12-мавзу. БИЗНЕСДА СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ВА ТАКТИК РЕЖАЛАШТИРИШ
Режа:
12.1. Бизнесда стратегик режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари. Стратегик режалаштиришнинг асосий тамойиллари.
12.2.Тактик режалаштиришнинг роли ва ўрни. Маркетинг стратегиясини бозордаги реал шароит билан таққослаш таҳлили.
12.3.Маркетинг ахборотларини асосий элементлари. Маркетинг фаолиятида ахборот тизими.
12.4.Маркетинг дастури мақсадлари мажмуи. Маркетинг чора-тадбирлари самарадорлиги ва маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлигининг асосий бўлимлари.
Таянч иборалар:Стратегик режалаштириш, Тактик режалаштириш, Маркетинг назорати, Стратегик назорат, Усиш стратегияси, Диверсификасия, Интенсив усиш, Интеграсион усиш.
12.1. Бизнесда стратегик режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари. Стратегик режалаштиришнинг асосий тамойиллари.
Корхоналар учун режалаштириш фаолиятининг юқори даражасини ифодалаб, сотиш ва фойда олиш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. Режалаштиришнинг асосий қисми стратегик режалаштиришдан иборатдир.
Стратегик режалаштириш - бу корхонани истиқболда қуриш, корхонанинг иқтисодийетда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни, ролини билиш ва янги даражага эришиш йўллари, воситаларини ишлаб чиқишдир. Стратегик режалаштиришда аниқ ҳисобланган кўрсаткичлар бўлмайди, балки турли башоратлар асосида мўлжаллар, келгусига назар ташлашдан иборатдир.
Ф.Котлер фирманинг стратегик режалаштириш ҳақида бундай деб езади: «Фирманинг мақсадлари, унинг маркетинг соҳасидаги имкониятлари орасидаги стратегик мувофиқликни қўллашни бошқарув жараёнидир. Стратегик режалаштириш фирманинг аниқ ифодаланган дастурий байенотига, ёрдамчи мақсадлар ва вазифаларни мўлжаллашига, со ғлом хўжалик портфели ва ўсиш стратегиясига таянади».
Корхонанинг вазифалари ва мақсади босқичи ҳар бир бошқарувчи, раҳбарият ходими олдига мақсадга эришишга қаратилган вазифалар куяди. Уз вазифаларининг бажарилишига ҳар бир ходим жавобгардир.
Корхонанинг асосий мақсади фойда олиш бўлса,унга эришиш учун фойда келтирадиган товарларни сотишни кўпайтириш, улар ҳиссасини ошириш лозим. Бундай товарлар сотилишини кўпайтириш эса,товар манбаларини топишни, улар ичидаги энг самаралисини танлашни талаб этади. Булардан ўз навбатида қатор вазифалар келиб чиқади. Бу вазифалар маркетинг вазифалари бўлиб, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишни талаб этади. Бунда бозорни ўрганиш, таклиф манбаларини ўрганиш, корхонага тегишли ҳар бир мол бўйича конюктурани ўрганиш ва хулоса чиқариш жараёни бажарилади. Стратегик режалаштиришнинг асосий тамойилларига қуйидагилар киради:
Корхона имкониятларининг бозор ҳолатига мувофиқлиги
Доимий равишда стратегик ва оператив назорат
Диверсификасия йўлларини таҳлил этиш ва бошқалар.
Стратегик режалаштириш жараёнида бевосита стретегияни ишлаб чиқиш босқичи қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилигши лозим. Дастлабки ҳаракат босқичи бўлиб, фирманинг истиқболини таҳлил қилиш ҳисобланади. Ушбу босқичда: асосий ташқи хавф-хатарлар, имкониятлар, «фавқулодда» ҳолатларни вужудга келиш тенденсиялари ва уларни бартараф этиш имкониятлари ҳал этилади.
Иккинчи ҳаракат босқичида рақобатчилик кўрашидаги мавқйеи таҳлил қилинади. Ушбу босқичнинг асосий воситаси бўлиб-фирма фаолиятининг қайси йўналишида «рақобатчилик стратегиясини такомиллаштириб, фирманинг ялпи иш фаолиятининг яхшилаш мумкин?» деган саволга жавоб топилади.
Учинчи, энг муҳим ҳаракат босқичи - стратегияни танлаш ҳисобланади. Бунда фирманинг турли фаолиятлари бўйича истиқболини киеслаш, танланган стратегияни амалга оширишда турли фаолият йўналишлари бўйича ресурсларни тақсимлаш асосий ўрин эгаллайди.
Лекин кўпгина ҳолларда фирманинг мавджуд имкониятлари келгуси истиқбол учун маъкул бўлмайди. Бунинг сабаблари бўлиб, фирманинг ички фаолияти доирасида ялпи стратегияни ишлаб бўлмаслик, узоқ ва қисқа истиқболда уларнинг мос келмаслиги ёки бошқарувчиларининг режалаштириш ишларида ташқи муҳит ўзгаришларига мослашувчанлик шароитларини ишлаб чиқиш зарурати ҳисобланади.
Кейинги ҳаракат босқичи - диверсификасия йўлларини таҳлил қилиш жараёни саналади. Ушбу босқичнинг асосий мақсади бўлиб, амалдаги фаолиятини кўлами танловидаги камчиликларни ва келгусида фирма учун самарали бўлган йўналишларни аниқлаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |