|
13-dars Kislota-asos holatining patofiziologiyasi: Kislota-asos balansi haqida tushuncha. Kislota-baz muvozanatining asosiy parametrlari. Tananing gomeostazini ta'minlashda bufer tizimlarning roli. Kislota asosidagi buzilishlarning namoyon
|
bet | 1/6 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 29,61 Kb. | | #70254 |
| Bog'liq esse
13-dars
Kislota-asos holatining patofiziologiyasi: Kislota-asos balansi haqida tushuncha. Kislota-baz muvozanatining asosiy parametrlari. Tananing gomeostazini ta'minlashda bufer tizimlarning roli. Kislota asosidagi buzilishlarning namoyon bo'lishi: atsidoz va alkaloz. Bemor siydikida titrlash kislotaligini va bo'sh ammiak miqdorini aniqlash. Qonning gidroksidi zahirasini aniqlash, uning klinik ahamiyati.
Kislota asosining holati (KAH). Kontseptsiya ta'rifi.
JAVOB Кислота – ишқорий ҳолат – биологик мухитлардаги водород ва гидроксил ионларининг ўзаро муносабатлари ёки бунда ҳар хил водород ионлари ўзаро муносабати ёки бунда ҳар хил водород ионлари ҳосил бўлиб, уларни ораганизмдан чиқариб юбориш билан кечадиган ҳолатдир. Маълумки, биологик мухитларнинг ва суюқликларнинг кислота ёки ишқорий муҳити Н+ концентрациясига боғлик. Водород ионларнинг мутлоқо ёки нисбий концентрациясининг кўпайиши шу муҳитни нордон муҳитга айлантиради, камайиши эса – ишқорий муҳитга айлантиради. Қон зардобидаги Н+ ионлари концентрацияси тахминан 10-7 (0,0000001) яқин 1909 йилдан бошлаб амалиётда осон бўлиши учун рН кўрсаткичидан яъни – водород ионлари концентрациясининг манфий ўнламчи логарифмидан фойдаланади. Водород ионлари концентрацияси ошганда рН пасаяди, камайганда эса – ошади.
2. Kislota-asos muvozanatini baholash ko'rsatkichlari (KAM).
JAVOB Кислота – ишқор ҳолатини баҳолашда амалда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: 278 1.Актуал рН (Actual рН) ёки қоннинг фаол реакцияси. 2.PCO2 (CO2 босими) – кислота – ишқор ҳолатининг нафас компоненти 3.ВВ (Buffer Base) – қоннинг буфер асоси (қондаги барча буфер анионларнинг миқдори) – кислота – ишқор ҳолатининг метаболик компоненти. 4.ВЕ (Base Excess) – буфер асосларининг ўзгариши,кислота-ишқор ҳолатининг метаболик компонентининг асосий кўрсаткичи-қондаги буфер асосларининг нормага нисбатан ўзгариши даражасини кўрсатади. Нормада ВЕ ± 2,5ммол. л. ВЕ нинг манфий томонга ҳзгариши қонда асослар камайганини ёки нордон моддаларнинг кўпайганини, мусбат кўрсаткичи – асослар кўпайгани ёки нордон моддаларнинг камайишини кўрсатади. 5.SB (Standart Bicorbanat) – бикорбонатнинг стандарт кўрсаткичи ёки бикорбанат концентрацияси (стандарт ҳолатда: яъни t0 370 C ва PCO2 – 40мм симоб устунига тенг ва қон кислородга тўла қонган ҳолатда). 6.АВ – бикорбонатнинг қондаги ҳақиқий миқдори. Касал қонидаги − HCO3 нинг ҳақиқий миқдори. 7.ТСО2 - (Total СО2) СО2 нинг умумий миқдори (ҳамма буферлар таркибида ва эриган ҳолатда). Касал организмида рН ва рСО2 ни билган ҳолда Зиггаард – Андерсоннинг махсус номограммалари ёрдамида кислота – ишқор ҳолатининг бошқа кўрсаткичларини аниқлаш ВВ, ВЕ, SB, АВ, ТСО2 ва шу ҳолат бўзилишининг шакллари ва компенсация даражасини аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|