14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Ташкилий-маъмурий бошқарув усуллари



Download 0,49 Mb.
bet49/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89
2.Ташкилий-маъмурий бошқарув усуллари. Бошқаришнинг бу усули яккабошчилик муносабатлари — интизом ва масъулиятга асосланади. Ташкилий-маъмурий таъсир кўрсатиш — бу бошқарувнинг аниқ бошқарилаётган субйектга ёки шахсларга қаратилган мажбурий тавсифидаги тўғридан тўғри маъмурий кўрсатмаларидир. Бошқача қилиб айтганда, корхонанинг раҳбари ўзига бўйсунувчи цех раҳбарига, цех раҳбарлари шу цехдаги ишлаб чиқариш участкаларининг усталарига бевосита бажарилиши зарур бўлган кўрсатмаларни бериши мумкин ва бу кўрсатмалар бажарилиши лозим. Бундай кўрсатмалар жумласига маҳсулот турларини режага асосан бир маромда ишлаб чиқаришни йўқори даражада ташкил қилиш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат меъёрларини ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва бошқа тез ҳал қилинадиган масалалар тўғрисидаги кўрсатмалар киради. Қуйи поғона раҳбарлари бажариши шарт бўлган фармойиш ва кўрсатмаларни бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш, нормаларни ишлаб чиқиш, ходимларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйиш, ишчиларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш,тақдирлаш ёки жазолаш йўқори поғона раҳбарларининг вазифасига киради.
Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан кадрлар масаласини яхшилаш давр талаби бўлиб қолди. Республикада кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини яхши йўлга қўйиш борасида бир қатор кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Республика Президенти И. А. Каримовнинг ташаббуси билан 1991-йилдан бошлаб республика шаҳарларидаги қатор заводлар раҳбарлари малакасини ошириш учун хорижий мамлакатларга йўборилмоқда. Бу кўрилган тадбирлар республикамиз корхоналарида бозор муносабатларига жавоб берадиган раҳбарларни тайёрлашга имкон яратди. Республикадаги ўта қобилиятли талабаларни ривожланган хорижий давлатлар олий илмгоҳларига ўқитишга йўллаш ҳамда қобилиятли ёшларни қўллабқувватлаш мақсадида Республикамиз Президентининг «Умид» жамғармаси ташкил етилиши шу тадбирлардан биридир.
3.Ижтимоий-руҳий бошқарув усуллари. Менежментнинг ижтимоий-психологик усуллари - бу ишлаб чиқарувчи ва айрим шахсларгауларнинг ижтимоий еҳтиёжлари ва психологик хусусиятларига таъсир е тиш билан бошқариш воситасидир. Менежментнинг ижтимоий-психологик усулларини қўллаш корхонада йўз бераётган ижтимоий ҳодисаларни чуқур ўрганиш, ходимлар нерв системаси кайфиятига та ъсир етувчи психологик (рухий) омилларни билишни талаб етади.Корхона , ташкилот раҳбарлик лавозимида ишловчи шахслар ўз соҳасининг билимдони бўлиши билан бирга , кучли психолог бўлишлари ҳам керак. Хусусан Сингапур собиқ Президенти Ли Куан Йў мажлисдаги нутқлари ҳақида шундай десан еди: ,,Мен ҳйеч қачон қоғозда ёзилгани бўйича ўқимайман, ҳамиша тингловчининг кўзига разм соламан.Агар бирорта фикрни идрок етмаганини пайқасам, бошқача усулда такрорлайман.Ленин ҳам бошқа улуғ нотиқлар ҳам шундай қилган бўлиши керак.Улуғ нотиқ емасман, аммо ўрганмоқдаман” Ишлаб чиқариш шароитида сосиология кишилар ижтимоий алоқаси шаклланишининг асоси бўлган меҳна тамойилларини ўрганади, ижтимоий тизимлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш тизими ривожланиши ва амал қилиш қонуниятлари, кишиларнинг жамиятнинг турли қатламидаги хулқ-атвори қонуниятларини тадқиқ қилади. Ижтимоий психология гуруҳ ва омма психологиясининг хусусиятлари, уларнинг шахснинг онги ва хулқига таъсири, кишилар фаолиятини рағбатлантирувчи омиллар, кайфият, ижтимоий фикр ни шакллантирувчи омилларни ўрганади. Шахс психологияси олий нерв фаолияти турлари ва инсон темпераменти, характери, шахснинг иродаси, қобилияти, ҳиссиёти, хотираси, англаш ва ҳис етиш қобилиятини ўрганади, меҳнат психологияси меҳнат фаолияти, шу жумладан, раҳбар ва мутахассисла р (касбий хусусият ва қобилиятлари, кадрларни ўқ итиш усуллари, иш ва дам олиш тартиби, кадрларни танлаш ва баҳолаш усуллари, меҳнат жараёнининг психологик жиҳатлари) фаолиятини ўрганади.
