13- мавзу. Этика: “Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти Режа



Download 66,21 Kb.
bet4/16
Sana09.03.2022
Hajmi66,21 Kb.
#487382
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
“Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти

Ахлоқ ва сиёсат. Ахлоқнинг сиёсат билан алоқаси ҳам ниҳоятда қадимий, илк давлат юзага келгандан буён мавжуд.
Ахлоқшунослик тарихида ахлоқ билан сиёсатнинг муносабатлари борасида икки хил қараш мавжудлигини кўриш мумкин. Уларнинг бирига кўра, сиёсат ахлоқий бўлмоғи лозим, иккинчисига биноан эса, сиёсат ахлоқ билан сиғишмайди.
Биринчи қараш моҳиятан ахлоқни сиёсатдан юқори қўяди: сиёсат ахлоққа бўйсундирилиши шарт. Бошқача қилиб айтганда, мақсадлар ва воситалар бирлигига эришмоқ лозим, яъни буюк, покиза идеаллар фақат ахлоқий пок воситалар орқали амалга оширилмоғи керак. Лекин бунда ахлоқ сиёсат вазифасини бажармаслиги лозим. Акс ҳолда муайян давлат институтларининг, хусусан, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий идоралар сингари ташкилотларнинг ишини ортиқча даражада чеклаб, уларни жуда заифлаштириб қўйиши мумкин.
Иккинчи қараш эса моҳиятан сиёсатнинг ахлоқ билан ҳисоблашмаслигини тақозо этади. Бу қараш тарафдорлари ахлоқни сиёсатга бўйсундиришни, ундан, керак пайтида, тамомила юз ўгириш лозимлигини таъкидлайдилар. Улар наздида, ахлоқ буюк идеалларга эришув йўлидаги бир ғов, жамиятни умуминсоний қадриятлар билан ўралаштириб қўяди, кўнгли бўшликка, сусткашликка, пировард натижада бошбошдоқликка олиб келади. Шу боис буюк мақсадларга тезроқ эришиш учун ҳар қандай воситадан фойдаланиш мумкин. Зеро, охир-оқибат эришилган мақсад йўл қўйилган разилликлар, қаттолликлар, алдовлар ва фирибларни ювиб кетади. Бу усул орқали фақат вақтинчалик ғалабага эришиш мумкин. Оқибатда эса бу ғалаба нафақат йўққа чиқади, балки мағлубиятга айланади. Мисол тариқасида яна шўролар тузумига мурожаат қилиш мумкин.
Сиёсатда ахлоқдан кўз юмиш уни ахлоқийлаштиришда юзага келадиган баъзи нуқсонлардан юз бор, минг бор кўп ва фожеийдир. Шу сабабли ўз сиёсатини тубдан ахлоқийлаштириш - ҳар бир замонавий давлатнинг ҳозирги кундаги бирламчи вазифаси.
Ахлоқ ва санъат. Ахлоқ билан санъатнинг ўзаро алоқалари ҳақида гап кетганда, энг аввало, уларнинг эт билан тирноқ тарзидаги яқинликка эга эканини таъкидламоқ лозим. Чунки ҳар бир ҳақиқий санъат асарида асосий зиддият сифатида эзгулик билан ёвузликнинг кураши инъикос этади, инсонпарварлик, ҳақиқатгўйлик, тўғрилик, адолат, муҳаббат, садоқат сингари фазилатлар тараннум этилади, тақдир, ўлим ва ўлмаслик, ҳаётнинг мазмуни, бахтга эришиш сингари муаммолар ўртага ташланади. Ахлоқий идеал муаммоси эса ҳар бир бадиий асарнинг шоҳтомири ҳисобланади. Шуниси ҳам борки, баъзи санъат асарларида ахлоқий идеалга дуч келмайди киши, ҳатто бирор-бир ижобий қаҳрамонни ҳам учратмайди - асар бошдан-оёқ салбий бадиий қиёфалар туриш-турмушини акс эттиришга бағишланади. Бундай бадиий қиёфаларни муаллиф ўз замонаси эришган ахлоқий даража нуқтаи назаридан туриб яратади. Мисол тариқасида Байроннинг «Беппо» достонини, Гоголнинг «Ўлик жонлар», Завқийнинг «Ҳажви аҳли раста», Абдулла Қодирийнинг «Калвак махзумнинг хотира дафтаридан» асарларини келтириш мумкин. Бу асарларда ахлоқий муаммолар, юксак ахлоқийлик масаласи аввалги мисоллардагидек бевосита эмас, балки билвосита - сатирик усул орқали ўртага ташланади.
Айни пайтда санъат ахлоқшунослик тарғиботчиси, ахлоқий тарбиянинг энг қулай воситаси сифатида ҳам намоён бўлади. Чунончи, бадиий адабиётнинг, кино санъати, тасвирий санъат ва театр санъатининг, айниқса, бу борада аҳамияти беқиёс. Бу санъат турлари ёшларда ахлоқий идеалнинг шаклланишида катта хизмат қилади. Чунончи, «уруш-уруш» ўйинларида болаларнинг мард, жасоратли, матонатли, ватанпарвар ва ҳалол америкалик ҳиндулар сардорига, Алпомишга, Гўрўғлига ва бошқа халқ қаҳрамонларига тақлиди фикримизнинг далилидир.

Download 66,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish