2-Модул. БИЗНЕС ВА УННИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
10-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ.
Режа:
10.1.Республикамиз қишлоқ хўжалигида агробизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши.
10.2.Кластерлар ва кооперативларнинг ривожланишида назарий ёндашув ва қарашлар.
10.3.Мамлакат қишлоқ хўжалигининг ривожланишида кластер ва кооперативларнинг ўрни ва аҳамияти.
Таянч иборалари: агробизнес, ишбилармонлик, тадбиркорлик, ҳуқуқий, ҳужжат, ҳ.о.
10.1.Республикамиз қишлоқ хўжалигида агробизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши.
Ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос хамда зарур шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатларни яратиб берувчи Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тў ғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўтган 27 йил давомида фермерликни ривожлантириш ҳамда уларнинг мулкий муносабатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштирилиши натижасида фермер хўжаликлари ҳақли равишда қишлоқда етакчи бў ғинга, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий кучга айланди. Шу ўринда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда фермерлик ҳаракатининг ўрни ва ҳиссасини ҳамда аҳоли фаровонлигини, унинг реал даромадларини янада ошириш учун кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни даврнинг ўзи талаб этилмоқда. Кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги муҳим шартлардан бири бу - ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир. Бугунги кунда давр талабидан келиб чиқиб, “Фермер хўжалиги тў ғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда. Мазкур лойиҳада кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда. Унга кўра, кўп тармоқли фермер хўжалиги - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бо ғлиқ бўлган фаолияти билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият билан шу ғулланувчи фермер хўжалигидир. Қўшимча тармоқ турли йўналишларда бўлиши мумкин. Энг муҳими мавжуд қонунларимиз билан тақиқланмаган ва бошқа фермер хўжаликларига зарар келтирмайдиган ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолияти бўлиши керак. Бунда, қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан бо ғлиқ бўлмаган ҳолда ташкил этилганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Пахтачилик- ғаллачилик ихтисослашувидаги фермер хўжаликларига бо ғдорчилик ёки сабзовотчилик йўналишида ер майдонлари ажратиш билан мазкур фермер хўжаликларини кўп тармоқли ҳисоблаш нотў ғри ёндашувдир. Чунки, кўп тармоқли фермер хўжалиги ташкил этишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдан ташқари қўшимча тармоқ сифатида аҳолига маиший хизмат ёки транспорт хизматлари кўрсатиш ёхуд ишлаб чиқарилган бир турдаги маҳсулотдан қуритиш, қайта ишлаш натижасида бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш (масалан, чорвачиликда сутни қайта ишлаб, қадоқланган қатиқ, қаймоқ, сарё ғ, творог, пишлоқ ёки гўштдан консерва маҳсулотлари) каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади. Кўп ҳолларда фермерларимиз кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш учун экин ерларини ажратиш сўраб мурожаат этадилар. Лекин, йўқорида таъкидланганидек, тармоқларни ташкил этиш учун деярли ушбу ер майдони олинишига эҳтиёж йўқ. Шу ўринда, Адлия вазирлиги томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, сервис хизматларини кўрсатиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш, шунингдек, тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат кредитларини ўз вақтида ажратилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга қисқача тўхталиб ўтиш жоиз.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудий адлия органлари томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилган 47 та мониторинглар давомида шартномалар тузилиши ва бажарилишига оид 5 минг 823 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш йўзасидан 13 та тақдимнома, 54 та огоҳнома ҳамда 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш йўзасидан таклиф киритилди. Ушбу фермер хўжаликлари томонидан 624 та иссиқхона, 1 минг 806 та кўчатчилик, 8 минг 74 та сервис хизматлари кўрсатиш, 945 та маҳсулотни қайта ишлаб чиқариш ва 10 минг 293 та бошқа йўналишлар йўлга қўйилган. Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликларига банклар томонидан 599 млрд. 800 млн. сўм кредит мабла ғлари ажратилиб, улар томонидан 87 минг 394 та ишчи ўринлари яратилди. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари манфаатини кўзлаб киритилган 47 та 1 млрд. 132 млн. сўмлик даъво аризалар судлар томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қоноатлантирилди. Бу соҳада ислоҳотларнинг янги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тў ғрисида”ги ПФ-5199-сон Фармони қабул қилинди. Фармонга асосан, эндиликда фермер хўжаликлари фаолиятида тубдан ўзгариш, яъни фермер хўжаликларида босқичма-босқич кўп тамоқли фаолият йўлга қўйиш ишлари амалга оширилади. Унга кўра, фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шу ғулланган фермертадбиркорларимиз бозор талабларидан келиб чиқиб ўзларида қўшимча йўналишларни жорий қилади. Ушбу талабга жавоб бермайдиган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган субйектлар 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб янгилик ва янгиланишга интилувчан, янги ғоялар асосида иш йўритишга қобилиятли, тадбркорлик қилиш, нафақат ўзининг, балки бутун халқимиз дастурхонини тўкин бўлишига ҳисса қўшишга тайёр бўлган шахслар, айниқса ёшларга жойларини бўшатиб берадилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тў ғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиши белгилаб қўйилди. Мазкур Фармон ва Қарорларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳозирда ишчи гуруҳи томонидан чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, бо ғдорчилик-узумчилик, сабзавот полизчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари лойиҳалари ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича намунавий шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу қарор лойиҳаларида ҳар бир ихтисослик бўйича фермер хўжалиги ташкил этиш истагини билдирган талабгор танловда иштирок этиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар билан бизнес режада айрим талабларни кўрсатиши шарт этиб белгилаб қўйилди. Чорвачиликда соҳа фаолиятини йўритишдаги иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоби, 2 йил муддатда замонавий чорвачилик биносини қуриш, 5 йил муддатда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш, узо ғи билан 2 йилда барча зарур қишлоқ хўжалиги техникалари ва озуқа тайёрлаш ускуналари билан жиҳозлаш мажбуриятини олиши, қорамоллар бош сонининг камида 40 фоизини сигирлар ташкил этиши назарда тутилиши шартлиги белгилаб қўйилди. Шунингдек, фермер хўжаликлари ҳуқуқлари ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича фаолиятига алоҳида талаблар ва мажбуриятлар белгиланмоқда. Бундан ташқари, замонавий технологиялар асосида совутгичли омборхона ва маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари мавжуд ёки ташкил этган фермер хўжаликлари ва жисмоний шахсга ра ғбатлантириш мақсадида уларга бо ғдорчилик, узумчилик фермер хўжалигини ташкил этиш учун ер участкаси бериш танловида имтиёз берилиши қайд этилмоқда. Ҳозирда ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари келгусида фермер хўжаликлари учун кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |