13-мавзу. Популяцион генетика ва молекуляр эволюция. Популяцияларда генлар ва генотиплар частотаси. Харди-Вайнберг



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana19.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#500899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6- мавзу матни

микроэволюция
ни ташкил қилади. 
Макроэволюцион
ўзгаришлар микроэволюциянинг популяцияларда содир 
бўлаётган жараёнлари асосида намоён бўлади. Популяцияларнинг генетик 
тузилмасини ўрганишнинг бошловчилари деб селекционерларни тан олиш 
керак, чунки нав ва зотларни яратиш учун улар нафақат чатиштириш учун ота-
она жуфтини танлаш, балки уларнинг наслини бир қатор авлодлар даво-мида 
ўрганиши лозим бўлади. Аммо популяцияларни генетик ўрганишнинг илмий 
асослари фақат ирсиятнинг миқдорий қонуниятларини очиб берган 
Г.Менделнинг кашфиётидан кейингина ишлаб чиқилиш имкониятига эга 
бўлган. 
Ўз-ўзидан уруғланувчи организмлар популяциясининг генетик 
структураси.
Популяцияларни генетик томондан ўрганишга ХХ асрнинг 
бошларида даниялик олим В.Иогансен асос солди. У 1903 йилда нашр 
қилинган «Популяциялар ва тоза линиялардаги ирсийланиш тўғрисида» деган 
асарида гетерозигота генотипли организмларда танлаш таъсирини ўрганди. 
Иогансен тадқиқот объекти сифатида ўз-ўзидан чангланувчи организм 
популяцияларини олди, чунки уларни ўз-ўзидан чангланувчи ўсимликлар 
авлодлари гуруҳларига яъни соф (тоза) линияларга ажратишнинг осон 
бўлишлиги эди. Полиген белгиланадиган ва ташқи муҳит омилларига кучли 
даражада таъсирчан бўлган ловия (Phaseolus vulgaris) уруғларининг оғирлиги 
(катта-кичиклиги) таҳлил қилинди. Таҳлилнинг математик метод-ларини 
қўллаган В.Иогансен ловиянинг маълум бир навининг уруғларини тортиб, 
олинган кўрсаткичлар бўйича вариацион қаторлар тузган. Уруғларнинг вазни 
150 мг дан 750 мг гача тебранган. Кейинчалик 250-350 мг ва 550-650 мг вазнли 
уруғлар алоҳида экилган. Ҳар бир ўсиб чиққан ўсимликларнинг уруғлари яна 
тортилган. Популяция сифатида ажратилган навнинг оғир (550-650 мг) ва 


енгил (250-350 мг) вазнли гуруҳларининг ўсимликлари дон вазни бўйича ўзаро 
фарқ қилганлар. Оғир вазнли ўсимликлар гуруҳида битта уруғнинг оғирлиги 
ўртача 518,7 мг бўлган бўлса, бу кўрсаткич енгил вазнли ўсимликлар гуруҳида 
– 443,4 мг бўлган. Бу тажриба ловиянинг нав-популяцияси генетик томондан 
ҳар хил бўлган ўсимликлардан ташкил топганлигини ва шу билан бирга ҳар 
бир ўсимлик соф линия асосчиси бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Ўз-ўзидан 
чангланувчи ўсимликлар популяциясининг алоҳида соф линияларга ажралиш 
тартиби 112-расмда (иловада) кўрсатилган. Кейинчалик 6-7 авлод давомида 
В.Иогансен ҳар бир ўсимликдан оғир ва енгил вазнли уруғларни ажратиб олиб 
уларни экиб ўстирган. Ҳеч қайси линияда ўртача уруғ вазни кўрсаткичи 
ўзгармаган. Соф линия доирасидаги уруғлар оғирлигига доир ўзгарувчанлик 
ирсий бўлмаган модификацион ўзгарувчанлик табиатига эга бўлган. Шундай 
қилиб, ўрганил-ган ловия нави (ўз-ўзидан чангланувчи ўсимлик) популяцияси 
генетик ҳар хил бўлган линиялардан ташкил топган бўлиб бундай популяция 
ўсимлик-лари ўзаро чатишмайдилар. Бундай ҳолларда популяциянинг 
яшовчанлиги маълум генотипли линияларнинг табиий танланишига, ташқи 
муҳитнинг бир хил типли шароитларига бўлган мослашув механизмларининг 
умумийлигига асосланади. 
Ўз-ўзини уруғлантирувчи алоҳида олинган организм янги ирқ, кенжа 
тур ва тур ҳамда нав ёки зот яратилишининг асосчиси бўлиши мумкин. 
Масалан, буғдойнинг янги нави популяциядан танлаб олинган битта дондан 
пайдо бўлиши мумкин. Вегетатив кўпайишда (айрим содда ҳайвонлар, 
замбуруғлар, сув ўтлари ва бошқалар) танлаш объекти бўлиб популяциянинг 
алоҳида клонлари хизмат қилади. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish