослаш амалга оширилади. Ушбу текшириш жараёни барча дискда амалга 
оширилади. Хатоликни назоратлаш дастлабки маълумотни акслантиришдан 
сўнг амалга оширилади. Хатоликни назоратлашни давомий амалга 
оширилиши тизимни бузилиши эҳтимолини аниқлаш ва маълумотни 
йўқолишидан ҳимоялаш имкониятини беради. 
Маълумот ортиқчалиги (маълумотни нусхалаш): дискнинг бузилиши 
исталган вақтда юзага келиши мумкин. Маълумот ортиқчалиги ташкилот учун 
муҳим ҳисобланади. RAID тизими қурилма бузилиши мумкин бўлган ҳолда 
ишончли маълумот ортиқчалигини таъминлайди. 
Дискларни навбатланиши: дискларни навбатлаш маълумотни ўқиш/ 
ёзиш унумдорлигини оширади. Маълумотлар кичик бўлакларга бўлиниб бир 
қанча дисклар бўйлаб тарқатилади. RAID ни амалга оширилиш сатҳига боғлиқ 
бўлган ҳолда маълумотлар байтларга, битларга ёки блокларга бўлинади. RAID 
тизимида маълумотни ўқиш ва ёзиш бир вақтда бажарилади. 
Тизимни ишлаш давомийлиги: ушбу ўлчов компьютернинг ишончлигини 
ва стабиллигини аниқлайди. Тизимни ишлаш давомийлиги тизимни бирор 


ёрдамсиз автоматик ишлаш вақтини аниқлайди. Ташкилотда юқори тизимни 
ишлаш давомийлиги маҳсулдорликни юқори бўлишига таъсир қилади. 
RAID 
тизимларининг камчилиги: 
Тармоқ драйверларини ёзиш: RAID технологияси асосан серверларда 
фойдаланиш учун лойиҳаланган. RAID технологиясининг асосий камчилиши 
бу барча тармоқ драйверларини ёзишидир. RAID технологияси мураккаб 
тузилишга эга ва бу жараён кўп вақт талаб этади. 
Мос келмаслик: турли тизимлар турлича RAID драйверларини қўллаб 
қувватлайди. Муайян аппарат ёки дастурий компонент серверда созланган 
RAID 
тизими билан мос келмаслиги мумкин. Мос келмаслик RAID тизимини 
ўз вазифасини тўғри амалга оширилмаслигига олиб келиши мумкин. RAID 
драйвери, қурилма ва дастурий воситалар орасидаги мослик тизимни 
созлашдан олдин текширилиши шарт. RAID тизими тармоқда мавжуд бўлган 
бача иловалар учун маълумотни ҳимоялаши шарт. 
Маълумотни йўқолиши: RAID драйверлари механик муаммолар 
туфайли ўз функцияларини бажармайди. Дисклар бирин кетин бузилишга 
учраган ҳолда потенциал маълумотни йўқолиши ортади. Иккита диск бир 
вақтда бузилишга учраса, дискдан маълумотни тиклаш имкониятини 
қийинлашади. 
Қайта қуришнинг узоқ вақт олиши: катта ҳажмли дисклардан 
фойдаланиш маълумот узатиш тезлигини ортишига олиб келади. Бироқ, катта 
ҳажмли дисклардан маълумотни тиқлаш узоқ вақт талаб этади. Бу ҳолда, 
бузилган дискларни қайта тўғирлаш ҳам узоқ вақт олади. Бу ўринда дисклар 
сонини ортириш ҳам маълумотларни узатиш тезлигини ортишига таъсир 
қилмайди. 
Нархнинг юқорилиги: RAID технологиясини амалга ошириш иқтисодий 
жихатдан юқори нархни талаб этади. Бундан ташқари ташкилотлар тизим 
ишини яхшилаш учун қўшимча RAID контроллерлари ва қурилма 
драйверларини сотиб олиши талаб этилади.

Download 374,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish