14 – боб. МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
14.1. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олишнинг
асосий вазифалари
Инсон ўз эхтиёжларини кондириш учун моддий неьматлар яратар экан, уларни ишлаб чиқариш учун моддий ресурслардан ташқари бевосита инсон ўз меҳнатини сарфлайди. Меҳнат жараёнида янги маҳсулот яратилиб, инсон эхтиёжларини кондиришга хизмат қилади. Истьемолчиларнинг асосий даромад манбалари иш ҳақи бўлганлиги сабабли, товарларга бўлган талаб ва таклиф, улар бахоси бевосита иш ҳақига боғлиқ бўлади. Корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти жонли меҳнатни истьемол қилиш билан бирга юз беради. Унинг миқдори ишланган киши-соатлар билан ўлчанади. Меҳнат жараёнида ҳар бир ходимнинг бажарган иши, тайёрлаган маҳсулоти, истьемолчилар ҳақ тўлаш миқдорини асослаш ҳамда аниклашни талаб қиладиган ўзаро муносабитлар вужудга келади.
Меҳнат ва иш ҳақини ҳисоби – ҳисоб ишларининг аник ва оператив маьлумотлар талаб қилувчи энг мухим ҳамда кийин сохалардан биридир. Унда ходимлар сонининг ўзгариши, иш вақтининг сарфланиши, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ташқари амалга ошириладиган бошқа тўловлар, кохонанинг ҳар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу маьлумотлар асосида меҳнат унумдлорлиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ходимлар сони, иш ҳақи фондининг сарфланиши ва бошқалар бўйича режа топшириқларининг бажарилиши устидан назорат ана шу маьлумотлар асосида амалга оширилади.
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хизмати олдида меҳнат меьёри ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш, назорат қилиш вазифалари ҳам белгиланадики, бу эса:
Ишбай ишловчилар ва бошқа ходимларнинг иш сифатини тўғри ва ўз вақтида хужжатлар билан расмийлаштиришни, шунингдек, иш ҳақини ҳисоблаш ва уни белгиланган муддатларда тўлашни:
Ҳисобланган иш ҳақи суммаларини ва ижтимоий суғўртага ажратмаларни ишлаб чиқариш ҳаражатларига киритиш учун ҳаражатларнинг йуналишлари бўйича аник тақсимлаш;
Иш ҳақидан бюджетга мажбурий тўловларни, шунингдек, корхонага етказилган моддий зарарни айрим ташқилотлар ва жисмоний шахслар фойдасига тўғри ҳамда ўз вақтида ушлаб коли шва ўтказишни;
Ходимлар сонини ва иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишни таьминлаши керак.
Корхона ва ташқилотларда ходимлар сони ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланади. Корхона ходимлвар, энг аввало, икки гурухга ажратилади:
Асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар;
Асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган ходимлар.
Асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар таркибига асосий ва ёрдамчи цехларнинг, ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг, завод лаборотория ва бўлинмаларининг, тозалаш иншоотларининг, алока ўзелларининг, ахботор-ҳисоблаш марказларининг, барча турдаги қўриқлашнинг, завод бошқармаларининг ходимлари киради.
Асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган ходимлар тоифасига ўй-жой ва коммунал хужалигига хизмат кўрсатиш, савдодаги, тиббиёт муассасалари ҳамда мактабгача тарбия муассасаларида банд бўлган ходимлар киради.
Корхонада ходимлар бажарадиган вазифаларига кўра қўйидаги гурухларга булинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |