11.3. Конъюнктурани башорат қилиш.
Айрим товар бозор конюнктурасини ўрганишдан мақсад тў ғри башорат қилиш ва ўзгаришларнинг олдиндан айтиб беришдан иборатдир. Умуман башорат - бу объйект ахволининг келажаги хакида, фикрлари ва режаларини руёбга чиқариш йўллари ва муддатларидир. Башорат инсоннинг ўрганиш ва амалий фаолиятида йўлланган объйекти бўлиб, жараёнлар, кўринишлар, ходисалар бўлиши мумкин.
Башорат қилиш бу- объйектнинг келажагини тахлил қилиш ва бу келажакни қандай бўлишини кура билишдир. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг башорат имкониятлари энг аввал сабаб ва ходиса
бо ғланишларининг табиат характерлари орқали аниқланади. Олдиндан айтиб бериш, башорат қилиш фақат умумий хоссалар ва қонунийликка эга бўлган сабаб ва хулосалар аниқ бўлган жараёнларга бо ғлиқдир.
Иқтисодий башорат конюнктурасининг тузишнинг асосий имкониятлари иқтисодий ходисаларни ривожланиши тў ғридан - тў ғри вақт тақозоси орқали аниқланади. Башорат қилувчининг вазифаси Ҳозирги кунда кўз остида олдингиларни эсга олиб, келажак элеметларини топиш ва умум тенденсияларини ўрганиб шу ходисаларни ривожланишининг келажагини кўрсатиб беришдир.
Башоратнинг мақсади ва хизмати расионал ечимлар қабул қилиш учун муқобил иқтисодий ривожланиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий натижаларини кўра билишдир. Башорат қилиш умумий режалаштиришни ва бошқаришни ривожлантириш учун самарали қурол бўлиб хизмат қилади. Жаҳон бозори ривожланиш келажагини аниқ кўра билиш унинг имкониятларини ва эхтиёжларини аниқлаш учун давлат миқёсида қайси соҳаларини ўсиши ва эффективлигини аниқлаш ва радикал ўзгаришларини ва илмий ишлаб чиқаришни баҳолашга имконият беради.
Башорат қилиш хар доим ишнинг режалашдан олдинги босқичи ҳисобланади, маркетинг дастури ва режасининг асосий вариантларидан бири ҳисобланади, чунки башорат қилишнинг мақсади- билимимизнинг даражасига тў ғри келадиган ва башоратга киритилиши асосида мумкин бўлган холатларнинг ривожланишини кенгроқ б ўлиши мумкин бўлган муқобил йўлларини беришдир. Бу холатда қарор қабул қилиш башорат вариантларининг кўпроқ бўлиши мумкин бўлган асосланган танлов ҳисобланади. Башорат қилиш - илмий аналитик ажралмас босқичдир. Ишлаб чиқарилган башоратлар асосида қарорларни қабул қилиш хам қарор ҳисобланади. Ҳозирги вақтда иқтисодий башорат қилиш 1-1,5 энг кўпи 2 йилдир, ўрта муддатли 5 йилгача, узоқ муддатли 5 йилдан ортиқ ва 15-20 гача. Қисқа муддатли башорат қилиш бу хар доимги конъюнктура башоратидир, у хар кунги амалиётнинг бошқарувчиси хисобланади, узоқ муддатли башорат қилиш умумий тенденсияларини аниқлайди, иқтисодий программаларни тузишда асос ҳисобланади ва у келажак конюнктурани аниқлаш учун мухимдир. Ҳозирги вақтда замонавий илм-фанда башорат қилишнинг 100 дан ортиқ турли услублари қулланилади. Улар бир-бирларидан қулланмалари билан, уларни қуллаш ва асосланганликлари билан фарқ қилади. Уларнинг орасида эксперт баҳолаш услуби, мия хужуми, тарихий аналог, ЭХМларни ишлатишда хар хил математик- статистик услубларни қуллаш билан фарқ қилади.
Конъюнктурани башорат қилишда конъюнктура ривожланиши умумий тенденсия бахоларидан бошлаш керак. Бунинг учун эса келажак конъюнктурани замонавий конъюнктурадан ажратиш учун хамма нарсани эътиборга олиши керак. Бу мақсад учун эса узоқ давр учун хизмат қилади. Конъюнктура ривожланишидаги ички омиллар билан бир каторда яна шу мамлакатнинг иктисодиётига жахон конъюнктурасини таъсир этишини хам кузатиш керак, чунки у баъзи мамлакатлар учун конъюнктура синиш пайтида катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Агар мамлакатнинг ташки иқтисодий алоқалари қанча кучли бўлса, шунчалик унга бўлган таъсир ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |