13-мавзу. Интерактив маркетинг



Download 0,57 Mb.
bet4/6
Sana25.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#703821
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-МАВЗУ. ИНТЕРАКТИВ МАРКЕТИНГ.

Вирус маркетинги фойдаланувчилар бир-бирига тезда тарқатиши мумкин бўлган web сайт, видео, эмаил, мобил хабарлар каби воситаларни яратиш ёрдамида амалга оширилади.
Бу усулнинг самарали эканлигига сабаб, биринчида, у арзон реклама тури ҳисобланади, иккинчидан, қабул қилувчи дўстидан келган маълумотни ўқиши эҳтимоли анча баланд ҳисобланади.
13.4. Интернетда товар сиёсати
Интернет томонидан замонавий тижорат дунёсига олиб кирилган энг асосий хислатлардан бири асосий ролнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига ўтиши ҳисобланади.
Интернет компаниялар учун компьютер экрани олдида ўтирган янги мижознинг эътиборини бирор сониялар ичида жалб қилиш имконини берди.
Бироқ шу билан бир вақтда у худди шу фойдаланувчига сичқонча тугмасини бир неча марта босиб рақобатчиларга ўтиб кетишига ҳам имкон беради.
Бундай вазиятда харидорларнинг диққат-эътибори энг катта қимматга эга бўлади, мижозлар билан ўрнатилган алоқалар эса компаниянинг асосий капиталига айланади.
Интернет тижорат юритишнинг замон ва макон кўрсаткичларини кескин ўзгартириб юборади. У ҳеч қандай ҳудудий чекловларсиз тўғри коммуникация воситаси бўлиб, бунда ахборотга уланиш қиймати анъанавий воситаларнинг акси ўлароқ ундан узоқликда жойлашганликка боғлиқ эмас.
Шундай қилиб, интернет электрон тижорат энг майда таъминотчиларга ҳам жаҳон миқёсида бизнес билан шуғулланишга имкон беради. Мос равишда, буюртмачилар ҳам талаб қилинаётган товар ва хизматлар таклиф этувчи потенциал таъминотчиларни географик жойлашувидан қатъи назар глобал танлаш имконига эга бўладилар.
Сотувчи ва харидор ўртасидаги масофа товарни етказиб бериш босқичидагина транспорт харажатлари нуқтаи назаридан роль ўйнайди, холос.
Интернет товар сиёсатига инқилобий таъсир билан бир қаторда хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам кучли таъсир кўрсатади. Интернет орқали ахборот, молиявий, туристик ва таълим хизматлари кўрсатиш ҳозирги дунёнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди.
Товар жонли меҳнат маҳсули, фойдали самара ёки фойдали нарсани ифодалайди, уни харид қилиш ва ундан фойдаланиш истеъмолчининг муайян эҳтиёжларини қондиради.
Товар сиёсати деганда рақобатли устунликни шакллантириш ва товарни истеъмолчи учун доимий тўлақонли қилувчи ҳамда у ёки бу эҳтиёжни қондириб, фирмага мос келувчи фойдани таъминловчи товар тавсифномасини яратиш бўйича стратегия ва чора-тадбирлар мажмуасини режалаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ маркетинг фаолияти тушунилади.
Товар сиёсатининг асосий мақсадларига эришиш иккита асосий соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш йўли билан амалга оширилади:

янги товар яратиш
    • товар сифатини тартибга солиш, бозорда товар хулқ-атворини назорат қилиш, сервис хизмати кўрсатиш ва ҳоказо. Янги товар яратишдан фарқли ўлароқ товарга ҳамроҳлик қилиш товарнинг бутун ҳаётийлик даврида давом этади.

товарга ҳамроҳлик қилиш
Товарни Интернет орқали таклиф этишда товар муҳитини шакллантиришнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
товар ҳақида ахборот ва уни бошқа товарлар билан солиштирма таҳлил қилиш учун воситалар тақдим этиш. Бу йўналиш қуйидагиларни қамраб олиши мумкин: харидорнинг товарни танлашига имкон берувчи, унинг эҳтиёжларини энг тўлиқ қониқтирувчи воситалар; товарнинг максимал сондаги тавсифномалари билан танишиш имконияти; Интернет коммуникатив воситалари ёрдамида сотувчидан маслаҳат олиш ва б.;
товарни Интернет орқали харид қилиш имкониятини тақдим этиш;
сотувдан олдин ва сотувдан кейинги хизматни ташкил этиш;
товар маркаси ва имижини яратиш, интернет-брендни ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шаклантириш.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish