Юқорида муомала ҳисобда қўйидагича проводка балан расмийлаштирилади:
Д-т 6710 – “Ходимлар била ниш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар” – 4559,25;
К-т 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” – 4553,25
Ишчи ва хизматчиларнинг карилиги, ногиронлигик ҳамда бокувчисини йўқотганлик учун навфака билапн таьминлаш учун ҳар бир корхонада Пенсаия фондига белгилинган миқдорда ажратма ажратади. Хозирги кунда иш ҳақидан Пенсия фондига 2,5% миқдорида ажратма килинади.
Мисол. Ишчига бир ойда 30000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Иш ҳақидан пенсия фондига ушланадиган сумма 750 сўм (30000х2,5% /100%)га тенг. Юқоридаги муомала қўйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710 – “Ходимлар била ниш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар” – 750 сўм;
К-т 6520 – “Давлат максадли фондларига тўловлар” – 750 сўм.
Амалдаги қонунчиликка биноанҳар бир корхона ихтиёрий равишда ҳисобланган иш ҳақидан касаба уюшмасига ажратма килиб бориши мумкин. Хозирги кунда иш ҳақидан касаба уюшмасига ажратиладиган тўлов миқдори 1%га тенг.
Мисол. Юқоридаги мисол бўйича ишчига ҳисобланган ойлик маош миқдори 30000 сўмга тенг эди. Ана шу суммадан касаба уюшмасига килинадиган ажратма миқдори 300 сўм (30000х1% /100%)га тенг. Ушбу муомала ҳисобда қўйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710 – “Ходимлар била ниш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар” – 300 сум;
К-т 6520 – “Давлат максадли фондларига тўловлар” – 300 сум.
Ижро варакалари асосида баьзи ходимларнинг иш ҳақидан алимент ушлаши мумкин. Ушлаб колинган алимент пули иш ҳақи берилган кундан эьтиборан 3 кун ичида алимент ундируачига бериши ёки почта оркали жунатиши лозим. Агарда алимент ундарувчининг манзили номаьлум бўлса, у холда ушланган алимент суммаси суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилади.
Мисол. Октябрь ойида иш ҳақидан 1000 сум миқдорида алимент ушланди ва ушбу сумма алимент ундирувчига етказилди. Ушбу муомала ҳисобда қўйидагича проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 6710 – “Ходимлар била ниш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар” – 1000 сўм;
К-т 6990 – “Бошқа мажбуриятлар” – 1000 сўм.
Агар корхона савдо ташқилоти билан банк кредити ҳисобидан корхона ходимга кредитга сотилган моллар учун ариза-мажбуриятнинг ҳама суммасига савдо ташқилотлари билан ҳисоб-китоб килган бўлса, бундай моллар учун пул ушлаб қолиш мумкин.
Бундай муомалаларни ҳисобга олиш учун ҳисобвараклар режасида 4710 – “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари” ҳисобварағи тайинланган. Бу ҳисобварар актив бўлиб, унинг колдиги корхонага кайларилмаган кредит бўйича ходимларнинг қарзини курсатади, дебит обороти банк кредити ҳисобидан корхонанинг яна берган топшириқ мажбурят суммасини, кредит обороти эса қарзини коплаш учун ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақиларидан ушланган суммани курсатади
Ишчиларнинг кредитига товар олиши мунасабати балан бюанкдан кредит олинса қўйидагича проводка берилади:
Д-т 4710 – “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари ”;
К-т 6810, 7810.
Ишчиларнинг иш ҳақидан кредитни ўзиш бўйича ушланмалар килинса қўйидагича проводка берилади:
Д-т 6710 – “Ходимлар била ниш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар”;
К-т 4710 – “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари ”;
Ушбу ушланмалар кредитни сундиришга йуналтирилганида қўйидагича проводка берилади:
Д-т 6810, 7810;
К-т 5110 – “Ҳисоб-китоб счёти”
Do'stlaringiz bilan baham: |