Кишиларнинг фикрлаш усулида ўзгариш йўз бериши ва улар маданий ҳамда билим даражасининг ортиб бориши билан ижтимоий-психологик усулларнинг аҳамияти ҳам ортиб боради. Бундай шароитд а шахсн ин г еҳтиёж ва манфаатлари ма ънавий соҳа томон ўзг а риб боради. Ўз меҳнатидан қониқишнинг муҳим омили бўлиб ишлаб чиқарувчиларнинг раҳбар билан ўзаро яхши муносабати, ишлаб чиқаришдаги қулай ижтимоий-психологик вазият хизмат қилади. Менежментнинг ижтимоий-психологик усуллари ишлаб чиқаришда мавжуд ижтимоий механизмни (о ъзаромуносабат тизими, ижтимоий еҳтиёжлар) қўллашга асосланади. Мен е жм ен тн ин г ижтимоий усуллари ижтимоий тартибга солиш воситасида амалга оширилади. Бу усул меҳнаткашларнинг ишлаб чиқаришни бошқаришда кенг миқёсда иштирок етишига асосланган бўлиб, буусулни қўллашдан асосий мақсад жамоаларда соғлом ижтимоий-руҳий муҳит яратишдир. Меҳнат жамоаларида ижтимоий-руҳий муҳитнинг ҳолати чиққан низолар сони билан белгиланади.
Низо—бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар орасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради. Жамоа аъзолари орасидаги низоларнинг кўпчилиги ишлаб чиқаришнинг қониқарсиз ташкил қилинганлиги, раҳбарларнинг иш жараёнида ўзига бўйсунувчи жамоа аъзоларининг руҳий ҳолатларини ҳисобга олмаганлиги, зарур иш шароитининг яратилмаганлиги ва бошқа сабаблар натижасида вужудга келади. Низолар қанчалик кўп бўлса, меҳнат жамоаларида ижтимоий-руҳий муҳит шунчалик ёмонлашади.
Меҳнат жамоаларида низо чиқарувчи айрим шахслар бўлиши турган гап. Бундай шахслар иш пайтида фойдали меҳнат билан шуғулланиш ўрнига, ўзларининг низоларида кўрсатилган масалалар раҳбар ходимлар томонидан қандай қабул қилинаётгани тўғрисида гапириб ҳам ўзларини, ҳам бошқаларни ишдан чалғитиб, ишлашига халақит берадилар. Бундай ҳол икки шахснинг кураш жараёни бўлиб бу низоларни раҳбар ходимлар ёки жамоат ўртоқлик суди кенгаши кўриб чиқиб, ким ҳақ, ким ноҳақлигини аниқлаб, шу масала йўзасидан чиқарилган ҳукм натижаларини тушунтириб, уларни шу ҳукмларнинг тўғрилигига иқрор бўлгунча давом етади. Бундай носоғлом вазият жамоа аъзоларининг барчасига етиб боради. Бундан айрим ишчи ходимлар вақтинча манфаатдор бўлиб, уларнинг ичидан ўзларига ёқмаган шахслар устидан ғийбат уйўштириб вазиятни жиддийлаштиришга ҳаракат қиладилар. Буларнинг ҳаммаси меҳнаткашлар кайфиятига салбий таъсир қилади, уларни асабийлаштиради, натижада ижтимоий-руҳий вазият ёмонлашади. Бу еса ўз-ўзидан ишга салбий таъсир кўрсатади.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish