13-мавзу: ТАРБИЯВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ
(2 соат)
РЕЖА:
1. Тарбиявий тадбирлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар.
2. Тарбиявий тадбирларнинг шакллари
3. Тарбияланувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариши
4. Таълим-тарбия муассасаларида байрамларни, оммавий тадбирларни намунали ўтказиш усуллари
Тарбиявий тадбирлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар. Шахс соғлом ва ҳар томонлама баркамол шаклланиши учун унда ўқишга интилиш ҳиссини такомиллаштириш билан чкланиб бўлмайди. Улар онгида касб - ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш, умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш билан ўз ватани ва халқига нисбатан садоқатни шакллантириш, атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатда бўлиш туйғусини, ҳуқуқий онгини тарбиялаш лозим. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да маданий - эстетик, илмий, те ҳникавий, спорт ва бошқа йўналишларда ўқув билим юртидан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш таъкидланган ҳамда таълим сифатини яҳшилаш, унинг тўзилмаси ва мазмун-мундарижасини такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу «Дарсдан ташқари таълимни ташкил қилиш давлат талаблари» ўқувчиларнинг бўш вақтини тарбиявий таълим жиҳатдан самарадорли ташкил этишга қаратилган бўлиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва миллий дастур ғоялари асосида ишлаб чиқилди.
Дарсдан ташқари таълимни урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз, Республика ҳудудлари талаблари асосида ташкил этиб, унинг тармоғини кенгайтириб, ҳозирги замон талаблари даражасида ислоҳ, қилиш кун тартибида турган долзарб масаладир. Ҳозирги пайтда янги педагогик ва ахборот технологияси қонуниятлари асосида педагог олимларимиз таълим муассасаларидан ташқари таълимни ташкил этишнинг турли шакл ва методларини ишлаб чиқиш йўналишида тегишли тадқиқотларни олиб бормокдалар. Шунинг билан бирга бу, бир жойда тўхтаб турувчи жараён эмас. Ушбу «Талаблар» барча ўқув масканларидан ташқари таълим муассасалари ўқув - тарбиявий ишини режалаштиришда дастур ва услубий материаллар, методик қўлланмалар, ўқyв адабиётларини тайёрлашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳизмат қилади.1
Таълим муассасаларининг тўгарак қатнашчилари онгида юксак маънавий а ҳлоқий фазилатлар мужассамлашган бўлиши керак. Таълим муассасалари тўгарак қатнашчиларини доимий равишда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқларидан ҳабардор қилиб туриш улар онгини ижобий ишлар ва тарбиявий тадбирлар билан банд қилиш муҳим ўрин тутади. Тўгарак қатнашчиларида мустақиллик тушунчаси шаклланган бўлиши, улар Давлатимиз рамзларини, мадҳиясини, урф-одатларимизни билиши шарт. Ўқувчилар қайси тўгаракка қатнашишидан қатъий назар шу касб ёки ҳунар тўғрисида бошланғич кўникмаларга зга бўлиши лозим.
Тўгарак қатнашчиларининг қизиқишига, ҳоҳишига асосланган ҳолда қуйидаги йўналишлар бўйича талаблар қўйилиши керак:
1. Ватанга муҳаббат, комил инсон тарбияси.
2. Эстетик таълим.
З. Сайёҳлик йўналиши бўйича тўгаракларга қaтнaшиш.
4. Экологик таълим йўналиши бўйича.
5. Ўқувчиларни маънавий, ахлоқий йўналиш бўйича.
6. Ҳуқуқий таълим йўналиши бўйича.
7. Техник ижодкорлик йўналиши бўйича.
8. Иқтидорли ва истеъдодли ёшлар.
9. Иқтисодий таълим.
Do'stlaringiz bilan baham: |