УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМИ
УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМИ
Ушбу мақолада меҳнат бозори талабларига мос профессионал ва рақобатдош кадрларни етиштириш, кадрларнинг интелектуал ва инновацион потенциалларини ҳамда уларнинг меҳнат самарадорлигини оширишини таъминловчи малака оширишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар ва тушунчалар: малака ошириш тизими, инсон капитали, кадрлар, ахборот тизими, инновацион бошқариш, масофавий малака ошириш, мустақил билим орттириш.
ОРГАНИЗАЦИОННЫЙ МЕХАНИЗМ УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ СИСТЕМЫ НЕПРЕРЫВНОГО ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ.
В данной статье рассматривается вопрос разработки и внедрения автоматизированной информационной системы повышения квалификации, обеспечивающей подготовку профессиональных и конкурентоспособных кадров в соответствии с требованиями рынка труда, повышения их интеллектуального и инновационного потенциала, а также производительности труда.
Ключевые слова и понятия: система повышения квалификации, человеческий ресурс, информационная система, инновационное управление, дистанционное повышение квалификации, самостоятельное обучение.
ORGANIZATIONAL MECHANISM FOR IMPROVING THE SYSTEM OF CONTINUOUS SKILLS DEVELOPMENT.
This article discusses the issue of development and implementation of automated information system for continuous skills development, which provides training of professional and competitive staff in compliance with the requirements of the labor market, increasing their intellectual and innovative potential, as well as labor productivity.
Key words and concepts: skills development system, human resource, information system, innovative management, distance based skills development (on-line), self-study.
Кириш:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган ислоҳотлар жадал суръатларда кечмоқда1. Мазкур ислоҳотларнинг чуқур ва самарали кечишини таъминлашга қодир интеллектуал салоҳияти юқори бўлган инсон капитали талаб этилади.
2019 йил 28 майдаги илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев инсон капитали тўғрисида: «Бу ишлардан асосий мақсад мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш. Хом ашё ва уни қайта ишлаш билан узоққа бориб бўлмайди. Қолаверса, ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат олиш учун ҳам инновациялар керак. Шу боис илм-фан тараққиётимизнинг муҳим йўналиши, таянчи бўлади», – деб таъкидлаган эди2.
Инсон капитали ижтимоий муносабатларда инсоннинг меҳнат потенциалини ривожлантиришига, соғлиғига, билим ва маҳоратига, ўз қобилиятини намоён қилишига қаратилган узоқ муддатли инвестиция ҳисобига шаклланади. Инсон капиталини ривожлантиришда бошқалардан фарқли ўлароқ, кадрлар малакасини оширишга тўғри киритилган инвестиция жуда муҳим аҳамиятга эга. Замонавий жамиятда, инсон капиталини ўстиришда кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими таълим тизимининг муҳим элементи бўлиб хизмат қилади3.
Do'stlaringiz bilan baham: |