4-мавзу. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ.
Режа:
4.1.Меҳнат ресурслари ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти, бу борада ҳукуматнинг сиёсати.
4.2.Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.
4.3.Меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш тартиби.
Таянч иборалар: Меҳнат, ёлланма ходим, иш кучи, меҳнат ресурслари, мавсумийлик, моддий неъмат, рўйхатдаги ходимлар, қўнимсизлик, мавсумий юклама, меҳнат харажати, нотекислик коеффисийенти. меҳнат унумдорлиги, иқтисодий категория, жорий баҳо, харид баҳо, таққослама баҳо, меҳнат си ғими, меҳнат қайтими, функсионал бо ғланиш, бевосита харажат, билвосита харажат, меҳнат сифати, қўшимча кўрсаткичлар
4.1.Меҳнат ресурслари ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти, бу борада ҳукуматнинг сиёсати.
Жамиятнинг моддий ва маънавий бойликларининг манбалари инсон меҳнати ҳисобланади. Кишилик жамиятининг турли босқичларида меҳнат бойлик яратувчи, уни кўпайтирувчи муҳим ишлаб чиқариш омили бўлиб келган. Шунинг учун асрлар давомида меҳнат бойликнинг отаси дея, қадрланган ва улу ғланган. Республикамизда мустақиллик йилларида меҳнат муносабатларига оид кўпгина меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, шулардан, 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Меҳнат Кодекси»нинг 1-боб 8-моддасида меҳнатнинг улу ғворлиги тў ғрисида шундай дейилган:еспубликасирр «Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тў ғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади». Демак, меҳнат ва уни амалга оширувчи шахс доимо жамиятнинг диққат эътиборида бўлар экан. Бу борада, ҳақиқатда, меҳнатни кишилик ҳаётининг асосий шарти эканлигини ва инсонннинг ўзининг ҳам камолотга етишуви меҳнат орқали амалга ошганлигини таъкидлаш жоиздир.
Меҳнат – бу инсонинг мақсадли фаолияти бўлиб, бу жараёнда у табиат предметларини ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун мослаштиради ва ўзгартиради. Ўз кучини қўшгани ҳолда инсон, меҳнат қуролларидан фойдаланиб, табиат берган материалларни, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирадиган моддий неъматларга, бойликларга айлантиради. Меҳнат жараёни, инсонинг иш жойида, унинг меҳнат фаолиятининг маълум натижаларига эришишга йўналтирилган ҳаракатларининг тўпламини билдиради. Бу маънода "меҳнат жараёни" тушунчаси, "ишлаб чиқариш жараёни" тушунчасига нисбатан анча тор тушунчадир. Ишлаб чиқариш жараёни ҳар бири маълум бир босқични ва тайёр маҳсулот олишни акс эттирувчи, бир бутун меҳнат жараёнлари комплекци базасида амалга оширилади. Бундан ташқари, кўп ҳолларда ишлаб чиқариш жараёни, инсон меҳнати иштирокисиз ҳам, табиий омиллар таъсири остида содир бўлади. Меҳнат жараёни, маълумки ўз ичига уч элементни: меҳнат воситаси, меҳнат предметлари ва бевосита инсон меҳнатининг ўзини олади. Ишлаб чиқариш воситаларисиз меҳнат жараёни маъносиз бўлади, ўз навбатида инсон меҳнатисиз ишлаб чиқариш воситалари ҳам ўликдир ва ҳйеч нарса ярата олмайди. Кишилар меҳнати ишлаб чиқариш воситаларини ҳаракат қилишга ва инсоннинг мақсадини амалга оширишда бирга ҳаракат қилишга мажбур қилади. Меҳнат воситалари ва меҳнат предметларини ярата бориб ва табиатга таъсир этиб, инсон, ўзини ҳам ўзгартиради, унинг малакаси, билими ва ишлаб чиқариш тажрибаси ошади. Жамият ривожланиши билан меҳнат воситалари такомиллаша боради, ишлаб чиқариш жараёнига янги-янги иқтисодий ресурслар жалб қилинади. Фан ва техника ўз ривожланишида қанчалик илгарилаб кетмасин, меҳнат жараёнида меҳнат ўзининг етакчилик, ҳал қилувчи ролини йўқотмайди. Меҳнат иқтисодий категория ҳисобланади ва унинг характери ишлаб чиқариш муносабатлари билан аниқланади. Қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш шунга йўналтирилганки, бунда ҳар бир ходимдан, меҳнатга худди ёлланма кунбайчидек бефарқ ва маъсулиятсиз эмас, балки пироворд натижага жавобгарлигини сезган ҳолда ёндошиш, муносабатда бўлишни талаб этилади. Охир оқибат бу меҳнатдан узоқлашиш деган ғовни олиб ташлайди. Хўжайин ва ёлланма ходим ўртасидаги асосий фарқлар қуйидагилардан иборат: биринчидан, хўжайин ишлаб чиқариш воситаларига ва мос равишда ишлаб чиқарилган маҳсулотга ҳам мулкдор ва хўжайиндир. Ёлланма ходимда эса бу мулк йўқ; иккинчидан, хўжайиннинг даромадлари (меҳнат ҳақи) пироворд натижаларга бо ғлиқ ҳолда ва қолдиқ принципи бўйича шаклланади, бошқача сўз билан айтганда, сотилган маҳсулот қийматидан моддий ва бошқа сарф-тўловлар, солиқлар ва бошқалар ажратиб ташлангандан кейинги даромадлардан шаклланади. Даромадларнинг қолган қисмига хўжайин мустақил эгалик қилади. Ёлланма ходим ишда бўлган вақтига ёки бажарган ишининг ҳажмига қараб иш ҳақи олади, у пировард натижага бо ғлиқ эмасдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |