Агар ҳаводаги чангнинг миқдори 2,0 г/м3 гача бўлса, автомобилнинг ҳаво фильтрида 10 соат ишлаш давомида 5-6 кг чанг ушлаб қолинади, яъни фильтр чангдан двигател 3-4 соат ишлагандан сўнг тозаланиши керак. Двигател чангли шароитда ишлашганда подшипниклардаги тирқиш тоза ҳаводагига қараганда 9-10 марта тезроқ ортади. Шу нарса аниқланганки, цилиндрга кирган чангнинг 1/6 қисми ишлатилган газлар билан ташқарига чиқариб юборилади, қолган қисми эса двигателда ушланиб қолади. Қаттиқ заррачалар, айниқса двигател тирсакли вали бош ва шатун бўйинларининг ейилишига салбий таъсир кўрсатиб, уни 8-10 марта ошишига олиб келади. - Агар ҳаводаги чангнинг миқдори 2,0 г/м3 гача бўлса, автомобилнинг ҳаво фильтрида 10 соат ишлаш давомида 5-6 кг чанг ушлаб қолинади, яъни фильтр чангдан двигател 3-4 соат ишлагандан сўнг тозаланиши керак. Двигател чангли шароитда ишлашганда подшипниклардаги тирқиш тоза ҳаводагига қараганда 9-10 марта тезроқ ортади. Шу нарса аниқланганки, цилиндрга кирган чангнинг 1/6 қисми ишлатилган газлар билан ташқарига чиқариб юборилади, қолган қисми эса двигателда ушланиб қолади. Қаттиқ заррачалар, айниқса двигател тирсакли вали бош ва шатун бўйинларининг ейилишига салбий таъсир кўрсатиб, уни 8-10 марта ошишига олиб келади.
13.2. Айрим деталларининг ишлатиш шароитидаги ейилиш хусусиятлари. Двигател цилиндр-поршен гуруҳи (СПГ) деталларининг ейилиши - Одатда цилиндр-поршен гуруҳи деталларининг ҳолати двигател ишини ифодалаб беради, чунки уларнинг ейилиши двигателни тубдан таъмирлашгача бўлган иш муддатини белгилайди.
- Турли двигателларда цилиндр-поршен гуруҳи бир хил деталларининг ейилиш миқдорлари катта оралиқда ўзгариб туради, бу улар ясаш сифатининг (технологик омиллари) турлича бўлиши билан боғлиқ.
- Цилиндр-поршен гуруҳи деталлари абразив ва коррозион-механикавий ейилишга учрайди. Кейинги тадқиқотларга мувофиқ, бу деталларнинг асосий ейилиши абразив ейилиш ҳисобланади. Абразив ва коррозион-механикавий ейилиш билан бир қаторда узлўқсиз мой пардаси таъминланмайдиган жойларда (цилиндрнинг юқоридаги қисмида) тишлашиб қолиш, айрим ҳолларда ўйилиб қолиш ҳоллари учрайди.
СПГ деталларининг коррозион-механикавий ейилишлари ишқаланиш зонасида агрессив моддалар (мойнинг оксидланиш, ёнилғи йнишидан ҳосил бўладиган газсимон ва суюқ маҳсулотлар) бўлиши билан содир бўлади. Бундай моддалар юқори ҳарорат билан биргаликда мустаҳкамланиб қола олмайдиган оксид пардаларни ҳосил қилади ва улар ишқаланиш даврида детал юзасидан тезда сидирилиб ташланади. Бундай ейилиш турига электрохимиявий жараёнлар ҳамроҳ бўлади.
СПГ деталларининг абразив ейилиши, асосан, минерал абразив заррачалар билан содир бўлади. Улар цилиндрларга ҳаво, ёнилғи, мойловчи материаллар билан биргаликда киради. Цилиндрлар ясовчиси ва кўндаланг кесими бўйича нотекис ейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |