2. Маркетинг ташқи хабарнома - ахборот тизими маркетинг ва тижорат фаолиятига хос бўлган барча олинадиган хабарлар, услубий ишланмалар натижаларидан ташкил топади.
Кундалик матбуот (рўзнома ва махсус журналлар), таъминотчи ва истеъмолчилар билан бўлган мулоқот натижалари, реклама еълонлари ва бошқалар бевосита хабарномани олиш манбаи бўлиши мумкин. Ушбу соҳага оид хабарлар ва таҳлилий маълумотларга бўлган талаб ортиб бориши натижасида айрим фирмалар ҳатто шу соҳага ихтисослашдилар. Масалан, АҚШда «Маркет рисерч корпорейшн оф Америка» компанияси ҳафталик журналида товарлар бўйича бозордаги улушининг ўзгариши, товарларнинг нархи ва қадоқлашдаги ўзгаришлар, шартномалар хусусида ахборот беради. «А.К.Нилсон компани» нафақат АҚШда, балки Германияда ҳам ўз бўлимига эга бўлиб, антиқа товарлар бўйича бозор улушининг ҳолати, чакана нархлар, савдо қилаётган йирик ташкилотлар хусусида хабарлар етказади. Германиядаги «CФҲ» тадқиқот маркази («CФҲ» компаниясининг шўба корхонаси) 5 000 уй хўжаликлари истеъмолидаги ўзгаришлар бўйича ахборот беради.
Демак, маркетинг ташқи хабарнома - ахборот қуйи тизими - ташкилотнинг маркетинг муҳитдаги ўзгаришлар ва ҳолатлар хусусида тўпланган ахборот манбаи бўлиб, маркетинг бошқарувчилари учун қай йўсинда ушбу муҳитга таъсир этиш имконини беради.
Маркетинг тадқиқоти қуйи тизими - тартибга солинган ва тўпланган кўрсаткичларни амалиётда тадбиқ этиш ва тайинли маркетинг ҳолати хусусида ташкилот учун зарурий ахборотлар, ишланмалар йи ғиндиси ташкил этади. Ушбу қуйи тизим маркетинг хабарнома - ахбороти қуйи тизимдан муайян ташкилот учун махсус ишланган, зарурий кўрсаткичлари ва натижалари билан фарқланади. Кўпгина йирик чет ел фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун савдо айланишининг 0,1-2 фоизи миқдорида мабла ғ сарфланади.
.
12.4.Маркетинг дастури мақсадлари мажмуи. Маркетинг чора-тадбирлари самарадорлиги ва маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлигининг асосий бўлимлари.
Тор маънода маркетинг дастури (бизнес режа) ҳужжат бўлиб, корхонанинг бозорда аниқ фаолият кўрсатиш тамойилини ифодалайди. Маркетинг дастури кенгроқ маънода эса корхона имкониятларини бозор талабларига мослаштиришга йўналтирилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш жараёни деб қаралади. Маркетинг дастурлари қисқа муддатли(бир йилгача), ўрта муддатли (5 йилгача) ва узоқ муддатли (10 йилгача ва ундан кўпроқ) бўлади. Улар умумий шаклда ёки корхонанинг махсус фаолиятларига мўлжалланган бўлиши мумкин.
Маркетинг дастури бу корхонани умумхўжалик фаолиятини директив режасини тузиш учун стратегик тавсияномадир ва юқори бошқариш бў ғини учун қарор қабул қилишни асосидир. Маркетинг дастурини асосий мазмуни - бу корхонани ўтган даврдаги фаолият натижалари бўлиб, унда мақсадли бозорни ривожланишини қисқа таҳлили ва башорати, фирмани ривожланишини асосий мақсади, бозордаги хулқ-атворини стратегик йўли, товар, нарх, сотиш ва ра ғбатлантириш сиёсатларининг чора-тадбирларини, маркетинг тадқиқотларини мазмуни, харажатлар сметаси, маркетинг ҳаракатлари самарадорлигини олдиндан баҳолаш, маркетинг дастурини амалга ошириш бўйича назорат чора-тадбирлари ва ҳаракатлари берилади.
Маркетинг дастури маркетинг комплекци тадқиқотлари ва фирмани ўз имкониятларини баҳолаш асосида тузилади. Дастур тавсияли характерга эга бўлсада, компанияни стратегик режалаштиришда зарур босқич сифатида кўрилади. Фирмалар фаолиятининг замонавий шароитда маркетинг дастури компанияни юқори бошқарув бў ғини (жорий режалаштириш, директив режалар, стратегик дастурлар, стратегияни танлаш) даражасида асосланиб бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарурдир.
Маркетинг дастурини стратегик йўналиши бозордаги мавқйесидан ва корхонани ўз ҳолатини бо ғлигига қараб ўз ичига турли вариантларни олади.
Стратегиялар диверсификасияси, тадбиркорлик фаолиятини сегментасиялаш, ҳужум ва химоя стратегиялари бўлиши мумкин.
Муддатига қараб маркетинг дастурлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли турларга бўлинади. Айрим фирмалар эса икки ёқлама дастур тузадилар, яъни узоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар.
Қамраб олаёиган вазифасига қараб оддий ёки мақсадли дастурларга бўлинади.
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чиқариш, сотиш фаолияти билан барча функсияларни саволларини ечишга йўналтирилади. Мақсадли дастурда эса янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сегментни ўзлаштириш, фирма сиёсатини ра ғбатлантириш самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилади.
Объйектига бо ғлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича ва ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури қуйидаги мақсадга эга:
товарлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда чиқарилаётган маҳсулотни зарурий номенклатурасини аниқлаш;
инновасия бўйича қарорни асослаш;
чиқарилаётган маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш бўйича қарор қабул қилиш;
товар ишлаб чиқариш тузилишида ҳар бир маҳсулот улушини ўрнатиш;
ишлаб чиқаришни устивор йўналишлари бўйича харажатларни умумий ҳажми ва уларни тузилишини ҳисоблаш;
молиялаштириш манбаларини топиш;
ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш;
ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини ҳисоблаш;
ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат қилиш.
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ ички режалаштириш ва ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олувчи оптималлаштирилган кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш бўйича маркетинг дастури ишлаб чиқариш бўлимининг хўжалик фаолиятини жами кўрсаткичлари тўпламини таҳлили асосида ишлаб чиқилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга эга:
маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш самарадорлигини кўп вариантли ҳисоб-китобини ўтказиш;
янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва зарурлигини асослаш;
чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида белгилаш;
истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш;
ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (харажатлари, нарх ва фойдани солиштириш);
мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |