14-мавзу. Давлатнинг саноат сиёсати ва саноат ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш йўналишлари


Давлатнинг саноат сиёсатининг мазмуни, мақсади ва вазифалари



Download 25,09 Kb.
bet2/4
Sana31.03.2022
Hajmi25,09 Kb.
#522055
1   2   3   4
Bog'liq
14-мавзу.ИДТТС

14.2.Давлатнинг саноат сиёсатининг мазмуни, мақсади ва вазифалари.
Саноат сиёсати – хўжалик субъектлари фаолиятини, шунингдек, бу фаолиятнинг алоҳида жиҳатларига тегишли бўлган, яъни ишлаб чиқариш омилларини харид қилиш, ишлаб чиқаришни, тақсимот, товар ва хизматларни реализация қилишга тегишли бўлган хўжалик субъектлари ва уларнинг маҳсулотларининг ҳаёт циклининг барча фазаларини давлат-ҳуқуқий тартибга солиш чора-тадбирларининг йиғиндисидир.
Саноат сиёсати қуйидаги уч йўналишда амалга оширилади:
1. Хўжалик фаолиятининг инновацион рағбатларини, инновацион ривожланиш моделларини шакллантиришга қаратилган тадбиркорлик ва илмий-инновацион тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини вужудга келтиришга имкон беради.
2. Саноат сиёсати мақсадларига мувофиқ саноатнинг тармоқ ва территориал таркибий қайта тузилишини молиялаштиришни таъминлайдиганкапиталнинг секторлараро, тармоқлараро, территориал оқимини рағбатлантирадиган таркибий сиёсат.
3.Ишлаб чиқаришни ва инфратузилмани ривожлантиришга капитал қуйилмаларни таъминловчи ва рағбатлантирувчи инвестицион сиёсат2.
Саноат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг даражалари.
Макродаражада саноатни ривожлантиришнинг умуммиллий мақсадилари белгиланади, мамлакат миқёсида норматив база ва саноат сиёсатининг мақсадли дастурлари шакллантирилади,уларни ресурслар таъминоти стратегияси ишлаб чиқилади, саноат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида давлат-хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлиги ташкил этилади.
Мезодаражада пировард маҳсулот ишлаб чиқариш ва территориал-саноат комплекслари, саноат кластерлари ташкил этиш ва уларнинг ўзаро фаолияти тартибга солинади.
Микродаражада корхоналарнинг мустақил бозор субъектлари сифатида фаолият юритишлари учун қулай муҳитни вужудга келтириш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Ўзбекистонда саноат сиёсатини амалга оширишга масъул давлат органи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ ушбу вазирлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Мазкур вазирликнинг саноатнинг устувор тармоқларини ривожлантириш — ягона индустриал сиёсатни юритиш борасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгиланди:
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификация қилиш, шунингдек, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида мамлакат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;
асосий саноат тармоқлари ва йирик корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
республика саноат корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, ҳажмлари, ички бозор талабининг қондирилиш даражаси бўйича ҳамда ички ва ташқи бозорларда муҳим саноат маҳсулотлари нархларининг ўзгариш тенденциялари бўйича таҳлиллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этиш3.



Download 25,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish