14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа



Download 0,49 Mb.
bet66/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89
Раҳбарлар, одатда мутахассислар таркибидан тайинланади. Раҳбарлар малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимлари ҳам мавжуЕ. Бироқ, кишини раҳбарлик санъатига ўргатиш бошқарув ходимларини тайёрлаш масаласининг бир томони бўлса, иккинчи томони ту ғма қобилият эгаларидан, яъни воқйеликка объйектив баҳо бера олишлик, ўзгаришларни олдиндан кўра билиш, бошқа бир инсоннинг қобилиятига тў ғри баҳо бериш ва бошқалардан фойдаланиш ҳисобланади.
Раҳбарлар одамларни бошқариш борасида ту ғма қобилиятга эга бўлиши зарур, шунинг учун раҳбар танлашса, уларнинг мазкур лавозимга тў ғри келишини баҳоловчи тест синови ўтказилади.
Раҳбар ходим майда низоли вазиятларга аралашмаслиги, ходимлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳолис бартараф этиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Яхши раҳбар – ташаббускор, ҳаракатчан, ақлли, жисмонан чидамли, ўз фаолияти бўйича етарли даражада малакага эга бўлган, ўз фикрларини аниқ ва асосланган ҳолда баён эта олувчи инсондир.
Корхонанинг юқори звено раҳбарларига - директор ва унинг ўринбосарлари; ўрта звено раҳбарларига - цехлар, бўлимлар бошлиқлари; қуйи звено раҳбарларига - уста ва бригада бошлиқлари киради.
Мутахассислар - иқтисодчилар, муҳандислар, ҳуқуқшунослар, дастурчилар ва бошқалар бўлиб, улар иш тажрибалари, малакаларига қараб, бош, етакчи, катта ва оддий мутахассисларга ажратилади. Уларнинг вазифаси ахборот тўплаш, таҳлил қилиш, режаларни ишлаб чиқиш, корхонанинг иш графикларини тузиш, лойиҳалар тайёрлаш, раҳбарлар кўрсатмаларини ишлаб чиқиш, нормативлар тузиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва таҳлил этиш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к. лардан иборат.
Ёрдамчи техник хизматчилар жумласига котибалар, машинисткалар, иш юритувчилар, ҳисоблаш бюроси операторлари, ҳисобчилар, чизмачилар, экспедиторлар киради. Хизматчилар ахборотларнинг ўз вақтида техник ишлаб чиқилишини таъминлайдилар, уларни тартибга солиш, саклаш, ҳисобини юритиш, кўпайтириш, жўнатиш ва ҳ.к. ишларни амалга оширадилар.Бошқарув ходимларининг конкрет таркибий тузилмаси корхонанинг штатлар рўйхатига биноан аниқланади.
Бошқарув меҳнати – бу бевосита раҳбар меҳнати бўлиб, корхона миқёсида ёки умуман бошқарув тизимида унинг фаолияти муҳим ўрин эгаллайди. Бу эса ўз характери бўйича – сиёсий ва классик фаолиятдир. Раҳбар давлат кўрсатмаларини рўёбга чиқаради, у хўжалик тизимиа давлатнинг вакили ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ҳақиқий раҳбар – Ушбу жамоанинг ил ғор кишишси бўлиб, у ўз корхона ва ташкилотининг фойдасини кўзловчи ва корхона шаънини ҳимоя қилувчи шахсдир.
Раҳбар ўзининг бошқарув аппаратига, касаба ташкилотига суянган ҳолда ва уларнинг ёрдами асосида фаолиятини давлат томонидан белгиланган режа топшириқларни бажаришга йўналтиради. Раҳбарнинг бошқа ходимлардан фарқи. унинг бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишдан иборат. Бошқарувнинг мураккаблашуви раҳбар ходимнинг роли ва масъулиятини оширмоқда. Бу эса уларнинг касб қобилияти тайёргарлигини кўтаради.
Раҳбар лавозимига мутахассислиги бўйича камида олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва бу ишда маълум қобилиятга эга бўлган шахсларгина тайинланмо ғи керак. Ҳйеч ким раҳбар бўлиб ту ғилмайди, фақат ўзининг ситқидилдан қилган меҳнати ва унинг самарали натижалари билан шахс ўзининг раҳбарликка лойиқ хусусиятини намоён қилади. Раҳбар меҳнатининг муҳим омили - қарор қабул қилиш ва уни бажаришда ҳар хил бошқарув аппарати бў ғинлари ҳаракатини тў ғри йўналишга солишдан иборат. Бу эса ундан самарасиз ишловчи участкаларга алоҳида аҳамият беришни талаб қилади.
Раҳбарнинг меҳнат фаолияти асосан учта йўналишдан ташкил топган:
1) техник-иқтисодий,
2) ижтимоий-тарбиявий,
3) ташкилий бошқарувдир.
Раҳбар бошқарув аппарати ишини ташкил қилади ва у орқали ишлаб чиқариш жамоасига таъсир кўрсатади. Шу билан бир қаторда шар бир раҳбар ўз ишини тў ғри ташкил қила олиши керак.
Раҳбар меҳнатини ташкил қилишнинг қуйидаги йўналишлари мавжуд:

  • Раҳбарнинг иш вақтини тақсимлаш.

  • Раҳбарнинг хизмат юзасидан ходимлар билан учрашувлари.

  • Раҳбарнинг ходимлар билан суҳбатлашиши.

  • Кичик мажлис (йи ғилиш) ўтказиш ва унда сўзга чиқиш.

  • Ахборот ва техник воситалар.

Раҳбар ишини селектор ва циркуляр алоқа тизими бироз енгиллаштиради, чунки бунда бир неча ходим билан бир вақтда гаплашиши мумкин бўлади.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish