7.3.Озуқа ресурсларини кўпайтириш, унинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи. Озуқа базаси тушунчаси ва озуқа экинларининг иқтисодий баҳоси.
Барча турдаги чорвачилик тармоқларини интенсив ва экстенсив йўллар билан ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш имкониятларидан оқилона фойдаланиш, даставвал озуқа ресурсларининг миқдори, сифати ва таркибига бевосита бо ғлиқ.
Чорвадор ва бошқа биолог олимлар, мутахасислар турли хил хонакилаштирилган ҳайвонларнинг физиологик, генетик ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб уларни озиқлантириш меъёрлари кунлик расионлари, озуқаларга бўлган талабларини ишлаб чиқишган. Улардан фойдаланиш ҳайвонларнинг маҳсулдорлик потенсиалидан, уларга сарфланаётган капитал қўйилмалар ва жорий харажатларнинг самарадорлигини ошириш учун қулай шароит яратади.
Чорва молларининг озуқа ресурсларига талаби уларнинг мавжудлигини ҳисобга олиб қуйидаги гуруҳларга бўлиб режалаштирилади:
1.Озуқабоп экинлар маҳсулотлари бўйича: улар ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
а).кўк ўтлар (яйлов, пичанзор, маъданий озуқабоп экинлар ва бошқалар);
б).да ғал озуқалар (пичан, сомон, похол, поя ва бошқалар);
в).ширали озуқалар (силос, сенаж, лавлаги, қовоқ, ва бошқалар);
г).тўйимли озуқалар (дон, кепак, кунжара, ўт уни, омухта ем ва бошқалар);
д).ўсимликларни қайта ишловчи саноат қолдиқлари (жом, барда ва бошқалар);
е).аҳоли истеъмол қиладиган маҳсулотлар чиқиндиси (сабзавот, полиз, картошка пўчоқлари ва бошқалар);
2.Чорвачилик маҳсулотлари озуқалари: Улар ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
а).сут ва сутни қайта ишлаш қолдиқлари(обрат, пахта, сиворатка ва бошқалар);
б).қон, гўшт ва суяк уни;
в).балиқ уни, ё ғи ва бошқалар;
3.Саноат ишлаб чиқарадиган минерал озуқалар; Улар ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
а).Макроелементлар (калий, фосфор, калсий, олтингугурт, хлор, ва бошқалар);
б).Микроелементлар (темир, мис, ёд бром ва бошқалар).
Ўзбекистон чорвачилигида фойдаланиладиган озуқа ресурсларининг тахминан 90 фоизи махсус экинлардан, яйлов ва пичанзорлардан, саноат тармоқларида қайта ишланган маҳсулотлар ва бошқаларидан олинади. Масалан: ем ишлаб чиқариш учун арпа, маккажўхори, сули, соя, жавдар ва бошқалар экилади, ширали озуқалар учун-лавлаги, қовоқ, маккажўхори, ва бошқалар, кўк ва да ғал озуқалар-учун бир йиллик, кўп йиллик, ўтлар ва бошқалар экилади. Улар озиқ-овқатга мўлжалланган донлардан, яйловлардан, пичанзорлардан олинади ва ҳ.к.
Барча турдаги озуқалардан белгиланган меъёрда фойда-ланиш уларнинг самарадорлигини оширади. Шу мақсадда омухта ем ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.
