9.2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизими иқтисодиёти ва бошқариш.
Ишлаб чиқариш бошқарувида қўлланиладиган барча усуллар ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради. Бошқарув усуллари ўзининг тавсифига кўра: иқтисодий; ташкилий-маъмурий, ижтимоий-руҳий бўлиши мумкин.
1.Иқтисодий усуллар. Бошқаришнинг бу усули ходимлар ва меҳнат жамоаларининг моддий манфаатларига асосланган бўлиб, давлат жамоат ва ҳар бир ходимнинг манфаатларини бир-бири билан узвий боғланишига имкон яратади. Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий усулларига таннарх, нарх, фойда, рентабеллик, хўжалик ҳисоби, моддий рағбатлантириш фонди киради. Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқаришда ҳар бир маҳсулот бирлигига
сарфланадиган харажатлар миқдорини камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини вужудга келтириш ва ундан самарали фойдаланишдир. Хўжалик механизми негизини учта асосий масала: ишлаб чиқаришни бошқариш, режалаштириш ва рағбатлантириш ташкил етади. Улар хўжалик механизмида умумий қилиб бирлаштирилганда давлат иқтисодини тутиб туради. Хўжалик механизми ўз ичига бошқарувнинг асоси бўлган режалаштиришни, хўжаликни
бошқаришда амалиётда қўлланиладиган иқтисодий тизимларни, хўжалик ташкилотларининг ташкилий тизимини, уларнинг иш усулларини, меҳнат жамоаларининг ишлаб чиқаришни бошқаришда қатнашишини ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришда янги хўжалик механизмидан самарали фойдаланиш меҳнат жамоалари ва ҳар бир ходимдан фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва хўжалик механизмини такомиллаштириш усулларини қидириб топишни талаб етади. Масалан, иш ҳақи фондларини олдиндан
режалаштириш ўрнига иш ҳақи нормативларини қўллаш жамоанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишидан манфаатдор қилади, имтиёзли шартлар асосида қарз бериш билан халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини яратишга қизиқтиради.
Мазкур усуллардан ишлаб чиқаришда шундай фойдаланиш керакки, бунда ҳар бир ходим ва жамоанинг моддий манфаатларини қондириш даражаси уларнинг умумий пировард натижаларига еришишга қўшган ҳиссаси билан белгиланиши лозим. Корхона ишчи-ходимларининг йўксак пировард натижаларга еришганлиги учун моддий рағбатлантириш меҳнат жамоасининг хўжалик ҳисоби даромадидан ҳосил қилинган иқтисодий рағбатлантириш фондидан амалга оширилади.
Иқтисодий рағбатлантириш фондига моддий рағбатлантириш, ижтимоий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш фондлари киради. Ходимлар, меҳнат жамоалари қанчалик унумли меҳнат қилсалар уларнинг хўжалик даромади шунчалик кўп бўлади. Бу ходимларнинг ижтимоий ва моддий талабларини қондиришга кенг йўл очиб беради. Иқтисодий қонунларни чуқур
билиш ва улардан ҳар томонлама фойдаланиш давлат тузумининг афзалликларини рўёбга чиқариш, мамлакат иқтисодий-ижтимоий тараққиётини жадаллаштиришнинг зарур шартидир. Бошқарувнинг иқтисодий усулларига мисол сифатида ҳозирда Европа давлатларида кенг амалга оширилаётган яшил енергетикага ўтиш консепсиясини кўрсатишимиз мумкин.Яшил енергетика- қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага CО ва CО2 газлари чиқармайдиган ва натижада атроф-муҳит екологиясига зиён етказмаган ҳолда енергия таъминотини амалга оширилишини кўзда тутадиган консепсиясидир. Бунда истеъмол талабини имкон қадар қайта тикланувчи енергия манбалари евазига қондирилиши мақсад қилинган.Буни шунингдек ,,мусаффо енергияъъ ҳам дейилади.Мусаффо енергетика нуқтаи назаридан ўтган 2019-йил жаҳон тарихида енг муваффақиятли йил бўлганини статистик маълумотлар тасдиқламоқда. Албатта , бу борадаги асосий йўтуқлар Европа мамлакатлари томонидан қайд етилган.Хусусан , Дания мисолида ўтган йилги шамол ва қуёш енергиясидан олинган електр енергияси миқдори , умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 50% ини ташкил қилди ва бунда илк бор муқобил енергия манбалари ишлаб чиқариши ҳажми анъанавий енергетика соҳалари ишлаб чиқариш ҳажмидан ошиб кетди.Буйўк Британияда еса тарихда илк бор умумий исътемол ҳажмининг 48,5% и муқобил електр манбалари евазига қондирилди ва бу анъанавий енергетика тармоғи етказиб берган 43% кўрсаткичдан нақ 5,5% га кўп бўлиб , бу тарихий марра сифатида еътироф етилган.Шамол енергетикаси Германияда 2019 –йили кўмир ёқилиши евазига олинадиган енергия ҳажмидан ҳам ва АЙеС лар ишлаб чиқарган енергия ҳажмидан ҳам кўпроқ енергия етказиб берди. Атом енергетикаси еса аввалги ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартирмаган. Еслатиб ўтамиз, Германияда атом енергетикасидан босқичма босқич воз кечиш дастури мавжуд бўлиб , 2022-йилда сўнгги атом реактори тўхталиши мақсад қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |