14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


-мавзу. ЎСИМЛИКЧИЛИК ТАРМО ҒИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ УМУМИЙ МУАММОЛАРИ



Download 0,49 Mb.
bet40/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   89
7-мавзу. ЎСИМЛИКЧИЛИК ТАРМО ҒИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ УМУМИЙ МУАММОЛАРИ.
Режа:
7.1.Ўсимликчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.
7.2. Ғаллачилик, пахтачилик, сабзавотчилик, бо ғдорчиликнинг интенсив ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва истиқболи.
7.3.Озуқа ресурсларини кўпайтириш, унинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи. Озуқа базаси тушунчаси ва озуқа экинларининг иқтисодий баҳоси.
7.4.Озуқа ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари.
Таянч иборалар: Тармоқ таркиби, экинлар таркиби, маҳсулотлар таркиби, алмашлаб экиш, дехқончилик тармоқлар иқтисодиёти.


7.1.Ўсимликчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.
Ўсимликчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг етакчи тармо ғи ҳисобланади. Унинг маҳсулотлари инсонлар учун озиқ-овқат, чорвачилик учун ем-хашак, саноат учун – хом аше сифатида фойдаланилади.
Ўсимликчилик маҳсулотлари жаҳон халқларининг энг йирик табиий ва иқтисодий бойлигидир. ХХИ аср бошларида жаҳон олимлари томонидан ер юзида 500 мингга яқин ўсимликларнинг мавжудлиги аниқланган. Уларнинг 23 минг ёки 4,6 фоизининг маҳсулотларидан жаҳон халқлари турли хил мақсадлар учун фойдаланадилар. Уларнинг 6 минг ёки 26,1 фоизи маданий экинлар гуруҳига киради, шу жумладан 400 тури ёки 6,6 фоизи Ўзбекистонда учрайди; улардан 120 ёки 30 фоизи очиқ ва ёпиқ майдондарда ривожлантирилади, уларнинг маҳсулотларидан аҳоли учун озиқ-овқат, чорва учун – ем-хашак, саноат учун натурал хом ашё сифатида фойдаланилади, холос.
Илмий изланиш натижалари шуни кўрсатадики, жаҳон, шу жумладан Ўзбекистон халқлари, яқин келажакда ўсимликчилик маҳсулотларидан янада кенгроқ ва самаралироқ фойдаланиш учун реал имкониятларга эга. Асосий вазифа босқичма-босқич уларни ишга солиш, кўпроқ, сифатлироқ ва рақобатлилик даражаси юқорироқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бинобарин истеъмол қилишдир.
Бозор иқтисодиёти қонунлари, механизмлари ва категориялари талабларини ҳамда маданий қишлоқ хўжалиги экинларининг ботаник, агротехник ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб улар қуйидаги туркумлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади ва ривожланиш натижалари баҳоланади:
1. Бошоқли ва дуккакли дон экинлари маҳсулотлари;
2. Техника экинлари маҳсулотлари;
3. Картошка экини маҳсулотлари;
4. Сабзавот экинлари маҳсулотлари;
5. Полиз экинлари маҳсулотлари;
6. Чорва озуқалари ва экинлари маҳсулотлари;
7. Мевали дов-дарахтлар маҳсулотлари;
8. Токзорлар маҳсулотлари;
9. Пиллачилик, тут дарахтлари маҳсулотлари;
10.Гулзорлар маҳсулотлари;
11.Ихота дарахтлар ва ўрмонзорлар маҳсулотлари;
12.Табиий пичанзорлар ва яйловлар маҳсулотлари ва бошқалар.
Юқорида келтирилган маданий экинлар ўз навбатида кичик гуруҳларга бўлинади. Масалан, дон экинлари озиқ-овқатга, ем-хашакка ва бошқа мақсадларга фойдаланилиши бўйича, техника экинлари – тола, шакар, ё ғ берувчи ва бошқа турларга бўлиниб ҳисоб-китоб қилинади, охирги натижалари баҳоланади.
Маданий ўсимликлар майда гуруҳларининг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлар ҳисобга олиб, уларнинг натура ва қиймат шаклидаги иқтисодий самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий кўрсаткичлар тизими яратилган. Уларга қуйидагилар киради:
1.Йерни экишга тайёрлаш, экинларни эки шва парвариш қилиш, ҳосилни йи ғиб олиш усуллари.
2.Елита ва товар уру ғлар, кўчатлар етиштириш ва улардан фойдаланиш.
3.Екинларни алмашлаб экиш режаларидан фойдаланиш.
4.Минерал ва органик ў ғитлардан меъёрий даражада фойдаланиш.
5.Машиналар тизимини яратиш ва фойдаланиш.
6.Зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш.
7.Су ғориш усулларини такомиллаштириш.
8.Екинлар ҳосилдорлигини ҳисоб-китоб қилиш.
9.Екинлар маҳсулотларини сифати буйича навларга бўлиш.
10.Маҳсулотлардан соф ва қайта ишланган ҳолда фойдаланишни ва сақлашни ташкил этиш.
11.Екинлар экиш, парвариш қилиш, ҳосилни йи ғиб олиш ва бошқа жараёнларда меҳнатни меъёрлаш, разрядларга бўлиш, меҳнатни ташкил этишва унга ҳақ тўлаш.
12.Тармоқларда капитал қуйилмалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
13.Маҳсулотлар таннархи, сотиш баҳолари, рентабеллик кўрсаткичларини тў ғри ҳисоблаш ва таҳлил этишва ҳоказо.
Айрим ва гуруҳ экинлар бўйича технологик жараёнларни ташкилий ва иқтисодий муносабатлари, тарихий даврлар бўйича таҳлил қилиш ва баҳолаш ўта мураккаб ишдир. У махсус илмий тадқиқот институтларининг изланиш натижалари асосида бажарилади. Ушбу дарсликда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш йилларидаги эришилган ютуқлари ва айрим камчиликларни қисқа муддатларда камайтириш чора-тадбирлари баён этилган, холос.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish