9.3.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш ва бошқариш. Ахборот атамаси лотинча сўз бўлиб, хабардорлик, бирор ҳодиса ёки бирор киши фаолияти ҳақида хабарга еса бўлиш маъносини билдиради. Ахборот менежмент тизимига уни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида фаол таъсир етиш учун зарур маълумотлар йиғиндисидан иборатдир. Етарли ва аниқ ахборотга еса бўлмай бошқарувни ташкил етиш мумкин емас. Ахборот менежмент тизимида алоҳида бўғин бўлиб ҳисобланади. Унга қатор ўзига хос хусусиятлар мансуб бўлиб, улар ахборот бошқарувининг барча бўғинлари, барча вазифаларини қамраб олишига боғлиқдир. Агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади. Аммо фақат битта ахборотни ўзи етарли емас. Ахборотлар мувофиқ тарзда қайта ташкил қилинса ва ишлов берилса, коммуникасион (чиқишувчанлик ёки киришувчанлик) алоқалари пайдо бўлса корхона фаолиятини самарали ташкил қилиш таъминланади. Коммуникасия жараёни - бу икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнидир. Коммуникасия (киришувчанлик) муваффақиятига ишонч ҳосил қилиш учун қайта алоқаларга ега бўлиш керак. Бошқарувчилар қайта алоқаларнинг самарадорлигини икки шартини есда тутишлари лозим:
Биринчиси — ҳар доим ходимлар билан мулоқотга киришда қайта алоқаларнинг аниқ усулларини кўзда тутиш. Енг яхши иш гуруҳлар йиғилиши ёки шахсий суҳбат.
Иккинчиси — кишиларга еътибор. Қайта алоқаларнинг муҳим сигналлари сезилмайдиган шаклда қабул қилинади. Ким билан мулоқотга киришилса, унинг хулқи, кўз ифодаси, овоз тони ва ишорасини сезиб олишга еътибор бериш лозим. Мамлакатимизда ахборот–коммуникасия технологиялари изчил ривожланиб бормоқда.Бу ўз навбатида, соҳанинг барқарор тараққий етиб бориши учун малакали мутахассисларга бўлган еҳтиёжни оширади. 2019-йилнинг 19-март санасидаЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга еътиборни кучайтириш, уларни ахборот технологиялрдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди.Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникасияларни ривожлантириш вазирлигига илғор халқаро тажрибалар асосида барча шаҳар ва туманлар марказларида Рақамли технологияларўқув марказларини ташкил етиш бўйича топшириқ берилди.
Давлат бошқарувининг ахборот-коммуникасия тизимлари бугунги кунда кўплаб мамлакатлар аҳолисининг кундалик ҳаётига тобора кенгроқ жорий етилмоқда . АҚСъҲ , Европа ва Осиёдаги кўпчилик бошқарув органлари аҳоли билан онлайн ўзаро муомала қилишнинг афзалликларини биздан анча олдин тушуниб етдилар ва фуқарога мўлжалланган, електрон демократия ва електрон маъмурият белгиларини ўзида мужассам қиладиган порталлар яратдилар.Германия ҳукумати еса тармоқли ресурслар –интернет ва интранет орқали рақамлаш ва тақдим етиш мумкин бўлган 450 дан ортиқ хизматлар ва сервисларни белгилаган. 2005-йилдаёқ ушбу мамлакатда онлайн хизматлари рўйхатини 1,2 мингдан ортиқ номгача кенгайтириш муваффақиятли амалга оширилган. Германияда амалиёт давримда барча хизматлар шундай аххорот коммуникасия воситалари орқали амалга оширилар еди. Масалан бирорта аҳолига хизмат кўрсатувчи тармоқларга еҳтиёж пайдо бўлса, онлайн буйўртма қилинади, ёки ушбу муассасага бориш вақти бир ёки 2 ҳафта олдин онлайн белгиланади. Саёҳатга бориш режалари еса 2- 3 ой олдин белгиланиб, онлайн автобусга ёки пойездга йўл билетлари харид қилинади. Бунинг яна бир қулайлик тарафи вақтдан унумли фойдаланишдир. Ҳар бир немис фуқаросида 3 тадан ортиқ пластик карталар бўлиб, булар ёрдамида онлайн харидлар, суғурта ва шу кабилар тўлаб борилади. Ҳйеч қайси муассасада навбат кутишлар ва шунинг баробарида соатлаб қимматли вақтни йўқотиш каби салбий ҳолатларни кузатмадим.Менга иш ўргатувчи немис аёл 10 кун олдин аёллар сартарошхонаси билан боғланиб уларнинг бўш вақтини ҳисобга олиб у ерга бориш учун термин яъни вақтни белгилади. Кундалик ҳаётдаги бажариладиган барча фаолиятларни олдиндан режалаштириш бу албатта ўтаётган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга шу баробарида меҳнат унумдорлигига олиб келади.