13- мавзу. Этика: “Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти Режа



Download 66,21 Kb.
bet8/16
Sana09.03.2022
Hajmi66,21 Kb.
#487382
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
“Этика” фанининг предмети ва жамият хаётидаги аҳамияти

Адолатнинг эзгулик ва ёвузлик ҳамда яхшилик ва ёмонликдан асосий фарқи шундаки, адолатнинг ўзи бирор-бир қадриятни англатмайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. Шу боис унда жамиятни тартибга солувчилик хусусияти бор; унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. Адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ.
Ахлоқнинг баъзи унсурлари ҳайвонларда ҳам мавжуд, фақат улар инсондагидек ақлга эмас, табиийятга асосланган. Буни адолат мезоний тушунчасида яққол кўриш мумкин. Албатта, ҳайвонлар уни тушунча сифатида англамайдилар, лекин у табиийят тарзида ҳайвонлар хатти-ҳаракатида намоён бўлади. Масалан, Африка саванналарида ёки чангалзорларида қурғоқчилик мавсумида ҳайвонларнинг сувлоқдаги хатти-ҳаракатини олиб кўрайлик. Ундай пайтда сувлоқ ҳудудида ваҳший ҳайвонлар, қанчалик оч бўлмасин, ўз ўлжаларига ташланмайдилар: адолат юзасидан уларнинг ҳам чанқоқларини қондиришларига йўл қўйиб берадилар - барча ҳайвонлар бир-бирлари томонидан ташна жонзотлар сифатида қабул қилинади. Бироқ сувлоқдан маълум масофа нарига ўтилгач, яна ўша ҳаёт - кушанда ва ўлжанинг яшаш учун кураши бошланади. Демак, адолатнинг ибтидоий кўринишини ҳайвонларда ҳам учратиш мумкин экан.
Адолатнинг мезонийлик хусусияти, айниқса, ҳуқуқда дарҳол кўзга ташланади. Ҳуқуқ вазирлигининг ҳатто адлия вазирлиги деб аталиши, жиноятга яраша жазони белгиловчи, ҳукм чиқарувчи идораларнинг одил суд деган номлар билан юритилиши бунинг далилидир. Лекин адолатни фақат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин этиш тўғри эмас. У, юқорида айтганимиздек, кенг қамровли ахлоқий тушунча. У нафақат фуқаролар орасидаги муносабатларни, балки давлат билан халқ, жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонини ҳам ўз ичига олади. Халқ орасида минг йиллар мобайнида одил подшо идеалининг яшаб келгани бежиз эмас.
Шафқат. Шафқат истилоҳи ҳозиргача ахлоқшуносликка доир асосий ўқув адабиётларда ва илмий тадқиқотларда асосий мезоний тушунча сифатида тақдим этилмайди. Ваҳоланки шафқатнинг илдизи инсон шахсига бўлган муҳаббатга бориб тақалади, у ҳам муҳаббат каби қамровли ҳиссиёт. Агар муҳаббат меҳрга асосланса, шафқат мурувват билан боғлиқ. Лекин у айни пайтда мурувватдан жиддий фарқ қилади. Мурувват бир инсоннинг кўп холларда ўзига алоқаси йўқ бошқа бир инсонга ачиниш хисси орқали ёрдамга қўл чўзиши бўлса, шафқат кишининг ўзига алоқадор одамга, айбдор, гуноҳкор, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий жазоланишга лойиқ кимсага кечиримлилик орқали инсонпарварлик кўрсатишдир.
Шафқат ҳисси шафқатга муҳтож киши ўрнига хаёлан ўзини қўйиб фикр юритиш орқали вужудга келадиган, ўзга бир инсон изтиробларини енгиллатишга қаратилган ахлоқий ҳодиса. Мурувват агар сизнинг олдингизда бурчли бўлмаган кимсага кўрсатган ёрдамингиз бўлса, шафқат эса олдингизда жавобгар, жазога лоийқ одамни, унинг инсоний ҳуқуқини ва табиатини ҳисобга олиб, кечиришдир. Шафқат тушунчасининг аҳамияти инсон ҳаётини олий қадрият деб эътироф қилиш унинг яшашга бўлган ҳуқуқи ҳимояга олиш ҳозирги шароитда яна ҳам долзарблик касб этмоқда. Бу бир томондан, иккинчи томондан диний ақидапарастлик, экстремистик ғоялар ва мафкуравий курашлар бешафқатликка асосланганлигини ҳисобга олган, шафқат тушунчасининг аҳамияти янада ортиб бораётганлиги учун ҳам бугунги кунда жаҳон ахлоқшунослиги шафқат тушунчасини Шопенҳауэр айтганидек, аҳлоқнинг асоси сифатида таҳлил, талқин ва тарғиб қилмоғи лозим. Унинг XXI аср жамияти учун энг муҳим ахлоқий ҳодиса эканлиги эътироф этиш замон талабидир.
Бурч, моҳиятан, жамият, давлат ва шахсларга нисбатан муайян индивиддаги муносабат, улар олдидаги мажбурият. Бурчнинг инсонлик бурчи, мусулмонлик бурчи, насронийлик бурчи, фуқаролик бурчи, оталик бурчи, оналик бурчи, фарзандлик бурчи сингари кенг қамровли, барча даврлар учун умумий бўлган тушунчалари ҳам, журналистлик бурчи, шифокорлик бурчи, олимлик бурчи каби касбий одоб доирасидаги тушунчалари ҳам мавжуд.
Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, унда бурч шахснинг кўпгина майл-истакларига қарши ҳодисага айланади: уни ҳузур-ҳаловатдан, турмуш лаззатларидан маҳрум этади. Масалан, Фурқат мустамлакачилар мафкурасига хизмат қилганида, унинг ҳаёти роҳат-фароғатда кечиши мумкин эди. Лекин у Ватан олдидаги, миллат олдидаги бурчни деб муҳожирликнинг оғир қисматига дучор бўлди: уни мустамлакачилар, аввал айтганимиздек, мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориб, қайта киритмадилар. Фурқат хорижда вафот этди.
Баъзан бурч туфайли одамлар ўз севгисидан, жон-дилидан севган кишисидан, ҳатто ака-укаси, опа-синглиси ёки фарзандидан кечишга ҳам мажбур бўладилар. Хуллас, бурч ахлоқшунослик мезоний тушунчалари ичидаги энг «қаттиққўл», энг «шафқатсизи».

Download 66,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish