14-мавзу. Давлатнинг саноат сиёсати ва саноат ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш йўналишлари
Реал иқтисодиёт секторида саноатнинг тутган ўрни ва аҳамияти.
Sanoat, deb xom ashyo, material, yoqilgʻi, energiya va boshqa mahsulotlar ishlab chiqaruvchi yoki aholiga xizmat koʻrsatuvchi korxonalar (zavod, fabrika, kon, shaxta, elektr stansiya, ferma va hk) majmuasiga aytiladi. Sanoat xalq xoʻjaligining muhim sohasidir. SANOAT, industriya — xalq xoʻjaligining jamiyat ishlab chiqaruvchi kuchlari taraqqiyoti darajasiga hal qiluvchi taʼsir koʻrsatadigan yetakchi tarmogʻi; Sanoatning oʻzi uchun hamda xalq xoʻjaligining boshqa sohalari uchun mehnat qurollari va boshqa mahsulotlar ishlab chiqarish, shuningdek, xom ashyo, yoqilgʻi qazib olish, energiya ishlab chiqarish, yogʻoch tayyorlash, Sanoatda yoki qishloq xoʻjaligida olingan mahsulotlarga ishlov berish va ularni qayta ishlash bilan band korxonalar (fabrikalar, zavodlar, elektrostansiyalar, shaxtalar, konlar va boshqalar) majmui. Sanoat kengaytirilgan takror ishlab chiqarishning asosini tashkil etadi va industrial oʻsishni taʼminlaydi.
.
Саноат мажмуаси ундирма, яъни қазиб чиқарувчи ва ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат тармоқлари турларига бўлинади. Ҳозирги даврда ундирма (қазиб чиқарувчи ) саноат тармоқлари мажмуаси тоғ-кон саноати ва очиқ-конларда ишлаш тармоқлари деб аталмоқда.
Саноат мажмуаси шунингдек, оғир ва енгил саноат тармоқларии турларига бўлинади. Оғир саноат — ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарадиган саноат тармоқлари гуруҳи бўлиб, ундирма саноат тармоқларининг барчасини ва ишлов берувчи саноатнинт бир қисмини ўз ичига олади. Унга электроэнергетика, ёқилғи саноати, қора ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, кимё, нефть кимёси, ёғочсозлик, қоғоз-целлюлоза, қурилиш материаллари саноати ва бошқалар киради.
Енгил саноат —хилма-хил хом ашёдан кенг истеъмол маҳсулотлари ва буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат тармоқлари мажмуи бўлиб, унда хом ашёга ҳам дастлабки ишлов бериш, ҳам тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш чиқариш амалга оширилади. Енгил саноатда пахта, ипак, зиғир, каноп, жут толалари, ҳайвонлар териси ва жуни, сунъий толалар, сунъий чарм хом ашё сифатида фойдаланилади. Унинг асосий тармоқлари тўқимачилик, тикувчилик, кўнчилик, мўйнадўзлик, чарм-пойабзал саноатлари ҳисобланади. Енгил саноат маҳсулотлари, шунингдек, мебелсозлик, авиация, автомобиль, озиқ-овқат ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ишлатилади1.
Do'stlaringiz bilan baham: |