Шуни қайд этиш лозимки, озуқалар расионларидаги 15-20 ва ундан ортиқ органик ва минерал моддаларнинг 40-70 фоизи, масалан қорамоллар организмида ҳазм бўлмайди. Озуқаларнинг ўртача 5 фоизи молларни ўзларини сақлашга сарфланади ҳамда қолдиқлари (гўнг, сийдик) га айланади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, озуқаларнинг ҳазм бўлиш, бинобарин маҳсулотга айланиш даражасини кўтариш учун ҳайвонларни илмий асосланган меъёрда мунтазам озиқлантиришни амалга ошириш зарур. Сарфланадиган озуқаларнинг таркибида хом протеин, лизин, шакар ва бошқа моддаларнинг белгиланган миқдорда бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, кўпчилик ҳайвонлар расионидаги озуқаларнинг таркибида 105 грамм хазм бўлувчи протеин бўлиши тавсия этилади. Масалан, агар у 90 грамм бўлса, маҳсулот бирлигига сарфланадиган озуқалар миқдори 25-28 фоизга кўпаяди, натижада гўшт, сут, тухум ва бошқа маҳсулотлар таннархини кўтарилишига олиб келади.
Озуқаларни меъёрдан кўп сарфлаш хам чорвачиликка салбий таъсир қилади. Улар организмнинг бўшашишига, қарилик белгиларини тезлаштиришга олиб келади. Демак, чорвачилик тармоқларида барча турдаги озуқа ресурсларидан самарали фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир.
Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тезкорлик билан ўстиришнинг мухим шарти мутахкам озуқа базасининг мавжудлигидир. Озуқа базаси деганда чорвачилик у ёки бу тармо ғини ривожлантириш учун зарур бўлган, ем-хашак ҳажми ва структураси тушунилади. Озуқанинг ҳажми ва структураси, шунингдек, уни ишлаб чиқариш, сақлаш ва фойдаланиш ем-хашак ишлаб чиқариш тизимини (системасини) ташкил қилади.
Чорвачилик маҳсулотлари таннархида ем-хашак: 30-35% гача қўйчиликда, 60-65% чўчқачилик ва паррандачиликда ташкил этади.Чорвачилик ем-хашак(озуқа) базасини мустахкамлашнинг мухим шарти экинзорларда ем-хашак ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилиш ҳисобланади.
У қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.Ишлаб чиқаришни тўхтовсиз интенсивлаштириш асосида ем-хашак экинлари гектаридан максимал ҳосил олиш;
2.Барча ишлаб чиқарилган ем-хашакларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ва уларни тў ғри сақлашни ташкил қилиш;
3.Деҳқончиликнинг нестандарт ва қўшимча маҳсулотларини тўлиқ йи ғиб-териб олиш, улардан максимал даражада чорвачилик эхтиёжлари учун фойдаланиш имконияти;
4.Тармоққа бириктирилган барча ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш.
Турли озуқа экинлари ва емларнинг, улардаги озуқа элементлари мазмунининг бир хил эмаслиги шунингдек, уларни ишлаб чиқаришдаги меҳнат ва материал харажатлар миқдорининг турли туманлиги, уларни солиштирма комплекс баҳолашда бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланишни тақозо қилади:
1.Озуқа экинлари ҳосилдорлиги;
2.1 га. озуқа экинига тў ғри келган озуқа бирлиги ва ўзлаштириладиган протейин миқдори;
3.1 с. емнинг натурада, ем-хашак ва шартли озуқа протейин бирлиги;
4.1 киши/соатига ва бир сўмлик ишлаб чиқариш харажатларига тў ғри келган ем-хашак ва шартли ем протейин бирлиги;
5. 1 га.озуқа экинлари майдонига тў ғри келган ялпи маҳсулот ва соф даромад (фойда) миқдори.
Қуйидаги формулада шартли озуқа бирлиги ҳисобланади:
Бу ерда, ШОБ – 1 га. ерга тў ғри келган шартли озуқа протейин бирлиги ёки уларда бўлган 1 с. озуқа;
ОБМ – 1 га. ердан олинган озуқа бирлиги миқдори ёки 1 с. ем;
ПМ – 1 га.йердан олинган протейин миқдори ёки 1 с. Ем;
10 ва 2 – ҳисоблаш коефисийентлари.
Озуқа бирлиги ва протейиннинг 1 кг. сули ҳисобида нисбати.
1 об = 1 кг сули
Do'stlaringiz bilan baham: |