14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Ер-сув мониторинги ва давлат ер-сув кадастри



Download 0,49 Mb.
bet24/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
2.4. Ер-сув мониторинги ва давлат ер-сув кадастри.
Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва фойдаланишни назорат қилишни амалга ошириш ишида муҳим ролни моноторинг ўйнайди. Ер мониторинги, ердан фойдаланишда салбий (негатив) жараён оқибатларини бартараф этиш ва огоҳлантириш, ер ресурсларидан ўзгаришларни аниқлаш, уларни баҳолаш учун ер ресурслари ҳолатини кузатиш системасини ифодалайди. Мониторингнинг вазифаси, шунингдек давлат томонидан ерларни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни назорат қилишни, ҳамма давлат, кооператив ва бошқа корхона ва ташкилотлар, шунингдек фуқароларни ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва самарали фойдаланиш мақсадида ер қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишни таъминлашни амалга оширишдан иборат.
Ернинг аниқ бозор баҳосини ўрнатиш учун ер кадастри маълумотлари зарур; фақат шу асосда ер ресурсларининг сифати ва бошқа хоссаларини ҳисобга олган ҳолда объйектив баҳолаш мумкин.
Ер кадастри – бу давлат томонидан ер тў ғрисида объйектив маълумотларни олиш мақсадида ўтказиладиган ернинг учети, рўйхатга олиш ва баҳолаш бўйича ҳаракати тизими; кадастр шундай қилиб, давлат томонидан махсус амалга ошириладиган ҳисоб-китоб-баҳолаш тадбирини ифодалайди. У ернинг ҳолати, миқдори, сифати ва баҳолаш ҳуқуқлари тў ғрисида ишончли маълумотлар ва ҳужжатлардан иборат бўлади.
Давлат кадастри ердан оқилона фойдаланиш ва уни мухофаза қилишни таъминлаш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ернинг баҳосини, ер соли ғини, ижара ҳақини ўрнатиш учун объйектив асос яратиш мақсадида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастри қуйидаги операсияларни ўз ичига олади:
-ердан фойдаланувчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
-ернинг миқдор ва сифат жихатидан учети;
-ерни баҳолаш (тупроқ бонитировкаси ва иқтисодий баҳосини ҳисобга олиб)
Рўйхатга олиш,яъни ерларни натурада чегаралари аниқлангандан кейин мулк қилиб, эгалик қилиш учун, фойдаланишга ва ижарага беришни расмийлаштириш ва ҳужжатларини бериш махсус органлар қарорлари асосида ўтказилади. Ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар ернинг давлат кадастр китобида акс этдирилади ва ер мулки, ердан фойдаланиш ва ерни ижарага бериш, ер майдонидан мақсадли фойдаланишнинг объйектлари ва субъйектлари тў ғрисидаги маълумотлардан ташкил топади.
Ернинг миқдор жихатдан учети ернинг мавжудлигини, унинг мулкдори ва ердан фойдаланувчилар объйектлари бўйича ва экин турлари бўйича (екинзорлар, кшп йиллик дарахтлар, пичанзорлар, яйловлар) тақсимланишини ўз ичига олади.
Ернинг сифат жихатдан учети ер-кадастр раёнлаштиришни, ерларнинг классификасиясини, экологик ва технологик хоссалари бўйича уларнинг характеристикасини, тупроқ гурухланишлари (группировкалари) ини ифодалайди.
Ернинг учетини олиб боришда унумдор ерларнинг қийматлилик даражаси ўрнатилади, нооқилона фойдаланилаётганлари, кам унумли ва хатоликларга йўл қўйилган ерлар, қишлоқ хўжалиги экинларидан дегредасия қилинган ерлар ажратиб олинади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар уларнинг ишлаб чиқариш қобилиятини, жойлашишини ва бошқа хоссаларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади.
Тупроқ бонитировкаси– бу, таққослама агротехника даражаси ва деҳқончилик интенсивлигида ўтказиладиган тупроқнинг унумдорлиги бўйича таққослама баҳоси. Бонитировкалашда қўлланиладиган кўсаткичлар тизимига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, шунингдек, тупроқнинг унга ўзаро бо ғланган анча барқарор хусусиятлари: тупроқнинг, гумуснинг физик таркиби, пастга сингиш миқдори, тупроқнинг кислота билан таъминланиши, ювилганлиги ва бошқалар киради. Бу кўрсаткичлар билан тупроқ баҳолаш гурухлари бўйича жами тупроқ балли ҳисобланилади.
Қишлоқ хўжалигида рента муносабатларини тартибга солишнинг зарурий шарти ерни иқтисодий баҳолашнинг мавжудлигидир. Бу бир томондан, хўжалик юритиш объйектив шароитларида дифференциал рентани тақсимлашга таъсирини анча асосли чегаралаш, бошқа томондан ердан фойдаланувчилар ишларининг сифатини яхшилаш имконини беради.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish